Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 924.92-13.09

  • EUR

    14 620.67-52.33

  • RUB

    159.941.21

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +32 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 07-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +32 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • Chorshanba, 07

    +17 +20

  • Payshanba, 08

    +18 +20

  • Juma, 09

    +17 +20

  • Shanba, 10

    +15 +20

  • Yakshanba, 11

    +14 +20

  • Dushanba, 12

    +15 +20

  • Seshanba, 13

    +17 +20

  • Chorshanba, 14

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

60 йилдан сўнг қайта нашр этилган асар

Асқад Мухторнинг йигирмата  давлатга  бориб  ёзилган  «Дунё болалари» китоби ҳақида
Жамият
704 15:32 | 23.01.2024 15:32



Ўзбек адабиётининг кўпгина шоҳ асарлари, чинордек ёзувчи ва адиблари бор. Улар орасида Асқад Мухтор кўп қиррали ижодкорлиги, ўз даври кишиларининг онгида юз берган ўзгаришларни юксак маҳорат билан асарларига кўчиргани ва намунали иносоний фазилатлари билан ажралиб туради. Адиб назмда, насрда ва таржимонликда ҳам моҳир бўлган. У “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр менинг тақдиримда”, “Чинор”, “Аму” каби асарлари орқали Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек каби романчилик асосчиларининг анъаналарини бойитиб, кейинги авлодга етказиб берган бўлса, шеърий китоблари ва қиссалари ўзининггина эмас, ўша давр адабиётининг ҳам катта ютуғи деб баҳоланган.


Бугун биз адибнинг йирик асарлари ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Балки, адабиётшунослар яхши биладиган, аммо халқимизга кўпам таниш бўлмаган «Дунё болалари» китоби ҳақида сўз юритмоқчимиз. «Халқимизга кўпам таниш бўлмаган» деганимизнинг боиси шундаки, китоб илк бор 1962 йилда «Ёш гвардия» нашриётида 60 000 нусҳада чоп этилган. Шундан кейин 60 йил давомида аҳолиси жуда тез ўсаётган халқимизга қайта тақдим этилмаган. 2022 йилдагина «Zabarjad Media» нашриётида китоб 2000 нусҳада қайта нашр этилган. Аммо дунёнинг уч қитъасига саёҳатга бориб, юксак салоҳият билан ёзилган асар учун бу тираж жуда кам. Қолаверса, бугун китоб расталарида болалар адабиётига оид китоблар кам деёлмаймиз, анчайин сероб. Бироқ очиғини тан олиш керак, уларнинг даражаси ўртамиёналикдан нарига ўтолмайди. «Дунё болалари»да эса қаҳрамонлар ким бўлишидан қатъий назар, ўртамиёналикдан баланд даражада очиб берилганки, ўқиган ўқувчининг ҳис-туйғуларига таъсир этмасдан, уларни ўткирлаштирмасдан қолмайди.


Китоб ҳикоялардан ташкил топган бўлиб, 20 га яқин давлатдаги болаларнинг ҳаёти, ўй-кечинмалари, яшаш тарзини кузатиб, сўнг ёзилган. Шу боис жонли, табиий, қизиқ чиққан. Болакай ёки ўсмир уни ўқир экан, дунёдаги тенгдошлари ҳақида тасаввурга эга бўлади. Гоҳ Париж майдонларида сайр қилса, гоҳ Сомали портларию Истанбул бозорлари, Цейлон чойзорлари-ю қадим Юнон вайроналари, Ганг соҳилию Миср эҳромларига саёҳат қилади. Айрим саҳифаларида эса Шанхай кўчалари бўйлаб кезади, янги тенгдошлари билан танишади. Болакайлар яшаётган давлатларнинг урф-одатлари, анъаналари ҳақида билади. Жажжиларнинг ўй-ташвишларига бефарқ бўлолмайди.


Келинг, китобдаги айрим парчалар билан сизни ҳам таништирсак.


