Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Payshanba, 21

    +6 +20

  • Juma, 22

    +5 +20

  • Shanba, 23

    +2 +20

  • Yakshanba, 24

    +1 +20

  • Dushanba, 25

    +2 +20

  • Seshanba, 26

    +4 +20

  • Chorshanba, 27

    +6 +20

  • Payshanba, 28

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Боласидан қасд олаётган аёллар: муаммо, сабаб ва ечим...

“Менинг бир қўшним бор эди. Фоизга пул олиб, тўлолмагач, уйини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Эри Россияга ишлагани кетиб, пул юбормади. Аёл тушкунликка тушиб қолди. Ичадиган, болаларини урадиган одат чиқарди. Авваллари жуда меҳрибон, очиқкўнгил аёл эди, фарзандларини еру кўкка ишонмасди”.
Ҳодиса
8035 11:30 | 12.12.2023 11:30

Танишимнинг ҳикояси мени қаттиқ ўйга толдирди. Турли мунозараларга қарамай, аввало, онанинг руҳий ҳолатида ўзгариш рўй бергани, бунинг оқибатида умидсизликка тушиб қолганига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Бинобарин, инсон қанчалик кучли бўлмасин, муаммолар олдида ожиз қолиши айни ҳақиқат. Айниқса, яқинлари, турмуш ўртоғи, оиласининг меҳри, қўлловини ҳис қилмаса, ҳаёти тобора ёмонлашиб бораверади. Ҳатто ҳеч ким кўзига кўринмайди.


Баъзи-баъзида ижтимоий тармоқларда фарзандларига қўшиб, ўз жонига қасд қилаётган оналар ҳақида хабарлар ўқиб қоляпмиз.


Тўғри, ҳодисаларга ҳуқуқий тартибда баҳо берилади. Лекин жамоатчилик оналар, аёлларни ёзғиришга тушади. Яна ҳам аниқроқ айтганда, сабаблар қолиб, оқибатларни муҳокама қиламиз.


Бир кўз олдингизга келтириб кўринг, аёл, она ҳам аввало, инсон. Унинг ҳам бахтли яшашга тўла ҳақ-ҳуқуқи бор. Ўз вақтида эътибор ва ғамхўрлик кўрмаган ва бунинг оқибатида ўзини йўқотиб қўяётган аёллар минг афсуски, бор аламини ўзидан ва фарзандларидан олмоқда. Бу нотўғри йўл эканини билмайди, деб ўйлайсизми? Адашасиз. Буни жуда яхши билишади. Лекин бу ҳолатда улар бундан бошқа чора тополмаётгандир...


Шу йилнинг 6 ноябрь куни ўз уйининг ҳовлисида ёш болани аёвсиз калтаклаётган аёл акс этган видео тарқалди. Андижонда ёш аёл Россияда ишлаётган эридан ўч олиш учун 5 ойлик боласини азоблаётгани видеоси ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Хоразмлик аёл эса уч боласини ўзи билан бирга ёқиб юбормоқчи эди...



Таассуфки, бундай мисолларнинг охири йўқ



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йилда дунёда болаларга нисбатан зўравонликни таҳлил қилар экан, уни жамиятдаги турли муаммолар билан боғлайди. Жумладан, гендер ва ижтимоий тенгликнинг йўқлиги, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, ишсизлик ва камбағаллик, ичкиликбозлик ва наркомания, болаларга нисбатан зўравонлик қилишни қўллаб-қувватловчи маданий ва ижтимоий меъёрлар, ҳаёт сифатининг пастлиги каби қатор муаммолар болаларга нисбатан тайзиқ ва зўравонлик қилишга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади. Саксон фоиз ҳолатда болаларга ўз яқинлари тайзиқ ўтказар экан.


Одатда тушкунлик сабаб ўзи ва яқинларига озор бераётган аёлларнинг 90 фоизи охир-оқибат, қилган ишидан пушаймон бўлишади, – дейди Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қадирханова. – Бир она, буви сифатида бу каби воқеаларни мунтазам ўрганиб бораман. Энг асосий масала – нега шу ҳолатгача етиб келинди, деган саволни ўртага ташлаймиз. Муаммолар ҳар жиҳатдан ўрганиб чиқиилиши лозим.


Бундай вазиятлар аксарият ҳолларда турмуш ўртоғи четга чиқиб кетган, бошида бироз моддий таъминотини қилиб, кейинчалик уни узиб қўйган ёки бошқа аёл билан юриб кетган, умуман, эътибордан четда қолган аёллар томонидан содир этилмоқда. Ўйлаб қаралганда, кўпчилик оналар ўз ҳуқуқларидан тўғри фойдаланишни билишмайди.


Оилаларнинг ҳолатини ўрганишда “маҳалла бешлиги” муҳим ўрин тутади. Уларнинг амалий ишлари натижаси ўлароқ, яқинда солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги”га айлантириш таклиф этилди. Бу жараёнда ҳар бир оилага кириб бориш, уларнинг муаммоларини чуқур ўрганиш, имконсиз, тушкунликка тушиб қолган оналарга ёрдам қўлини узатиш жуда ҳам зарур. Бунда албатта, “Бувижонлар мактаби”, “Оқила аёллар” ҳаракати ёрдамидан кенг фойдаланиш лозим.


