«Олтин қалам»нинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича тақдирлаш бўлиб ўтди
Айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Олтин қалам» XIX Миллий мукофотини топшириш маросимининг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича бир гуруҳ журналистлар тақдирланди.
Унга кўра:
1. «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун» – «Оила ва табиат» газетасининг Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйича мухбири Пўлат Эрматов;
2. «Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» – «Янги Сирдарё» газетаси Бош муҳаррири Баҳром Боймуротов;
3. «Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» – «Гулистон» Бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов;
4. «Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Ҳуррият» газетаси Дилмурод Қирғизбоев;
5. «ОАВда эълон қилинган энг яхши миллий контент (материаллар) учун» – «Daryo.uz» нашрининг Андижондаги мухбири Умиджон Мамарасулов;
6. «Долзарб мавзудаги энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун» –«Qalampir.uz» Бош муҳаррири Қамариддин Шайхов;
7. «Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун» – «Овози тожик» газетаси мухбири Фаридун Йўлдошев;
8. «Ёшлар ҳаётига оид энг яхши материаллар учун» – нафақадаги эркин ижодкор Муқаддас Абдусаматова;
9. «Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» – «Сиёсат» студияси сиёсий шарҳловчиси Инобат Нормуродова;
10. «Оила ва маҳалла ҳамкорлиги бўйича энг яхши ёритилган материаллар учун» – «Zo‘r TV» «Бу кун» дастури раҳбари Муслимбек Абдураҳимов;
11. «Спорт соҳаси ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Тошкент ҳақиқати» Бош муҳаррири ўринбосари Суҳроб Садиров;
12. «Энг яхши фоторепортаж учун» – Ҳусниддин Ато.
Маълумот учун, танловнинг рағбатлантирувчи 12 та номинацияси ғолиблари диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва БҲМнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0