«Эҳ, катталар…» деб номланган ҳикояда ҳинд болалари ҳаётининг бир парчаси билан танишиб, бойлик, камбағаллик, ирқ, тоифа каби азалий муаммоларнинг қанчалик болалар қалбига алам ва изтироб, оғриқ ва дард солишини ҳис қиласиз. Ҳикоя қаҳрамони – Баждат дуч келаётган муаммолар орадан 62 йил ўтса-да, бугун ҳам давом этмоқда. Ҳаттоки, давлатлар урушига айланиб, миллионлаб болажонларнинг болалигини, умрини ўғирламоқда.


– Исмим – Баждат. Брахман бўлсак ҳам камбағалмиз-да. Бой бўлганимизда отим Бажрадат бўларди, – дейди у, ўзи ҳақида ҳикоясини бошлар экан…


Болакайнинг айтишича, яшаётган кўп қаватли уйида унга дўст бўладиган болалар кўп, аммо турли тоифадан бўлганликлари учун, ҳар доим ҳам уларнинг бир-бири билан ўйнашларига рухсат йўқ. Масалан, камар тоифасидан бўлган Пунти билан ўйнашига Баждатнинг отаси рухсат бермайди. Чунки улар брахман, Пунтилар эса камар. Камар тоифасидан бўлган одамлар, ҳаттоки ҳамма сув оладиган қудуқдан сув олиб ичишлари ҳам мумкин эмас, пақирни ҳаром қилишади. Шунинг учун чанқаса сопол косасини ушлаб, қудуқ ёнига келиб туришади. Биронта раҳмдил брахман сувга келганида хумчасидан жиндак сув қуйиб берса – яхши, бўлмаса, бола икки-уч кун ҳам косасини тиланчидек тутиб туравериши мумкин. Қудуқ тепасида ташналикдан ўлса ўладики, ўзи сув олиб ичишга ҳадди сиғмайди.


Бир куни Пунтининг ойисини илон чақади ва кечаси билан чайла ёнидаги бўйрада тўлғаниб, юмалаб чиқади. Эрталаб Пунти ойисига сув олиб бориш учун қудуқ ёнига келиб, онда-сонда сувга келганларга ёлвориб тикилади. Бир томондан ойиси инграйди ва уни эшитган Пунтининг вужуди титраб кетади. Кун иссиқ, у қуруқлашиб кетган лабларини ялаб, одамларга тикилар, кўзлари ёшга тўла эди…


Бу воқеани кўриб турган Баждат ортиқ чидай олмасдан, шартта боради-да, қудуқдан бир пақир сув олиб, Пунтиларнинг чайласига элтиб беради. Ортига қайтаётганида ойиси учун шундай жон куйдирган Пунтининг елкасига «қойил сенга азамат» дегандек, қоқиб қўяди. Аммо шу пайти Баждатнинг дадаси қаёқдандир пайдо бўлиб, ўғлининг қулоғидан бураб қолади.


– Харом бўлдинг, итвачча, кимлигингни билмайсанми? Брахманмиз-а, брахманмиз!...


Шу куни дадаси Баждатни хивич билан роса савалайди.


Шундан сўнг Баждат ўзига бошқа дўстлар топишга ҳаракат қилади. Аввалига Лекха исмли қўшни қиз билан дўст тутинишга ҳаракат қилади. Лекханинг отаси бой брахманлардан, унинг устига пандит. Пандит дегани, брахманлар тоифасининг имтиёзли кишиси ҳисобланади. Лекха ва Баждат бир-икки марта ҳовли атрофида ўйнаб юришди, аммо бир куни Осма боққа айлангани бормоқчи бўлганида Лекханинг отаси Хироман бабу қизини роса урушди. Баждат – бадбахт юлдуз соясида туғилган гадо эканини, қизи унинг ёнига борса, сочларини қирқишини айтди.


