+39C

+39C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Кўпдан буён кутилаётган қонун лойиҳаси ниҳоят кун тартибига чиқди

Анча илгари давлат раҳбари видеоселектор йиғилишларининг бирида айрим фуқаролар уй-жойининг кадастр ҳужжати йўқлиги боис оилавий тадбиркорлик билан шуғуллана олмаётгани, ўзбошимчалик ёки ноқонуний қурилма деб топилган хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун Адлия вазирлиги, солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.
Жамият
1082 16:17 | 23.02.2024 16:17

Шунга ҳам оз эмас, кўп эмас, салкам икки йил бўлди. Ваниҳоят, кўпчилик кутаётган ўша қонун лойиҳаси кун тартибига чиқди.


Хусусан, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилгани ҳақида хабар берди.



Адлия вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Алишер Каримов ушбу қонун лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди.


Унинг айтишича, қонун лойиҳасида нафақат фуқароларнинг уй-жойлари, балки тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш объектлари ва улар жойлашган ерларга тегишли ҳуқуқлар эътироф этилиши таклиф этилган.


– Қонун таъсири доирасига 2018 йил 1 май кунига қадар ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда унда қурилган бино ва иншоотлар тушади, – деди Алишер Каримов. – Қонун таъсири доирасига тушадиган объектлар космик суратлар орқали аниқланади. Ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга тегишли ҳуқуқ эътироф этилиши учун фуқаро ва тадбиркорларнинг ариза берилиши талаб этилмайди. Эгалик ҳуқуқи бериладиган фуқарога тегишли жой бошқа шахсларга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаганлиги, фойдаланувчилар ўртасида низо бўлмаслиги ҳамда солиқдан қарздорлиги бўлмаслиги керак. Ҳуқуқ эътироф этилиши якунига етганда, фуқаро ва тадбиркорларга бу ҳақида хабарнома юборилади.



Ҳуқуқлар эътироф этилганда ернинг географик жойлашувига кўра бир марталик тўлов ундирилади. Масалан, чекка туманларда тахминан 370 минг сўмдан, шаҳар марказларида эса 3 миллион 700 минг сўмгача йиғим назарда тутилган.



Маълумот учун: бугунги кунга қадар 126 мингдан ортиқ фуқаронинг рухсатномасиз қурилган уй-жойига нисбатан эгаликни белгилаш масаласи қонуний ечимини кутмоқда. Бундан ташқари, кўплаб ҳолатларда фуқароларнинг боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларга ҳамда кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг бино ва иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқи мавжуд эмас.


Ғуломжон Мираҳмедов,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2455 11:24 | 13.08.2024