Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +1 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қанотли аждаҳолар ростданам бўлганми?

Ер курраси коинотнинг шундай бир қисмида жойлашганки, унда ва унинг теграсида одамзод ва бошқа тирик жонлар қатори учар калтакесаклар, аждаҳолар, ғайритабиий кўринишдаги ақлли ва ярим ақлли махлуқлар ҳам яшаган. Ким билсин, эҳтимол, бу жараён ҳозир ҳам давом этаётгандир...
Ҳодиса
631 14:07 | 18.12.2024 14:07

Ҳаводаги антиқа жанг


Голландия. 1646 йил. Кўклам фасли ниҳоясида Гаага шаҳри аҳолиси ўта ҳайратомуз жангнинг гувоҳи бўлишди. Ҳайратомузлиги шундаки, бу муҳораба заминда ёки сувда эмас, балки пойдевори ҳам, устуни-ю томи ҳам йўқ тиниқ осмонда борарди. Унда бор-йўғи икки ёвуз куч – ғазаб-ла ўкираётган арслон ва оғзидан тинмай олов пуркаётган аждар қатнашаётганди. Дунёнинг ишларидан лол қотиб, тиллари калимага келмай қолган одамларга ҳаммаси худди кўзгудагидек аниқ-равшан кўриниб турарди. Рақиблар чексиз ва таянчсиз фалакда бамисоли ерда ҳаракатланаётгандай зир югуриб, бир-бирини аёвсиз дўппослардилар. Қонга ботиб, ўлар ҳолга келиб қолган бўлсалар-да, ўзаро ҳужумни ҳаливери тўхтатадиганга ўхшамасдилар. Сал нарида яна бир ақл бовар килмас манзара кўзга ташланарди. Бошқа аждарга эргашган аскарлар бўшлиқ узра дадил одим отиб боришарди. Уларнинг ортидан бошига бирваракайига учта тож кийиб олган қирол савлат тўкиб келарди...


Норвегия. ХХ аср. Буде шаҳри атрофида хеч кимнинг хаёлига келмаган фавкулодда ҳодиса рўй берди. Қанотларининг узунлиги ўн метрча келадиган аллақандай махлук соҳилга яқин жойдан учиб ўтаётиб, бехосдан денгиз маёғига бориб урилди. Алалоқибат, шу заҳотиёк кучли аланга ичида қолиб, ёниб кетди. Назоратчи Карл Фриденсен унинг танаси қолдиқларини териб олиб, шаҳарга келтирди. Жизғанаги чиққан қалин тўқималар тузилишини синчиклаб ўрганган тадқиқотчилар эса таҳлил натижаларидан қаттиқ таажжубга тушдилар. Негаки, ҳозирча фанга маълум жонзотлар орасида бунақаси йўқ эди. Пировардида олимлар “Бу чанг-ғубордан яралган парвона (тунги капалак) ёки инсониятга нотаниш баҳайбат ҳашарот бўлиши мумкин”, деган хулосага келишди. Айни чоғда, навбатдаги жумбоқ устида жиддий бош қотира бошлашди.


Аввало, бу жонивор катталиги бўйича птеродактиллардан, аниқроғи, бундан 167,4 – 66 миллион йиллар муқаддам юра эраси ва мезозой эрасининг бўр даврида яшаган учқур динозаврлар тоифасига мансуб калтакесаксимон ҳайвонлардан асло қолишмасди. У минг-минглаб йўловчи ва юк ташувчи ҳамда балиқ овловчи кемалар сузиб юрган денгиз устидан учиб ўтганини наҳотки ҳеч ким кўрмаган-сезмаган бўлса? Ахир, у самолёт эмас, тирик мавжудот-ку! Парвоз пайти қанотларини силкитади-ку! Наҳотки, айни ҳолат кишиларни сергаклантирмаган бўлса?!.


Иккинчидан, ҳаётда инсон туб моҳиятини фаҳмлай олмайдиган ажабтовур воқеалар тез-тез такрорланиб туради. Шу ўринда бир вақтлар Марказий Америка осмонида пайдо бўлган махлуқни эслаш жоиз. Унинг бўйи икки метр атрофида бўлиб, кўзларидан олов ёки нур ёғилиб турган. Гавдаси одамникига ўхшаб кетган. Фақат битта кескин фарқи – бели ортида елкага ташланадиган енгсиз кийимга ўхшаш узун қанотлари бўлган. У қанотларини кенг ёйиб, дарёлар, далалар ва водийлар устидан учиб ўтганини кўпчилик кўрган.


Ёки бошқа мисол. 1967 йилнинг авжи қишида АҚШликлар христианларнинг Исо пайғамбар таваллудига бағишланган асосий диний байрами саналмиш рождествони нишонлашаётганди. Шу муносабат билан ҳукумат уюштирган тантанани мамлакат телевидениеси тўғридан-тўғри эфирга узатаётганди. Ниҳоят, президент Линдон Жонсон белгиланган вақтда махсус тугмачани босди. Байрам арчаси оловранг нурга чулғанди. Шодиёналар бошланиб кетди. Аммо орадан ўттиз сония ўтар-ўтмас, экранда давра бошловчиси ташвишли қиёфада кўринди. У шошилинч тарзда бир нохуш хабарни эълон қилди. Айтишича, бир неча дақиқа олдин фожиа рўй бериб, Огойа штатининг Галлиполис шаҳри билан Виржиния штатининг Пойнт-Плезант шаҳрини боғлаб турувчи кўприк қўққисдан қулаб тушибди.


Бу пайтда кўприк устида қатнов авжида бўлган. Фалокат арафасида эса, Пойнт-Плезант тарафда кўзлари кўмир чўғи янглиғ ёлқинланаётган аллақандай махлуқ кўриниш берган. Ўша давр маълумотларида у одамлар билан мулоқотга киришиш қобилиятига ҳам эгалиги, қанотлари ёйилганда узунлиги тахминан ўн метрга етиши алоҳида таъкидланган.


Демак, юқорида келтирилган далиллардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: бу жонивор Норвегияда денгиз маёғига урилиб нобуд бўлган парвонага жуда-жуда ўхшаб кетади. Эски газеталар тахламларини варақласангиз, уларда гўёки куррамизнинг “йўқолиб кетган дунёси”ни ўзида мужассам этган птеродактиллар ҳақида кўп ёзилганига ишонч ҳосил қиласиз. Бундай воқеалар сўнгги 50-60 йил давомида ҳам бот-бот кузатилган. Улар билан батафсил танишар экансиз, хаёл сизни беихтиёр мозий сари етаклайди.


Замонларни замонларга боғловчи маъбудалар


Маълумки, айрим халқларнинг кўҳна битикларида қанотли одамлар, учқур илонлар тўғрисида сўз юритилган. Уларнинг қиёфаси тарихий-маданий ёдгорликларда, тасвирий санъат асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Бу – бежиз эмас. Асрлар оша тилдан тилга ўтиб келаётган афсона-ривоятларда баён этилишича, Африканинг тропик ўрмонлари, Жануби-ғарбий Осиё, Шри Ланка, Зонд ва Мадагаскар оролларида яшаган лемурлар замонида (қадимги Рим асотирларига кўра, арвоҳлар ва чала маймунлар ҳукмронлик қилган даврда) ер юзига бало-офат ёғилади. Унинг касофати ўлароқ, инсоний ақл-идрок хавф-хатар остида қолади. Шунда илоҳий кучлар томонидан “ақлли аждарлар” ва “рўшнолик девлари” аҳли башарга кўмаклашиш учун юборилади. Улар маълум муддат ерда яшаб, одамларни доноликка ўргатишади ва илм-фанга қизиқтиришади.


Афсунгарлик илмига тааллуқли манбаларда заминимизга ташриф буюрган жонзотларнинг баъзилари ташқи кўринишидан митти жуссали одамларга бирмунча, баъзилар буткул ўхшаш бўлгани, шу боис уларни бир қарашда инсонлардан фарқлаш анча қийин кечгани уқтирилади. Бу маълумотлар айрим халқлар кечмишига дахлдор ноёб зеб-зийнат буюмларидаги тасвирларга ҳам мос келади. Масалан, узоқ ўтмишда Ўрта Ер денгизи теграсида яшаган қабила-қавмлар сиғинган маъбудалардан бирининг номи Айон бўлган. Ёдгорликларга унинг аждарлар қуршовида турган ҳолати муҳрланган. Ёки милоддан аввалги VII ва милодий III асрларда Қора денгизнинг шимолий қирғоқларида қўним топган скифлар даврини олайлик. Ўша кезлар тайёрланган безак буюмларида қанотли бир аёл от аравада ўтиргани акс эттирилган. Аёл гавдасининг оёқ қисми ниҳоятда нозик дид билан аждар танасига монанд қилиб ясалган. Скиф-эрон услубига хос кўплаб тарихий-маданий ёдгорликлар хусусида ҳам шундай фикрлар билдириш хато бўлмайди.


Бинобарин, илонлар ёки аждарлар кўринишидаги маъбудалар башарият тарихининг муайян босқичида давр рамзига айланган. Қадимги одамлар наздида улар замонларни замонларга боғлаб турган. Сеҳргарлик таълимотига кўра, маъбудалар дунёси оламлар ичра энг нозиги ва энг жозибадоридир. Тангрилар самовий юлдузларнинг ҳам, Ернинг ҳам тортишиш қонунларига бўйсунмаганлар. Бу тортишиш қайдадир одамлар дунёси ва маъбудалар олами ўртасидаги оралиқ масофаларда амалга ошади ва атомдан-да майда, нафис заррали кучлар жилвасини ўзида жам этади. У фазони тўлдириб турувчи соф ва шаффоф ҳаво қатламидир. Қизиғи, буни машҳур физик олим, нисбийлик ҳамда майдон кванш назариялари ва статистик физика асосчиларидан бири Альберт Эйнштейн олдин рад этиб, кейинчалик тан олган.


Жавобсиз қолаётган саволлар


Мўъжизавий аждарлардан бири қанотдор Кецалькоатлдир. Унинг илк тасвирини уч минг йилча бурун Мексикада яшовчи олмек қавми яратган. Шундан сўнг Марказий Америкадаги халқларнинг деярли барчаси уларга эргашиб, Кецалькоатлни маданият асосчиси ва бунёдкори сифатида ҳурмат қила бошлаган.


Кецалькоатль одамларни қимматбаҳо тошларни топиб, сайқал беришга, юлдузларни кузатишга, кунлар, ойлар ва йиллар тақвимларини тузишга ўргатади. Шу асно қатор муваффақиятсизликларга ҳам дош беради. Кексайиб, куч-мадордан қолгач, негадир Шарқ томонга бош олиб кетади. Кейинчалик ацтеклар унинг ўрнига истилочи Кортесни маъбуда сифатида қабул қилишади. Сабаби, уларга аждодларидан мерос бўлиб қолган афсоналарда вақти-соати етиб, Кецалькоатль Шарқдан одам қиёфасида қайтиб келиши қайд этилганди.


Энди айтилган фикрларни жамлаб, мулоҳаза юритайлик. Эҳтимол, Галлиполисдаги кўприкнинг қулаб тушиши олдинги башоратлар рўёбидан бир нишонадир. Эҳтимол, Кецалькоатль ростданам қайтиб келган ва бундан одамларни огоҳ этиш учун бояги қалтис ишга қўл ургандир.


Москвадаги “Сир-синоатлар клуби” президенти Владимир Шербаков нуқтаи назарича, ушбу фараз ҳақиқатга анча яқин. Кецалькоатлнинг Америка ҳиндуларига тегишли қадимий муқаддас китоб – Бурбон қонунлар мажмуасида тасвирлаган сиймоси 60-йилларда АҚШ осмонида зуҳур бўлган қанотли аждар кўринишига анча мослиги бунга далил бўла олади.


Албатта, фан-техника тараққиёти кескин жадаллашаётган, баъзи кимсалар иймон-эътиқодни унутиб юбораётган бугунги замонда маъбуда бўлиш, одамларга кўриниш бериш мушкулдан-да мушкул ва хавфли иш. Лекин Галлиполисда тарқалган гаплар шунчаки миш-миш эмас, баайни ҳақиқат. Ҳар қалай, кўплаб америкаликлар қанотли аждарни ўз кўзлари билан кўришганини эътироф этишади. Фақат айримларигина автомобиллари ёнгинасидан қанот қоқиб ўтган бу махлуқ аслида нима эканлигини ўйлаб кўришмаган, лоақал унга эътибор ҳам беришмаган.


Аслида бу лоқайдликнинг ўзига хос сабаби бор. У ҳам бўлса, кейинги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва адабиётларда ўзга сайёраликлар ҳамда ғайритабиий ҳодисалар тўғрисида шунчалар кўп ёзилдики, охир-оқибат биз уларни ўқишдан бездик. Энг ачинарлиси, номаълум учар жисмлар, самовий “меҳмонлар” ҳақидаги гапларга ҳам, айни мавзуда яратилган ва яратилаётган бадиий ва илмий асарлару кинофильмларга ҳам ўта бефарқ бўлиб қолдик. Фикримизга қўшилмасангиз, бугун “АҚШ осмонида кўринган нарса номаълум учар жисм эмас, Кецалькоатль эди!” деб кўринг-чи, биров сизга ишонармикин? Жилла қурса, кўнгил учун бўлсин, гапингизни маъқуллармикин? Албатта, йўқ! Ҳолбуки, бундан икки минг, ҳатто минг йил аввал ҳам вазият ўзгача эди. Одамлар турли-туман ғаройиботларга ва мўъжизаларга ишонишар, Худонинг қудратига шак келтиришмасди.


Энди асл муддаога қайтайлик. Мутахассислар эътирофича, қанотли аждаҳонинг одамлар орасига ташрифи бежиз эмас. Унинг парвози рамзий маънога эга бўлиб, инсониятга омад келтириш ғояси билан йўғрилган. Бу ҳодисани қачонлардир рўёбга чиқиши муқаррар бўлган қадимий кароматлар ижобатига менгзаш ўринлидир. Қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб бўлмас ҳаво мавжлари орқали узатилган башорату ишоратларга эътиборсизлик эса ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Акс ҳолда, ўзингиз ўйланг, қанотли аждар пайдо бўлган лаҳзаларда нима учун вақт чархпалаги унинг инон-ихтиёрига ўтиб қолгандай туюлди? Шунча йиллардан буён қилт этмай турган мустаҳам кўприк нега ўз-ўзидан қулаб тушди? Мантиқан қараганда, бу фалокат қанотли аждар хатти-ҳаракатига боғлиқ эмасми? Балки у одамларни ҳеч ким билмайдиган воқеалардан воқиф этмоқчи, янги кароматлар кўрсатмоқчи бўлгандиру, замин фарзандларининг бепарволигидан ранжиб, ўзидан из қолдирган кўйи ортига қайтиб кетгандир?


Қандайлигидан қатъи назар, бир нарсани тахминлаш, Норвегияда маёққа урилиб ёниб кетган махлуқ билан Американи тарк этган сирли аждар аслида битта жонивор, дейиш мумкин. Зеро, маъбудаларнинг миқти жуссаларда мужассамлашиши аҳён-аҳёнда содир бўлади. Шунингдек, тўсатдан ёниб кетиш улар учун ўлим ёки бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш ҳисобланмайди. Нозик жусса эса уларнинг асл моҳияти ва мавжудлигидан далолат берувчи далил вазифасини ўтайди.


Сири мавҳум жумбоқлар


Аждарлар ҳақидаги далил-исботлар бизга асосан қадим-қадимда яратилган афсона-ривоятлар орқали етиб келган. Ҳозир бундай жониворлар бўлиши ҳақидаги гап одамга қуруқ олди-қочдидан иборат сафсата бўлиб туюлиши тайин. Шунга қарамай, ҳаётда гоҳ-гоҳо узоқ ўтмишни ёдга солувчи сирли ҳодисалар рўй бериб туришидан мутлақо кўз юмиб бўлмайди. Сўзимизнинг исботи сифатида ўтган асрнинг 70-йиллари адоғида ёзиб олинган бир воқеани келтириш кифоя қилар, деган умиддамиз.


Ўшанда Россиянинг Чита вилоятидаги Пешково қишлоғида аждаҳо пайдо бўлиб қолди.


– Вой, ойижон! – дея хитоб қилди ранг-рўйи ўчиб уйга қайтган қизалоқ онаси пинжига суқилиб. – Дугоналарим билан келаётиб, фазода қутуриб сайр қилаётган аждаҳони кўрдим. У оғзидан олов пуркарди. Кўриниши улкан сўзанакни эслатар, қанот қоққанида эгилиб-букилиб кетарди. Шу зайл тўлғона-тўлғона кўп учди-да, бирдан кўздан ғойиб бўлди… Ойижон, билсангиз, айтинг, у қаердан келиб, қаерга учиб кетди?..


Ўтган давр мобайнида бу саволга жавоб топилмади. Хўш, бундан бу ёғига-чи, жавоб топилармикин ёки бу масала абадулабад сирли жумбоқ бўлиб қолаверармикин?..


Абдунаби ҲАЙДАРОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1411 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса