“ASIAN CUP-2024” да уч нафар ўзбекистонлик болалар ғолиб бўлди
Навоий шаҳрида 3-4 феврал кунлари ментал арифметика бўйича “ASIAN CUP-2024” халқаро олимпиадаси ўтказилди. Унда Саудия Арабистони, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлардан иштирокчилар ўзаро беллашишди.
Олимпиадада Тошкент вилоятидан ҳам 14 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Натижаларга кўра, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг уч нафар тўгарак аъзолари: Севинч Қаҳрамонова, Мадина Акбаралиева ҳамда Шоҳрузбек Мирзабеков мутлақ чемпионликни қўлга киритишди. Шунингдек, яна 11 нафар ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллашган.
Ғолиб бўлган ватандошларимиз кубок ва дипломлар билан бирга, 2024 йилнинг март ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мусобақада иштирок этиш учун 50 фоизлик чегирмани ҳам қўлга киритишди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0