8-март муносабати билан байрам пули эркакларга ҳам бериладими?
Савол: — 8-март муносабати билан байрам пули эркак ходимларга ҳам берилиши мумкинми?
Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
— Ҳа, мумкин. Бу масала корхонанинг ички локал ҳужжатлари ва жамоа шартномасига боғлиқ.
Меҳнат кодексининг 67-моддасига кўра, жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши унинг тарафлари томонидан белгиланади. Агар жамоа шартномасида ходимларни қонунчиликда назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш тартиби белгиланган бўлса, у ҳолда мукофотлаш барча ходимларга — жинсидан қатъи назар — татбиқ этилади.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 34-моддасига мувофиқ, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликнинг асосий принципларидан бири — тарафлар зиммасига олинган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги ва уларни бажариш мажбурийлигидир.
❗️Агар иш берувчи жамоа шартномасида муайян мажбуриятларни ихтиёрий равишда олган бўлса, уларнинг бажарилишини таъминлаши шарт. Жамоа шартномаси ёки келишуви мажбуриятларини бузиш меҳнат қонунчилигини бузиш сифатида баҳоланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Хулоса: агар корхона ички ҳужжатларида байрамлар муносабати билан мукофотлаш тартиби белгиланган бўлса, 8 март байрами муносабати билан эркак ходимларга ҳам мукофот тўланиши мумкин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0