Чиқиндидан қарзингиз бўлса, электр энергиясисиз қолишингиз мумкин
Чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйилади.
Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, электрсиз қолишингиз мумкин.
Президент қарори билан 2024 йил 1 июндан Ўзбекистонда чиқинди йиғиш учун қарздорлик мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловларни чеклаш режалаштирилганди.
Аввалига бу тартиб Тошкент шаҳрида, 1 ноябрдан Нукус ва вилоят марказларида, 2025 йилдан эса бутун республика бўйлаб жорий этилиши маълум бўлди.
Ҳужжатда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун ойлик тўловлар бўйича қарзи бор абонентларни SMS орқали хабардор қилиш ҳам назарда тутилган.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида октябрь ойидан «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан 2100 қисқа рақами орқали билдиришномалар жўнатиш бошланди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0