Шу билан Баждат Лекха билан ҳам дўст бўлолмади. Бошқа қўшни йигит – Авранг билан бошланган дўстлик ҳам унинг ота-онасининг инжиқлиги, аниқроғи, Аврангнинг амакисининг дафн маросимига болакайларнинг катталарга билдирмасдан боргани туфайли тамом бўлди. Гўёки Сукут минорасида ўтган диний маросимда Баждат ҳам қатнашгани боис, марҳумнинг жаннатга тушиши номаълум эмиш…


Бошқа бир ҳикояда эса Франция таассуротларидан сўз кетади. Ёзувчи бу ўлкада кўча-куйда болалар кўринмаслиги, улар камлигини, суҳбатлашиш учун бола тополмаганини айтиб ўтади. Бир куни ёзувчи Париж кўчалари бўйлаб опера театри ёнида юрганида чиройли машина келиб қолади. Машинадаги аёлнинг этагида бир болани кўриб хурсанд бўлиб кетади. «Хоним майдонда тушиб қолиб, боласи шу ерда ўйнаб қолса гаплашар эканман-да», деб, атрофдаги ўриндиқлардан бирига ўтиради. Бир пайт машина эшиги очилиб, хоним боласини ерга қўяди. Ёзувчи не кўз билан кўрсинки, бола дегани кучук бўлиб чиқади. «…Аввал кўзларимга ишонмадим, кейин ҳафсалам пир бўлди», дейди муаллиф. Кучкуни бола деб ўйлашининг боиси шундаки, унинг эгнида янги бежирим костюм, гулли галстукча ва бошида попукли қалпоқчаси бўлади.


Ҳикоя давомида хонимлар бола ўрнига кучук олиб юришни, уни боладан афзал билиб, қимматбаҳо кийимлар билан ясантириб, дам бағрида босиб машинада, дам ғурур билан етаклаб юришни яхши кўришини баён этади. Бироқ ёзувчи ўзи турган меҳмонхонада бу ерга келганларнинг оёқ-кийимини тозалаб, мустақил пул топувчи, оиласига ёрдам берувчи Эмил исмли болакай билан танишиб қолади ва у ҳақда ҳикоя қилади. Эмилга кейинчалик Фрунцуз ёзувчиси Виктор Гюгонинг машҳур «Гаврош» ҳикояси қаҳрамони исмини қўйиб, Гаврош деб чақиради. Эмил «Гаврош»ни ўқимагани боис, Париж дўконларидан унга совға қилиш учун «Гаврош»ни қидиради, аммо тополмайди. Ҳикоя давомида Эмил билан боғлиқ жуда қизиқарли воқеалар баён қилинганки, уни ўқиб, ўша пайтлардаёқ, ўсмир ёшдагиларнинг мустақил ишлаб пул топиши табиий ҳол бўлгани, айрим тоифа аёллар бола кўришни маданиятсизлик, деб билиши, вақтини кўпроқ кўнгилочар жойларда, ресторан-кафеларда ўтказиши каби муаммолар бўй кўрсатади.


Китобда африкалик Абу Диб, Санк Петербурглик Петро Караченко, ҳиндистонлик фил ўйнатувчи Жайя ва унинг садоқатли фили Ража, италиялик кактусчи болакай Петро, япон қизи Ҳаккая, Қобулдаги аскар йигит Маъруф, голландиялик Виллиам каби орзу ва армонлари билан яшаётган болалар ҳамда ўсмирлар билан танишамиз. Кези келганда уларнинг тақдирига соя солаётган, ёзилмаган қоидалар борлигидан ҳафа бўласиз. Қаҳрамонларнинг тиришқоқолигидан, меҳнатсеварлигидан хурсанд бўлиб, улар ўйлаб юрган режалари ва орзулари тезроқ амалга ошишига тилакдош бўласиз.


Китобдан таъсирланганим учун унинг ёзилиши тарихи ҳақида кўпроқ маълумот топиш ва уни мақолага киритиш истаги пайдо бўлди. Шу боис Асқад Мухторнинг ушбу китобни ёзиш олдидан қилган дунё бўйлаб саёҳати ҳақида суриштира бошладим. Бир неча ёзувчилар билан мулоқот қилдик, ўша саёҳатда кимлар бўлгани, айнан нечанчи йилда борилгани ҳақида билолмадим. Адибнинг фарзандлари билан боғланишга уринишим эса самарасиз бўлди. Шундан сўнг Шайхонтоҳур туманида, одамлар орасида «Ганга» номи билан машҳур бўлган ҳудудга яқин жойлашган Асқад Мухтор ўзи яшаган хонадонга бордим. Бу ерда адиб яшаган уй пештоқига лавҳ ўрнатилган. Аммо уйда ҳеч ким йўқ чоғи, дарвоза қулф.


