Москвадаги теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди
Бу рақамлар яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Москвадаги Крокус Сити Холл концерт залига уюштирилган қуролли ҳужум қурбонлари сони 150 нафарга етди.
Бу рақамлар яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Москва области мэри Юрий Воробёв ҳам Россия Тергов қўмитаси Крокусдаги теракт қурбонлари сони сезиларли даражада ошиши эҳтимолини айтганди.
Мамлакат Тергов қўмитаси теракт содир бўлган жойда, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалаш вақтида яна фуқароларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар берган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0