Аукцонда энг қиммат авторақам 368,3 млн сўмга сотилди – Биржа
Умумий ҳисобда ўтган бир ҳафтада ўзбекистонлик ҳайдовчилар ўзларининг шахсий автомобиллари (хизмат автомобилларидан ташқари)га авторақамлар сотиб олиш учун 14,4 млрд сўм сарфлаган.
2023 йил 6 ноябрдан 12 ноябргача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган.
ЎзРТХБ (биржа) ахборот хизмати маълумотига кўра, шундан 14 198 таси жисмоний шахслар учун ва 4 722 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.
Ҳисобот даврида 2 636 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган ва уларнинг жами суммаси 15 млрд 267,6 млн сўмни ташкил этган. Амалга ошган битимларнинг 92 фоизи жисмоний шахсларга (14 млрд 41,1 млн сўмга тенг 2 497 та авторақам) ва 8 фоиз улуши юридик шахсларга (1 млрд 226,5 млн сўмга тенг 139 та авторақам) тўғри келади.
Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 5,8 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 368,3 млн сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 598 262 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 572 608 нафари жисмоний шахслар ва 25 654 нафари юридик шахсларга тўғри келади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0