Шундан кейин «Мактаб ўқувчилари ёки яна бошқа бизга ўхшаган, ёзувчи ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчи бўлганлар учраса, шундай пайтда кимга мурожаат қиларкан?» деган саволлар ўтди. Ахир ривожланган интернетда ҳам китобнинг ёзилиши тарихи ҳақида маълумот йўқ. Демак, адиб ва ёзувчиларимизни ўқувчиларга, болаларга яқиндан таништирадиган, ҳар бир асарларининг электрон шакли жойланган, ўзи ҳақида атрофлича ва кенг маълумотлар жамланган умумий адабиёт музейи ёки онлайн платформаларга зарурат бор экан. Эҳтимол, ушбу таклифимизни Ёзувчилар уюшмаси бир ўйлаб кўрар. Чунки ҳамма шоир ва ёзувчиларнинг ҳам уй-музейлари мавжуд эмас-да! Қолаверса, мавжуд уй-музейларни ҳам одамларга, болаларга яқинлаштиришда бундай онлайн платформалар яхши самара бериши мумкин.


Ёзувчи Эркин Аъзам билан ушбу китоб хусусида гаплашганимизда, Асқад Мухтор ҳаётда ҳам ижодда ҳам энг юксак даражадаги ёзувчилардан бири бўлганини, «Дунё болалари» болалар адабиётига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилганини айтди. Шу билан бирга ёзувчи мазкур китобни мактабларда ўқувчиларга бадиий ўқиш учун тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхатига қўшиш лозимлигини, нашриётларда кўпроқ нусҳада чоп этиш, одамларга, болаларга кўпроқ ўқитишимиз зарурлигини таъкидлади.


Суҳбатдошларимиздан бири «Zabarjad Media» нашриёти раҳбари Маъмура Қутлиева эса Асқад Мухтор бир гуруҳ ёзувчилар, жумладан, Зулфия, Ойбек, Мирмуҳсинлар билан биргаликда 1958-1960 йилларда хорижга сафарга чиққанини, «Дунё болалари» ва Мирмуҳсиннинг болалар учун мўлжалланган «Онаизор» китоби (Китоб бир неча бор қайта нашр этилган экан. Муаллиф.)ҳам шундай саёҳатлардан кейин ёзилганини таъкидлади. Бундан ортиқ маълумот тополмадик.


Хулоса ўрнида


Катталар ўқиши учун яхши асарлар етарли. Аммо миллий руҳ билан суғорилган болалар адабиёти ҳақида гап кетганда баралла бундай деёлмаймиз. Жаҳон адабиёти вакилларининг асарлари алоҳида мавзу, аммо кўпинча фарзандларимизга ўзбекона руҳдаги «Шум бола», «Сеҳрли қалпоқча» қиссалари ва «Сариқ девни миниб» романини ўқитгач, яна шу каби яхши асарларни қидириб қоламиз. Демак, болаларнинг дунёга ва ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартиришга қодир бўлган «Дунё болалари» китоби ҳам биз излаган, биз қидирган китоблардан бири. «Миллат болаларини истеъдодли одамлар томонадан ёзилган зўр асарларни ўқиб роҳатланадиган шамойилга келишини орзулайман…», деган эди олим Қозоқбой Йўлдошев. Мазкур китоб ҳам ана шундай таърифни тўлиқ оқлайдиган асар. Фақатгина у нашриётларимизда кўпроқ нусҳаларда чоп этилиши, Халқ таълими вазирлиги «Адабиёт» дарслигига, бадиий ўқиш учун тавсия қилинган адабиётлар рўйхатига киритиши зарур. Зеро, ёзувчи ҳаётлигида олқишга ва эътирофга сазовор бўлган яхши китоб, унинг вафотидан кейин ҳам яшаши керак. Айниқса, у миллат болалари учун керакли ва зарур адабиёт бўлса.


Зебо НАМОЗОВА,
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 882 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият