Доллар тушди, аммо пойтахтда ижара нархлари ошди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.
Таҳлилларга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар ижарасининг доллардаги қийматини ошишига олиб келган. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчилар орасида нарх ошишига оид кутилмалар шаклланган бўлиб, бу ҳолат таклиф этилаётган нарх-наволарга бевосита таъсир қилган.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси
Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан қуйидагича ошган:
1 хонали — $16 (318 доллардан 334 долларға),
2 хонали — $18 (394 доллардан 412 долларға),
3 хонали — $25 (477 доллардан 502 долларға),
4 хонали — $19 (537 доллардан 556 долларга).
Нисбатан арзон туманлар:
Сергели — 1 хонали $293, 2 хонали $365, 3 хонали $412, 4 хонали $474.
Учтепа — 1 хонали $316, 2 хонали $381, 3 хонали $432, 4 хонали $400.
Нисбатан қиммат туманлар:
Шайхонтоҳур — 1 хонали $354, 2 хонали $472, 3 хонали $604, 4 хонали $617.
Яккасарой — 1 хонали $402, 2 хонали $506, 3 хонали $660, 4 хонали $800.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси
Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари ҳам сентябрь ойида ошиб борган:
1 хонали — $22 (413 доллардан 435 долларға),
2 хонали — $34 (580 доллардан 614 долларға),
3 хонали — $50 (824 доллардан 874 долларга),
4 хонали — $16 (1185 доллардан 1201 долларға).
Нисбатан арзон туманлар:
Сергели — 1 хонали $318, 2 хонали $419, 3 хонали $497, 4 хонали $588.
Учтепа — 1 хонали $355, 2 хонали $464, 3 хонали $535, 4 хонали $550.
Нисбатан қиммат туманлар:
Миробод — 1 хонали $479, 2 хонали $762, 3 хонали $1075, 4 хонали $1462.
Шайхонтоҳур — 1 хонали $535, 2 хонали $746, 3 хонали $1094, 4 хонали $1369.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0