Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +0 +20

  • Dushanba, 23

    +2 +20

  • Seshanba, 24

    +3 +20

  • Chorshanba, 25

    +4 +20

  • Payshanba, 26

    +5 +20

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугун қишлоқ аёлларининг қиёфаси ўзгарган

Қишлоқ аёли деганда кўз олдимизга тонг қоронғусида туриб ҳовли-уйини чинни чироқдек қилиб, оиласига нонушта тайёрлаб, мол-ҳолига қараб далага йўл оладиган жувонлар келади. Лекин бугун уларнинг қиёфаси ўзгарган. Бири фермер, бири раҳбар ходим, бошқалари устоз-мураббий, қўйингки, хатто замонавий касб-ҳунарни эгаллаб, корхона-ташкилотларда катта лавозимларда меҳнат қилаётганлар талайгина.
Жамият
349 15:48 | 07.10.2024 15:48

Бу албатта кейинги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги иш ўринларини яратиш, оилада ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширлаётгани натижасидир. Айтиш керакки, шулар қатори аграр соҳадаги хотин-қизларнинг ҳам жамиятдаги мевқеи тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Соҳага малакали кадрлар етказиб бериш, илм-фанни ишлаб чиқаришга интеграциялашуви, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва уларнинг эксперт потенциялини юксалиб боришида хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшишмоқда.





Пойтахтимиздаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни” деб номланган Марказий Осиё форумида бу фикрлар алоҳида таъкидланди. Олий Мажлис Сенати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Оила ва хоин-қизлар давлат қўмитаси, БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжлиги ташкилоти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда “Ўзбекистон аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорликда ташкил этган анжуманда Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган соҳа вакиллари, етакчи мутахассислар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшаётган илғор фермерлар, томорқачилар ва олималар иштирок этишди.


Йиғилишда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз борди. Аёллар учун агробизнесни ривожлантииш имкониятларини кенгайтириш, экинларнинг биоэкологик хилм-хиллигини ўрганиш, озиқ-овқат ишлаб чиқаришда рақамли технологияларни қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби мавзуларда фикр ва тажриба алмашилди, очиқ мунозара юритилди.


– 25 йилдан буён аграр соҳасидаман, – дейди Қашқадарё вилоятидан Манғит Эшонқулова. – Юртимизда тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланиб, кенг имкониятлар яратиляпти. 1999 йилдан бошлаб фермер хўжалигимизда чорва, пилла, пахта, ғалла етиштиряпмиз. Натижа, ҳосилдорлик яхши бўляпти.


Бизда иш ўринлари мавсумий. 35 гектарга пахта экилган. Хотин- қизлар ёрдами билан ҳосил териляпти. Иш ҳақи – нақд пулларни кунлик тарқатамиз. 6 нафар доимий ишчимиз бор. Ижтимоий ҳимоя доимий эътиборимизда. Яқинда ҳар бирига болали сигир тарқатдик. 5 та трактор ва енгил машинамиз бор. Бугунгидай форумлар бизга катта тажриба бўлади, янги ғояларга, янада ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.


Ўз мухбиримиз


Расмлар муаллифи Эъзоз УМУР.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2493 16:57 | 05.08.2023