Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 926.51-9.17

  • EUR

    14 092.48-72.09

  • RUB

    156.00-2.8

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 23-March

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 23

    +15 +20

  • Dushanba, 24

    +15 +20

  • Seshanba, 25

    +11 +20

  • Chorshanba, 26

    +7 +20

  • Payshanba, 27

    +6 +20

  • Juma, 28

    +4 +20

  • Shanba, 29

    +5 +20

  • Yakshanba, 30

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Баҳодир Ялангтўш” – асрий муаммодан «сўйлаган» фильм

– «Аловиддин Хоразмшоҳнинг саҳройи Чингизга енгилиши боиси, Муҳаммад Тарағай Улуғбекнинг боши падаркуш ўғли томонидан чопилиши ҳам ички адоватлар туфайли эмасмиди? Бу машъум анъанага чек қўёлмасак, келгуси насллар бизни асло кечирмагай.
Жамият
530 09:56 | 23.06.2024 09:56

– Биз бир бўлсак, халқ бўлиб бирлашсак, бу Юрт енгилмайди, Хон аъло ҳазратлари!»
Бу сўзлар шу кунларда пойтахтимиздаги Миллий кино санъати саройида тақдимоти бўлиб ўтаётган “Баҳодир Ялангтўш” фильми қаҳрамонлари – Бухоро салтанатининг хони Имомқулихон ва Самарқанд ҳокими Баҳодир Ялангтўш ўртасидаги суҳбатдан олинган.
Аввалига ташқи кучлар билан сиёсий кураш ва музокара олиб борган, аммо ўзи кутмаган ҳолда ички низолар дастидан ҳокимияти бошқарувида парокандалик юз берган Баҳодир Ялангтўш адолатли раҳбар, халқини фаровонликка етаклаган сиёсатчи, Самарқандда улкан ислоҳотларни амалга оширган бунёдкор бўлса-да, энг яқин аъёнларининг ҳиёнатидан панд еди. Ҳокимлик бошқаруви илкидан кетди. Бироқ юртига ғаним бостириб келганида, ички низолар ва душманлари ҳийласидан гина-кудрат қилиб, ўзини панага олмади. Бор кучини яна ташқи душманга қарши жангга сафарбар қилди. Балки унинг қаҳрамонлиги ҳам шундандир.


Фильмнинг бош ғояси Туркистонни неча юз йиллар давомида қийнаган азалий муаммо – бирлик, жипслик мавзуси. Унда бирлашувнинг етишмаслиги нималарга олиб келиши, ташқи душмандан ҳам ички душманларнинг хавфлилиги кўрсатиб берилган.


Аслида тарихда ҳам Имомқулихон ва унинг укаси Назр Муҳаммад ўртасида ихтилофлар бўлганлиги ҳақида хулосалар айтилган, аммо аниқ бир факт мавжуд эмас. Шу боис бўлса керак, фильмда ҳам Баҳодир Ялангтўш ҳокимиятига қарши фитналарнинг бошида Назр Муҳаммад тургани очиқ айтилмайди, буни воқеалар ривожидан томошабин ўзи илғагандек бўлади. Асосий ҳиёнаткор Самарқанд ҳокимининг саройи ичидаги Абдураҳмон девонбеги образида тасвирланади.


Кўпчилигимиз тарихда ўтган аждодимиз Баҳодир Ялангтўшни Регистон мажмуасини қургани орқалигина таниймиз. У ҳақда бошқа ҳеч нарса билмаймиз. Фильм ёрдамида томошабин тарихда ўтган адолатли, ислоҳотпарвар ва халқини севган сиёсатчи Баҳодир Ялангтўшни яқинроқдан танийди.


Унинг 40 йилга яқин Самарқандни бошқаргани, ўз даврида амалга оширган ишларини билиб олади. Фильмда XVII аср Бухоро хонлиги таркибидаги Самарқанд шаҳрида кечган воқеалар очиб берилади. Фильмнинг бошроғида Шердор мадрасаси қурилиши устида, аниқроғи қуёшли шер тасвирининг баҳси, халқнинг бу тимсолдан норозилиги юз беради. Бўлиб ўтган воқеалардан халқимиз азал-азалдан қурилиш ва меъморчиликда билимдон бўлгани, етти ўлчаб бир кесганини кўрамиз.
Одатда биз «Тарихий аждодларимиз ундай бўлган, бундай бўлган», деб ғурур билан гапирамиз. Аммо давлатни қандай идора қилгани, қўл остидагилар билан муносабати, адолатни қандай ўрнатгани, ички низоларни қандай ҳал этганию мураккаб вазиятлардаги ички кечинмаларини бадиий фильмларда яхши кўрсата олганимиз йўқ. Тўғри, 2018 йилдан кейин олинган «Исломхўжа», «Илҳақ», «Ибрат», «Қўқон шамоли» ва «Абдулла Авлоний» фильмлари бу борада яхши киноасарлар бўлди. Бироқ улардан кейин бир муддат тарихий мавзудаги киноасарларда ўсиш кузатилмади. «Баҳодир Ялангтўш» янги технология ва компьютер графикаси асосида ишлангани ҳамда жаҳон даражасидаги фикр ва ғояни олиб чиққани туфайли олдингиларига нисбатан бир поғона юксак даражада ишланганини англаймиз.


Шу ўринда Баҳодир Ялангтўш ҳақида икки оғиз:


Ўтмиш тарихимизда Самарқандда улкан ободончилик ишларини амалга оширган, ўз ҳукмронлиги даврида шаҳар равнақини таъминлаган ҳукмдорлардан бири Баҳодир Ялангтўш 1576 – 1656 йилларда яшаб ўтган. Ялангтўш Баҳодир 1576 йилда Нурота ҳокими оиласида туғилган. Ёшлигида Бухоро хони Абдуллахон II назарига тушган ва унинг ҳомийлигида махсус ҳарбий мактабда ўқиган (1590 – 1593).
Ўзининг давлат олдидаги муносиб хизматлари эвазига дастлаб Булунғур, Лойиш, Каттақўрғонда туманбоши лавозимида ишлаган. 1612 йилдан бошлаб Самарқандни мустақил идора қила бошлаган.
Баҳодир Ялангтўш ролини иқтидорли киноактёр Ҳабибулла Низомов ўйнаган. Малика ролида эса Шаҳризода Дилмурод қизи. Уни томошабинлар «Ўткан кунлар» фильмининг иккинчи талқинидаги Кумуш роли орқали танишади. Узоқ йиллик танаффусдан кейин бу Шаҳризода Дилмурод қизининг кинодаги иккинчи роли бўлди. Продюсер Зафар Йўлдошев, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, сценарий муаллифлари – Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедов.


Шунингдек, фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Боир Холмирзаев, Матёқуб Матчонов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Тоҳир Саидов ва қозоғистонлик ҳамда қирғизистонлик актёр ва актрисаларни ҳам кўриш мумкин.
Улкан залда ўтирганларни кузатамиз: ҳамма диққат билан томошага берилган. Тарихий жараёнлар ва воқеалар ривожи нима билан тугаши номаълум. Мусиқалар ҳолатни томошабинга янада кучайтириб, бўрттириб етказади. Фильм давомида бир неча марта томошабинлар гоҳида кадрдаги уруш тасвирларидан, гоҳида қаҳрамонларнинг ақлли гапларидан таъсирланиб, қарсак чалиб юборишди. Бу бир томондан савияси ҳаминқадар сериалларни кўришдан чарчаган халқимизнинг ҳақиқий кинони қадрлашини, яхши тушунишини ҳам кўрсатади. Фильмда Бухоро хонлиги аъёнларининг Россия империяси шоҳи Михаил Романов, Жунғорлар ҳукмдори Эрдени, Эрондаги Сафавийлар сулоласи ҳамда Хитойдаги Минь империяси вакиллари қабулида бўлиб, музокаралар олиб борганини кўрамиз. Ва ўйлаймизки, фильмни суратга олиш жараёни ана шу ўлкаларда ҳам кечган. Аммо бундай эмас. Кино «Ўзбекфильм»нинг янги жиҳозланган павильонида олинган. Сценарий муаллифи Ҳасан Тошхўжаевнинг айтишича, ушбу технологияга фильм бюджетининг деярли ярми сарфланган (маълумот учун, фильм бюджети 31,5 миллиард сўмни ташкил этган) ва эндиликда «Ўзбекфильм»да ишланадиган бошқа асарларни олишда ҳам ушбу технология имкониятларидан самарали фойдаланилади.


Фильмни томоша қилиб чиққан юртдошларимизнинг кўзларига боқамиз. Уларда ўзлари учун нимадир маънавий озуқа олганидан мамнунлик ҳисси акс этади. Бири ёнидаги шеригига қараб «Бизникилар энди фильм олишни ўрганибди», деса яна бири «Шундай фильм ишласа бўларкан-ку!» дейди қувониб. Назаримда, кинодан чиқаётган барчада бир-бириникига ўхшаш ҳиссиётлар уйғонганди. Бу – тарихимиз, миллий аждодимиз Баҳодир Ялангтўш билан фахр туйғуси. Унга ҳавас ҳисси.
– Кинокартина компьютер графикаси асосида ишланган ва павильондан чиқмасдан олинган биринчи ўзбек бадиий фильми бўлди, – дейди премьерадан чиқиб, мулоҳазаларини биз билан бўлишган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино режиссёри ва актёри Анваржон Аъзимов. – Мен ҳам шу соҳанинг бир вакили сифатида мазкур фильмни муваффақиятли чиққани билан барча ижодкорларни олқишлашимиз керак, деб ҳисоблайман. Тўғрисини айтсам, бу даражада бўлишини кутмагандим. Ҳаммасини ўз ишининг профессионаллари бажаришган. Жаҳонгир Аҳмедов атрофига яхши жамоа тўплай олибди ва зиммасига юкланган топшириқни аъло даражада бажарибди. Фильм юртдошларимизга бош қаҳрамонни севдира олди, ёшларни тарихимизга қизиқтира олди, деган фикрдаман. Бугун кўпчилик уйига бориб китоб титкилашига, Баҳодир Ялангтўш ҳақида маълумот қидириб кўришига ишонаман.


Айни кунларда фильмни кўрган борки, у ҳақда ўз мулоҳазаларини ёзмоқда. Улар орасида айрим жузъий камчиликларни айтаётганлар ҳам учрайди. Масалан, малика ролини ўйнаган Шаҳризода Дилмурод қизининг лаби ботокс қилингани фильмда билиниб қолгани, бу унинг ўша давр руҳиятидан келиб чиққанда нотўғри эканлигини, фильм охирида ровий тилидан айтилган Ялангтўш ҳақидаги маълумотлар ҳам баёнчилик усулида бўлиб қолгани, бу кино жанрига унча хос эмаслигини таъкидламоқда. Айрим томошабинлар эса фильмда турк тарихий сериалларининг нафаси сезилганини айтишган.
Албатта бундай фикр ҳамда таҳлиллар бўлаётгани яхши. Чунки кейинги тарихий кинолар олинишида улар албатта асқотади. Қолаверса, ўзбек фильмлари дунё даражасида «фикрлайдиган» ва улкан ғояни томошабинга етказиб бера оладиган юксак савияга етиши учун ҳам томошабин ва малакали мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиши, инобатга олиниши лозим.


Зебо НАМОЗОВА,
Қувонч ТЎРАЕВ (фото)
Ishonch.uz мухбирлари


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3674 16:57 | 05.08.2023