Валюта UZS
  • USD

    12 228.5820.5

  • EUR

    14 282.98166.78

  • RUB

    155.960.96

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 09-April

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Payshanba, 09

    +15 +20

  • Juma, 10

    +15 +20

  • Shanba, 11

    +15 +20

  • Yakshanba, 12

    +17 +20

  • Dushanba, 13

    +17 +20

  • Seshanba, 14

    +18 +20

  • Chorshanba, 15

    +16 +20

  • Payshanba, 16

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ғазо болалар қабристонига айланди(ми)?

Ал Жазеера телеканали келтирган статистик маълумотларга кўра, Исроилҳарбий кучларининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари туфайли ҳар соатда тўрт нафарга яқин бола ҳалок бўлмоқда. Йўқолганлар сонининг камида 70 фоизини аёллар ва вояга етмаганлар ташкил қилади. Афсуски, бу рақам ошиб бормоқда. Халқаро ҳисоботларда келтирилишича, Фаластиндаги 816 мингдан ортиқ болалар психологик травма, қўрқув, хавотир ва депрессия билан яшаётгани учун мутахассис ёрдамига муҳтож. Айни пайтда Ғазо секторидаги тахминан 43 минг 349 бола ота-онасиз қолган.  
Ҳодиса
653 11:32 | 12.06.2024 11:32

Ўтган йилнинг 7 октябридан Фаластин-Исроил можаросининг янги босқичи бошлангандан бери Ғазо секторида камида 14 минг 850 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу рақамлар тўқнашувда ҳалок бўлган жами қурбонларнинг қарийб 44 фоизини ташкил қилади. Бунинг ортидан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди.

Ал Жазира телеканали келтирган статистик маълумотларга кўра, Исроил кучларининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари туфайли ҳар соатда тўрт нафарга яқин бола ҳалок бўлмоқда. Йўқолганлар сонининг камида 70 фоизини аёллар ва вояга етмаганлар ташкил қилади. Афсуски, бу рақам ошиб бормоқда.

Халқаро ҳисоботларда келтирилишича, Фаластиндаги 816 мингдан ортиқ бола "психологик травма, қўрқув, хавотир ва депрессия билан яшаётгани учун мутахассис ёрдамига муҳтож. Айни пайтда Ғазо секторидаги тахминан 43 минг 349 бола ота-онасиз қолган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиёти бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 40 мингдан ошган, 75 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) берган маълумотларга кўра, сўнгги 4 йилликда дунё бўйича ўлган болаларнинг сони Фаластинда бир неча ойда вафот этган болаларнинг сони билан тенг. Бу жудаям катта кўрсатгич. "Ушбу уруш болаларга, уларнинг болалиги ва келажагига қарши", — деди UNRWA Бош комиссари Филипп Лаззарини.

Болалар очликка чидай олмайди...

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсонпарварлик агентликлари Ғазодаги ҳалокатли вазият ҳақида қайта-қайта огоҳлантирмоқда, бу ерда ҳар тўрт кишидан бири очарчилик ёқасида қолмоқда. Яъни, камида 576 минг киши мунтазам тарзда тўйиб овқатлангани йўқ. Шу пайтгача мингдан ортиқ болалар ва аёллар тўйиб овқатланмаслик ва сувсизликдан вафот этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (YUNISEF) болалар ва ўсмирлар очлик ва касалликларга дош бера олиши қийинлигини огоҳлантирди. Афсуски, Исроилнинг қаршилиги туфайли гуманитар ёрдамлар ўз вақтида етиб бормаяпти.

– Шимолий Ғазо аҳолиси очарчилик ёқасида экан, биз шимолга кунлик таъминот ва тўғридан-тўғри кириш жойларига муҳтожмиз, – деди YUNISEF вакили.

Ғазодаги тирик қолган одамлар махсус лагер ва мактаб биноларида жуда ачинарли ҳаёт кечирмоқда. Озиқ-овқат чекланган, антисанитария аянчли аҳволда, кўрпа-тўшаксиз, аксарияти полда ухлашмоқда.
БМТ расмийлари тўйиб овқатланмаслик оқибатида Ғазо болаларида “ўткир саломатлик муаммолари” учраётганини билдирган. Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун эса касалхоналар ҳам етарли эмас.

БМТ агентлиги барча ҳукуматлар, ривожланиш ва гуманитар соҳадаги ҳамкорларни болалар тўйиб овқатланмаслиги билан боғлиқ муаммони тугатиш бўйича ҳаракатларга устувор аҳамият бериш учун ҳаракат қилишга чақирган.
"Ғазо Секторидаги ҳар бир оила бу урушдан жабр кўрди. Кимдир оила аъзоси, қариндошини йўқотди, кимдир уйини, қайсидир оилада жароҳат олганлар бор, кимдир 250 минг одам каби уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди", — дейди БМТ вакили.

БМТ вакили берган маълумотларга кўра, Ғазодаги болаларда руҳий тушкунлик аломатларини кўриш мумкин. Масалан, кўрпани ҳўл қилиш, ота-онасига ёпишиб олиш, ёмон туш кўриш шулар жумласидан.
— Бироқ ота-оналарнинг аҳволи оғир экан, улар фарзандларига ёрдам бера олмайди, — дейди вакил Пернил Айронсайд.

Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазодаги ягона электростанция ишдан чиқди, натижада тоза сув чиқарадиган насос ҳам ишламай қўйди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
dsdsd
0 1702 12:58 | 12.12.2023
Ҳодиса
Ҳодиса