+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Интервью
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Оилавий ажримлар: сабаб кўп, ечим-чи?

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 2025 йилда 46,9 мингта оила ажрашган. Бу 2024 йилга нисбатан 1,8 мингтага кўп. Энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилган. Статистик маълумотлар ажримлар сони ортиб бораётганини, таҳлиллар эса унинг сабаблари чуқур ва кўп қиррали эканини кўрсатмоқда.
Jamiyat
1307 16:59 | 26.04.2026 16:59

Айримлар замонавий ижтимоий жараёнлар — интернет, глобаллашув ва меҳнат миграциясининг оилавий муносабатларга кучли таъсир ўтказаётганидан хавотирланса, бошқалар ёшлар ҳаётий кўникмаларни анъанавий муҳитдан эмас, кўпроқ виртуал макондан олаётгани, катталар назорати ва маслаҳатининг камайгани оила институтини заифлаштираётганини таъкидлайди.
Умуман, кейинги йилларда оила ҳақидаги тасаввур ўзгараётганини кўриш мумкин. Анъанавий жамиятда оила мажбурият, барқарорлик ва сабр асосида қурилган бўлса, замонавий дунёда у кўпроқ шахсий бахт ва қулайлик манбаи сифатида қаралмоқда. Яъни, эркак ҳам, аёл ҳам оиладан фақат нимадир олишни истайди. Фидойилик қилиш, олганининг ўрнини тўлдириш ҳақида кўп ҳолларда ўйланмайди. Бу эса ўз-ўзидан ички зиддиятларни келтириб чиқаради.
Мамлакатимизда оилавий муносабатлар соҳасида бир қатор ташкилотлар фаолият юритади. Жумладан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ФҲДЁ органлари, таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда маънавият ва маърифат марказлари. Қонунчилик базаси етарли — ўнлаб қонун ва қарорлар оилани муҳофаза қилишга қаратилган.
Бироқ нега самара етарли эмас? Профилактика тадбирлари кўп ҳолларда расмиятчилик учунгина ўтказилаётганиданми? Ёки масъуллар кўплиги панд беряптими? Ажрим ёқасига келган оилалар билан ишлашда баъзан юзаки суҳбатлар, “ярашув” тадбирлари билан чекланиш ҳолатлари учрайди. Чуқур таҳлил ўрнига тезкор статистик натижага устуворлик берилади.
Бир нарсани унутмаслик керакки, ажрим — фақат аёл ва эркак ўртасидаги муносабатнинг тугаши эмас. Бу жамиятдаги ахлоқий муҳитга ҳам таъсир кўрсатади, жиноятчиликнинг кўпайишига ва турли ижтимоий муаммоларга олиб келиши мумкин. Шу боис, ажрим масаласини фақат шахсий эркинлик нуқтаи назаридан эмас, ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан баҳолаш зарур.
Кўпинча ажримларга ижтимоий тармоқлардаги ёлғон ва пафос аралаш ахборотлар таъсир ўтказаётганини кўрамиз. Реал ҳаётдан узоқ, сунъий “бахтли ҳаёт” образлари кўпчиликда нотўғри тасаввур уйғотиб, мавжуд муносабатлардан норозиликни кучайтирмоқда. Шунинг учун ижтимоий тармоқларда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган мазмунли контентни кўпайтириш зарур. Зеро, миллий контент фақат дўппи ва чопон кийиб расмга тушиш эмас, балки миллий қадриятларни тарғиб қилишдир.
Иқтисодий омиллар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ишсизлик, даромад етишмаслиги, узоқ муддатли миграция оиладаги муносабатларни совитади. Бир томондан, чет элда ишлаб юрган ота-оналар болалар тарбиясидан узоқлашади, иккинчи томондан, уйда қолган аъзолар ўртасида масъулият ва тушуниш етишмайди.
Атрофдагиларнинг ажримларга, никоҳсиз туғилишларга бефарқлиги ҳам жамиятда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатади. Илгари ажрашган ёки низоли оилаларга нисбатан жамоатчилик томонидан танқидий муносабат бўлган. Бугун эса бу ҳолат анча сусайган.
Хулоса қилиб айтганда, оилаларни мустаҳкамлаш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Ёшлар шуни англаши керакки, оила — бу бахт тайёр ҳолда бериладиган қаср эмас, балки икки инсоннинг ўзаро тушуниш ва келишуви асосида қуриладиган муносабатдир. Агар бу келишув йўқолса, ҳатто энг кучли муҳаббат ҳам вақт синовидан ўта олмайди.
Муаммони ҳал қилишда алоҳида чоралардан кўра, комплекс ёндашув самаралироқ. Оила институти ўзгармас бўлиши мумкин, аммо унинг шакли ўзгараётганини унутмаслик керак. Энг муҳими — бу ўзгаришларни тўғри йўналтиришдир.


Муҳаббат Тўрабоева


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

Jamiyat
ЧИЛЛА НИМА?
0 6344 16:57 | 05.08.2023
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat