Valyuta UZS
  • USD

    12 198.28-30.3

  • EUR

    14 241.49-41.49

  • RUB

    156.570.61

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Интервью
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 10-April

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Juma, 10

    +21 +20

  • Shanba, 11

    +21 +20

  • Yakshanba, 12

    +22 +20

  • Dushanba, 13

    +24 +20

  • Seshanba, 14

    +23 +20

  • Chorshanba, 15

    +20 +20

  • Payshanba, 16

    +17 +20

  • Juma, 17

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тақдир ҳазили ёки кети узилмаётган ёнғинлар: янги вазирга осон бўлмаяпти

Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ушбу лавозимга тайинланганига икки ойдан ошди. Аммо ўтган давр вазирлик ва соҳа ходимлари учун осон бўлмади. Дастлаб “Авиатор” савдо мажмуасида ёнғин юз берди, қатор газ заправкаларида портлашлар юз берди. Узоққа бормаймиз, бир неча кун аввал Тошкентдаги “Бешқўрғон” бозорида катта ёнғин кузатилди. Ҳатто айримлар “вазирнинг қадами қутлуғ келмади” дея фикр ҳам билдириб ўтди. Қуйида сўнгги вақтларда бахтсиз ҳодисалар сони кўпайгани ва унинг оқибатлари ҳусусида сўз юритамиз.
Жамият
51 15:59 | 10.04.2026 15:59

Азизбек Икромов 2026 йил 26 январь куни Ботир Қудратхўжаев ўрнига ФВВ раҳбари этиб тайинланди. У аввал Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилиб келаётганди. ИИБ раҳбарлигидан вазир даражасига кўтарилиш, албатта яхшигина ўсиш сифатида кўрилади. Бироқ вазир курсисига ўтиргач, Икромов учун жиддий синовлар бошланди.


1. Тайинловдан бир неча кун ўтиб, 31 январ куни Тошкентда “Авиатор” савдо мажмуасида ёнғин юз берди. Ушбу бахтсиз ҳодисани бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар вазири шахсан қатнашди. Афсуски, мазкур ҳодисада бир нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Ёнғин марказнинг иккинчи қаватида содир бўлган, у ерда Pixel деб номланган катта болалар майдончаси, шунингдек, бир нечта овқатланиш муассасалари жойлашган. Ҳодисадан сўнг вайроналар остидан 2 ёш 7 ойлик қизнинг жасади топилган. Ёнғин пайтида иккинчи қаватдаги ёнғин сигнализацияси ва пуркагичлар ишламай қолган, зинапояли ёнғин чиқиш жойи эса ёпиқ бўлган. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан тергов бошлангани ва айбдорлар жазоланишини эълон қилди.


“Авиатор”даги ёнғин ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолатдан кейин ФВВ тизими ходимлари Ўзбекистон бўйлаб савдо мажмуалари ва кўнгилочар масканларни текширишни бошлади. Ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган муассасалар вақтинча ёпила бошлади. Бунга Термиз ва Шаҳрисабз ва Бухородаги савдо мажмуаларини мисол қилиб келтирса бўлади;


2. Бироқ кенг кўламли тадбирларга қарамай, ёнғин ва бахтсиз ҳодисалар тўхтаб қолмади. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди. Мазкур ёнғинни бартараф этиш ишларига ҳам Азизбек Икромов бошчилик қилди. Афсуски, мазкур ҳодисада ҳам бир нафар фуқаро ҳалок бўлди;


3. Февраль ойининг иккинчи ўн кунлиги водий вилоятларига қатновчилар учун бироз ноқулай келди. 12 февраль куни Қамчиқ довонида бир эмас, икки эмас нақ 19 та қор кўчкиси рўй берди. Оқибатда довон вақтинча ёпилди. Ўнлаб машиналар, юзлаб кишилар манзилига ета олмай қолди. Албатта, ФВВ ходимлари жонбозлик қилиб одамларнинг оғирини енгиллаштирдилар. Аҳоли учун исиниш жойлар ташкил этилди, уларнинг манзилга етиб олишлари учун қўшимча транспорт йўлга қўйилди;


4. Навбатдаги йирик ёнғин Тошкентда халқ тилида “Изза” номини олган қурилиш маҳсулотлари бозорида рўй берди. Ушбу бозордаги ҳолат бўйича тақдим этилган маълумотга кўра, савдо мажмуаси маъмурияти бевосита айбдор сифатида кўрсатилган. Бозорда 200 кв.м майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган. Вазирлик изоҳига кўра, жорий йилнинг 16 февраль куни мазкур бозор Давлат ёнғин назорати органи томонидан тегишли тартибда текширувдан ўтказилган. Текширув давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бир қатор бузилиш ҳолатлари аниқлангани сабабли, камчиликлар бартараф этилгунига қадар бозорнинг иш фаолияти тўхтатилиб, 3 кун муддатга электр таъминотидан узилган. Бозор маъмурияти туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати тақдим этган. Бироқ, ушбу қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққан, дейилади хабарда. Қувонарли томони, ушбу ёнғинда ҳеч ким ҳалок бўлмади ёки жароҳатланмади;


5. Февраль ойининг сўнггида эса Қўқон шаҳрида нохуш ҳодиса кузатилди. “Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган тўрт қаватли уйда 25 февраль куни портлаш содир бўлди. Бахтсиз ҳодиса сабаб мазкур уйда истиқомат қилган, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши сабабли оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Таъкидлаш керакки, Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйда 16 февраль куни ҳам газ портлаганди. Ҳодиса оқибатида 4 киши турли даражада жароҳатланиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жабрланганлардан бири шифохонада вафот этганди;


6. 15 март куни эса Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин юз берди. Ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмади, бироқ ФВВ раҳбарияти марказ фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйганини эълон қилди;


7. Апрель ойи ҳам фавқулодда вазиятлар тизими учун бироз оғир келди. 5 апрель куни пойтахтдаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғиннинг бартараф этилишига ҳам вазир Азизбек Икромов бош-қош бўлди. Ҳодиса 2,5 соатга яқинроқ вақт ичида бартараф этилган. Тармоқларда тарқалган видеоларда бозордан одамлар ўз товар ва машиналарини олиб чиқаётганини кўриш мумкин эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. ФВВ зарар миқдорига аниқлик киритмади. Шундан сўнг Тошкент шаҳри ФВББ томонидан мажмуа ҳудуди ва унинг атрофидаги ёнилғи қуйиш шохобчаси тегишли тартибда текширилган. Текширув давомида заправкада ёнилғи сақлаш сиғимига яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани, савдо комплекси биносидаги мавжуд автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда экани ва шунга ўхшаш бир нечта ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани аниқланган. Барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар уларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди;


8. Бир неча кун аввал, аниқроғи 7 апрель куни эса Деновдаги газ қуйиш шохобчасида ҳам фавқулодда ҳолат рўй берди. Оқтош маҳалласидаги шохобчада КАМАЗ русумли пропан газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газ қуйиш вақтида чақнаш юз бергани хабар берилди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 фоиз, яна бир нафари 3-4 фоиз енгил куйиш тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар йўқ.


Агар содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар, портлаш ва ёнғинларни таҳлил қиладиган бўлсак кўпинча техника ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганига гувоҳ бўламиз. Албатта бу оғриқли статистикадир. Бундан ташқари, мавжуд вазиятда кети узилмаётган ёнғин ва чақнашлар сабаб янги вазир ва унинг жамоасига осон бўлмаслиги аниқ.


Аброр Зоҳидов




Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6231 16:57 | 05.08.2023