+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Intervyu
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Ўзбекистон 4 ойда ярим миллиард долларлик газ харид қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон 508,3 миллион долларлик табиий газ импорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53,6 фоизга кўпдир.
Jamiyat
7664 16:13 | 12.06.2026 16:13

Янгиланган статистик маълумотларда 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи бўйича газ импорти 330,9 миллион доллар этиб қайта ҳисобланган. Бу аввал эълон қилинган 150,5 миллион долларлик кўрсаткичдан 180,4 миллион долларга юқори.

Жорий йилнинг январь ойида 167,6 миллион долларлик, февраль ойида 34,6 миллион долларлик, март ойида 158,3 миллион долларлик ва апрель ойида 147,8 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган.

Шу билан бирга, табиий газ экспорти қисқаришда давом этмоқда. Йилнинг дастлабки тўрт ойида экспорт ҳажми 129,4 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,2 фоизга камайган.

Хитой Божхона бош бошқармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь–апрель ойларида Хитойга 46,05 миллион долларлик газ экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 143 миллион долларлик экспорт ҳажмидан анча паст.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитойнинг расмий статистик маълумотлари ўртасида газ савдоси бўйича тафовутлар сақланиб қолмоқда. 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, икки томон ҳисоботлари ўртасидаги фарқ 83 миллион доллардан ошган.

Мутахассислар айрим ҳажмлар бошқа давлатларга, жумладан, Тожикистон ёки Қирғизистонга етказиб берилган бўлиши мумкинлигини истисно этмайди. Бироқ Қирғизистон статистикасида бу даврда Ўзбекистондан газ импорти қайд этилмаган, Тожикистон эса бу борада расмий маълумотларни эълон қилмайди.


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

Jamiyat
ЧИЛЛА НИМА?
0 7091 16:57 | 05.08.2023
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat