Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 861.83-8.07

  • EUR

    13 497.200.54

  • RUB

    125.470.53

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 23:00

    +3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 23:00

    +3 C

  • Payshanba, 19

    +3 +20

  • Juma, 20

    +0 +20

  • Shanba, 21

    -2 +20

  • Yakshanba, 22

    -3 +20

  • Dushanba, 23

    -2 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -2 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашшоқликдан бойлик, забунликдан бахт сари

Ёхуд “Оқ нилуфарлар юртида” китобини ўқиб
Ўзгача ракурс
115 11:18 | 18.12.2024 11:18


Финландия қандай қилиб жаҳон намунасига айланди? Григорий Петровнинг “Оқ нилуфарлар юртида” асари ушбу саволимизга тўлақонли жавоб беради.


Финландия – ноқулай географик жойлашуви сабаб ўтмишда қашшоқлик ва мустамлакачиликдан азият чеккан мамлакат. Ер ости ва усти бойликлари йўқлиги боис Россия империяси таркибида бўлган вақтларда ҳудуднинг иқтисоий аҳамияти Қрим, Кавказ ва Туркистон каби ҳудудларга нисбатан анча паст бўлган. Шундай бўлса-да, Финландия бугунги кунда дунёнинг энг бахтли мамлакати, таълим соҳасида эса етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Хўш, бу қандай содир бўлди?


Ер юзида яшаш учун деярли имконияти йўқ бўлган халқларнинг ривожланиши, хусусан, Япония, Сингапур ва Финландия каби давлатларнинг муваффақияти кўпчиликни ҳайратга солади. Финландия мисолида, бу муваффақиятнинг асосий омили – миллий маърифат ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар эканлигини кўришимиз мумкин. Бу жараёнда Ж.В.Снелман каби миллат зиёлиларининг ўрни беқиёс бўлган. Улар мамлакат ривожини чин дилдан исташди ва шу мақсадда дадил ҳаракат қилишди. "Зиёли бўлиш модага кўра кийиниш дегани эмас. Зиёлилар жамиятнинг мияси ҳисобланадилар. Халқ сизни яхши таълим олганингиздан сўнг юқори маош олишга ва кечқурун карта ёки домино столларида ўтириб, завқланишингиз учун ўқитмади. Бундай қиладиганлар ҳақиқий зиёлилар эмас; зиёлари моғорланган демакдир. Зиёлиларнинг вазифаси жамиятнинг ақл-заковати, виждони, иродаси ва кучини уйғотиш ва сафарбар қилиш. Сиз деҳқонларга, ишчиларга ва жамиятнинг қуйи қатламидагиларга қандай қилиб яхшироқ яшашни ва бунинг учун нима қилиш кераклигини ўргатишингиз керак", – дейди Снеллман.


“Қонунбузарликнинг энг катта ўқитувчилари кимлар?” деган саволга жавоб берар эканмиз, кўз олдимизга ўша қонунларга риоя қилмайдиган давлат хизматчилари келади. Улар жамиятни қонунга бўйсунмасликка ўргатишади. Шунинг учун ҳам Ж.В.Снеллман “Финландия давлати номидан сиздан илтимос қиламан: Сиз қонунларга риоя қилишга қасамёд қилдингиз! Илтимос, халқимизни қонуний ва адолатли бўлишга ўргатинг”, дея мурожаат қилади.


Ҳар йили БМТ томонидан эълон қилинадиган “Дунёдаги бахтиёрлик ҳисоботи” номли ҳисоботда Хелсинки дунёнинг энг бахтли шаҳри сифатида қайд этилмоқда. Финландия давлати 2018-2020 йиллар оралиғида уч йил кетма-кет дунёнинг энг бахтли мамлакати деб эълон қилинган.


The simple strength of Finnish education - thisisFINLAND


Финландиянинг нега бунчалар бахтли мамлакат эканлигини аниқлаш учун жамиятнинг баъзи одатлари ўрганиб чиқилди. Улардан бирига кўра Финларнинг жуда кўп китоб ўқиш одати экан. Финландияда кўплаб кутубхоналар мавжуд. 2018йилнинг 5 декабрида очилган “Ооди” номидаги кутубхона бир йил ўтар-ўтмас “Дунёнинг энг яхши жамоат кутубхонаси” мукофотини олди. Шунингдек, БМТ томонидан эълон қилинган ҳисоботда Финландия халқи дунёнинг энг саводли ва энг кўп кутубхоналарга ташриф буюрадиган халқ эканлиги таъкидланган.


Статистика маълумотларига кўра, 5,5 миллион аҳолиси бўлган Финландияда кутубхоналардан йилига 68 миллионга яқин китоб ўқиш учун олинади. Уларда “китоб ўқиб олим бўлармидинг” деган қарашлар умуман йўқ. Аксинча, китобга барча муаммоларнинг ечими сифатида қарашади.


Дарҳақиқат, ҳар бир инсон олий маълумотли бўлиши шарт эмас. Ўз касбининг устасига айланиб ҳам жамиятда ўз ўрнини топиши мумкин. Лекин ҳар бир одам китоб ўқиши керак деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда китоб мутолааси ўз ҳаётингизни гўзалроқ қилишга ёрдам беради.


Финлар таълимни нафақат билим олиш, балки миллатни уйғотиш, ривожлантириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш учун восита деб билдилар. Ўқитувчиларга берилган эркинлик, уларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилди. Шунингдек, ўқувчиларга уй вазифаларининг берилмаслиги, мактабнинг асосий вазифаси таълим бериш эканлигини яна бир бор таъкидлайди.


“Одатда, ишламасдан ёки ишлаб чиқармасдан фаровон ҳаёт кечириш усулларини қидирадиган ва топадиган Финландия тажрибаси бизга бир ҳақиқатни исботлайди: миллатнинг юксалиши нафақат табиий бойликларга, балки маърифатга, таълимга, инсонларга ишончга ва шаффофликка боғлиқдир. Бу ўринда, “Ҳар бир миллат ўзи лойиқ бўлган бошқарувга ва бошқарувчига эга бўлади” деган ибора жуда ўринли. Демак, биз ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз, маърифатли жамият қуришга интилишимиз, таълимга алоҳида эътибор беришимиз ва қонун устуворлигини таъминлашимиз зарур.


Бу китобни шунчаки ўқиш мумкин эмас, ҳар бир сўзини англаш, таҳлил қилиш ва ундан хулоса чиқариб, таълим тизимимизда қўллашга ҳаракат қилишимиз керак. Шунда биз ҳам Финландиядек муваффақиятли ва бахтли жамият қуришимиз мумкин.


Россияда бўлгани каби, Европанинг баъзи мамлакатларида ҳам жамоатчиликка ишончсизлик муҳити ҳукм суради. Шунинг учун назоратчиларга назоратчилар керак бўлади. Финландияда эса, жамиятга ишонч муҳити ҳукмронлик қилади. Улар назоратга эмас, балки инсонларга ишонишади. Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг ҳамжиҳат бўлишига ва ривожланишига ёрдам беради.


Финландияда уйсизлар умуман йўқ. Барча уйсизларга давлат уй қуриб беради. Бунинг учун инсонлар йиллар давомида ишлаб пул йиғиб ва бошларидан ошгунга қадар қарзга ботишга мажбур эмаслар. Ўқитувчилар дарсларни ўзлари истаганларидек режалаштирадилар ва уларга ҳечким уни ё буни қил деб айтмайди. Ўқувчиларга уй вазифалари берилмайди, чунки улар ўқиш жойи бу фақатгина мактаб ва ўқувчилар мактабда ўқишлари керак деб ҳисоблайдилар. Ўқитувчилар қачонки магистрликни тамомласалар ундан кейин малака оширишларга жўнатилган ҳолда дарс бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Ҳеч ким тўрт йиллик бакалаврдан кейин шунчаки дарс ўтиб кета олмайди. Ўқитувчилик Финдландияда энг масъулиятли ва шарафли касбдир.


Финландия тажрибаси бизга бир ҳақиқатни исботлайди: миллатнинг юксалиши нафақат табиий бойликларга, балки маърифатга, таълимга, инсонларга ишончга ва шаффофликка боғлиқдир. Бу ўринда, “Ҳар бир миллат ўзи лойиқ бўлган бошқарувга ва бошқарувчига эга бўлади” деган ибора жуда ўринли. Демак, биз ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз, маърифатли жамият қуришга интилишимиз, таълимга алоҳида эътибор беришимиз ва қонун устуворлигини таъминлашимиз зарур.


Бу китобни шунчаки ўқиш мумкин эмас, ҳар бир сўзини англаш, таҳлил қилиш ва ундан хулоса чиқариб, таълим тизимимизда қўллашга ҳаракат қилишимиз керак. Шунда биз ҳам Финландиядек муваффақиятли ва бахтли жамият қуришимиз мумкин.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


“ISHONCH”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс