Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 11-July

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 11

    +32 +20

  • Shanba, 12

    +35 +20

  • Yakshanba, 13

    +36 +20

  • Dushanba, 14

    +37 +20

  • Seshanba, 15

    +36 +20

  • Chorshanba, 16

    +37 +20

  • Payshanba, 17

    +39 +20

  • Juma, 18

    +40 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугунги касаба уюшмалари кечагидан фарқ қилади

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгашининг IX конференцияси бўлиб ўтди Унда касаба уюшмалари фахрийлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда конференция делегатлари иштирок этдилар.
Жамият
309 18:05 | 09.07.2025 18:05

– Касаба уюшмалари халқ билан давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланди. Бугунги касаба уюшмалари кечагидан фарқ қилади,- деди анжуманни очиб берган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов- Ушбу ташкилот кўмагида санаторийларда дам олаётган фуқаролар, болалари оромгоҳларда соғломлашаётган кам таъминланган ота-оналарнинг хурсандчилиги чексиз. Жумладан, “Аёллар дафтари” тизимининг беш босқичида вилоят бўйича 72 259 нафар хотин-қиз муаммоси ҳал этилишида касаба уюшмалари муҳим ўрин тутди.


Анжуманда вилоят касаба уюшмалари кенгашининг 2020–2025 йиллардаги фаолиятига оид ҳисоботи, шунингдек, навбатдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Кенгаш тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисида ахборот тингланди.


– Асосий эътибор қуйи бўғин – бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда туман ва шаҳар кенгашлари нуфузи ва салоҳиятини оширишга қаратилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят кенгаши тизимидаги 1 392 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 198 591 нафар аъзо жамланган,- деди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ўз ҳисоботида..


2025 йилнинг февраль–март ойларида барча бошланғич ташкилотларда, шу жумладан бирлашган касаба уюшмаларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялар ўтказилди. Уларда жами 67 735 нафар ходим иштирок этди. Янгидан сайланган 266 нафар бошланғич ташкилот раисларининг 40 фоизини аёллар ташкил этади.


Делегатлар томонидан вилоят кенгаши раиси лавозимига икки нафар номзод таклиф этилди. Яширин овоз бериш орқали ўтказилган сайлов натижасида 98 нафар делегатдан 93 нафари Рустамбек Турсунмуродов номзодини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, шаффофлик асосида ташкил этилган сайловда Ойбек Ашурматов ва Баҳодир Ҳамиджонов раис ўринбосарлари этиб сайландилар.


Анжуманда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойига делегатлар сайланди.


Баҳор Холбекова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4495 16:57 | 05.08.2023