Табиийки, аёлларни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, муаммога ечим бўла олмайди. Боиси, бу ҳолатда онага ҳам, фарзандларига ҳам янада қийин бўлади. Болалар қаровсиз қолади, васийликка оладиган қариндошлар уларга етарлича меҳр кўрсатмаслиги мумкин. Токи муаммонинг сабаблари билан курашилмас экан, бундай ҳолатлар такрорланаверади.


Бундай чорасиз, йўл тополмай қолган аёлларни касб-ҳунарга жалб қилиш, уларни иш билан таъминлаш кўпроқ самара беради. Негаки, ҳунари, иши бор аёлнинг даромади бўлади. Моддий таъминотга у қадар эҳтиёж сезмайди. Қийин вазиятларда имконсиз қолмайди. Маҳаллаларда эса бунга имкониятлар бор. Ўқув марказларида бепул таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганиб, мустақил иш бошлаши ҳам мумкин. Қолаверса, йигит-қизларни оилага тайёрлаш, ота-оналик вазифаларига масъулият билан ёндашишни уқтириб бориш даркор.


Ҳақиқатан ҳам, воқеаларни кузатар эканмиз, фарзандларини азоблаётган аёлларнинг кўпчилиги аламзада эканини кўрамиз. Оилавий муносабатлар, рўзғор ташвишлари, етишмовчилик, меҳрсизлик, эътибордан четда қолиш каби ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муаммолар уларни шу кўйга солаётгани бор гап. Уларни ҳал этишга, тўсиқларни ёриб ўтишга эса аксарият ҳолларда аёллар ожизлик қилишади, кучлари етмайди. Чунки бу борада уларнинг тажриба, тасаввур ва билимлари йўқ. Ҳудудлардаги реабилитация марказлари эса аксарият ҳолларда кейинги вазиятларда кўмаклашади. Кўпчилик опа-сингиллар эса бу ерга мурожаат қилишга ҳам андиша қилишади.


– Кейинги пайтларда оилаларда фарзандларга нисбатан ота-оналар томонидан зулм, зўравонлик ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Бу жуда ташвишли ҳолат, – дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, юридик фанлари доктори Нигора Юсупова. – Биз қачон бундай ситамкор, зулмкор, қаҳри қаттик инсонларга айланиб улгурдик? Азалдан оила муқаддас саналади. Авваллари оталар ўзига яраша ибрат мактаби ўлароқ, тарбияни қўлга олишган, оналар эса юмшоқлик билан фарзандларини ўзига хос фазилати, меҳри билан тарбия қилган.


Ислом таълимотига кўра, фарзандлар Аллоҳ таолонинг азиз неъмати, жаннатнинг райҳонларидир. Уларга ситам, зўравонлик қилиш оқланадиган, кечириладиган ҳолат эмас.


Балки сабабларидан келиб чиққан ҳолда оилада эр-хотин муносабати, мажбурияти, ҳуқуқи, дахлдорлик, хабардорлик масъулиятини оширишга қаратилган амалий жараёнлар, маънавий асосларга ҳам эътибор бериш керакдир.


Маънавий асослар деганда, азалий қадриятлар, диний омиллардан ҳам фойдаланишимиз зарур бўлади. Бу борада айниқса, отанинг масъулияти жуда муҳим. Йигитларимизга шу масалаларни уқтиришимиз, уларнинг онгига оилида ҳам моддий, ҳам маънавий масъулиятини ошириш қадриятини ҳам сингдириб боришимиз лозим.


Оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни оилага тайёрлашда маълум муддат оила марказлари қошида инновацион мактаблар фаолият олиб борди. Бу яхши тажриба бўлди. Мен ҳам ана шу курсларга таклиф қилиниб, ҳуқуқий-диний тарафдан эр ва хотинлик муносабатлари, фарзандлар олдидаги мажбуриятлар бўйича ўз маслаҳатларим билан ўртоқлашгандим. Ёшларнинг саволлари, қизиқишларидан келиб чиқиб, буни қанчалар кераклигини ҳис қилгандим. Кўпинча ота-оналар ҳаётий муаммолар, рўзғор ташвишлари билан банд бўлишади. Шу боис бундай курслар яна ташкил этилиши керак, назаримда.


ЖССТ болаларга нисбатан зўравонлик масалаларини ўрганар экан, профилактик тадбирлар қаторида ота-оналар ва тарбиячиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан тиббий, руҳий машғулотлар олиб бориш, ҳаётий билимларини такомиллаштиришни ҳам таклиф қилади. Аслида ҳам, оналарга нега бундай қилганини сўроқлашдан кўра, уларга ёрдам қўлини чўзиш, яқинларидан умид бўлмаганда ўзига нисбатан ишончини мустаҳкамлаш, жамият аёллар учун ҳамиша ёрдамга шай эканига ишонтира билиш муҳим.


Оналарни шунчаки айблаш осон... Аммо уларни ҳам бир тинглаб кўринг, эшитинг, тушунишга ҳаракат қилинг, шунда ҳар доим аёллар айбдор бўлавермаслигига амин бўласиз.


Гулруҳ ОДАШБОЕВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1217 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса