Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 861.83-8.07

  • EUR

    13 497.200.54

  • RUB

    125.470.53

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • Payshanba, 19

    +3 +20

  • Juma, 20

    +0 +20

  • Shanba, 21

    -2 +20

  • Yakshanba, 22

    -3 +20

  • Dushanba, 23

    -2 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -2 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қачон жиз еймиз? “Бола пули” тушганда!

Қишлоқлардан бирида яшовчи дўстимиз куйиниб ёзган гаплар ҳар биримизни ўйлантириши шарт. Зеро бундай пулларга кўз тикиб ўтириш соғлом ўзбек эркагига мутлақ ярашмайди.
Жамият
125 11:55 | 18.12.2024 11:55

Даладан қайтаётгандим. Гузар ёнига етганимда кимдир чақиргани эшитилди. Ортга қарасам икки синфдошим дўкон ёнидаги ўриндиқда ўтирган экан. Бордим, қучоқлашиб кўришдик. Бир қишлоқда яшасакда, эртаю-кеч ишда бўлганим учун кўпам учрашавермаймиз.


– Ҳа, кўринмай кетдинг? – сўради Садриддин сигарет тутатиб.


– Юрибман, иш кўп, – доимги гапни айтдим.


– Камолиддин ўғлига суннат тўй берганда ҳам келмадинг, – бироз хафа бўлгандай гапга қўшилди Жалол.


– Ловияни йиғиштираётгандик, кечга қолиб кетдим. Бир табриклашга ўтармиз.


– Бўлди, энди бориб ўтирма, у қурумсоқ бошқа зиёфат бермайди. Тўйда еган еб қолди, – кулди Садриддин.


– Ундан кўра кўплашиб жиз ейишга борайлик. Анчадан бери томоқ ҳам тақиллаб кетди, – бўйнига маънодор чертиб гапирди Жалол.


Рад этиш ноқулай, ичмасамда, давраларига онда-сонда қўшилиб тураман. Лекин одатда доим тўлов муаммо бўлади. Кўпчилик ғирт маст бўлиб оладида, “пулим йўқ, тўлайвер, оласанда” деб тураверади.


– Майли, бирор бўш кун бўлса борсак бораверамиз.


– Э, бунинг бўш куни йўқ барибир, доим ниманидир баҳона қилади. Яна камига ичмай ваъз ўқигани ортиқча. Жалол, яхшиси “бола пули” берилганда, ўзимиз борамиз.


– Қанақа “бола пули”?


– Ие, шуниям билмайсанми? Болаларга давлат берадику, маҳалладан оласан.


Эсимга Садриддиннинг хотини “Эрим ишсиз, ўзим болаларга қараб ўтираман, ёрдам олмасам бўлмайди” деб ҳужжат йиғиб юрганлари тушди.


– Давлат болангга деб берган пулни жиз еб, ароқ ичишга сарфлайсанми, – сўрадим жаҳл билан.


– Ҳей, ақллилик қилма, барибир шу болани боқяпман. Бола пули нима экан, қўшним Турдимурод онасининг пенсияси чиққанда чойхона қилади ҳамиша. Кеча эриди, маза қилдик.


Велосипедни буриб секин кета бошладим. Тўғри, қишлоқда иш кўп эмас, даромадли жойларни ҳам топиш мушкул. Лекин мен ишлаётган далада доим ишчи кучи етишмайди. Катта пул топмайман, лекин ишлаганим бола-чақамни боқишга етиб турибди. Ҳосил кўтарганда уч-тўрт танга орттириб мол-ҳол қиламиз, кўмир оламиз, қишлик захира тўплаймиз.


Қишлоғимизда иккита дўкон, битта ошхона бор. Пенсия, нафақалар тарқатилганда гавжумлашиб кетади. Асосан эркаклар. Дўкончилар эски қарзни ундириб олибоқ дафтардан янги саҳифа очишади. Ошхона ўша куни маст-аластга тўлиб тошади. Вазиятдан қисман бохабар эдим, лекин ўзимнинг дўстларим ҳам шу сафга қўшилиб бораётганини билмагандим. Наҳот бола пули, она пенсиясига кўз тикадиган даражага етдик?


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2478 16:57 | 05.08.2023