Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.1118.11

  • EUR

    14 076.66-25.52

  • RUB

    149.990.47

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +9 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 15-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +9 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • Shanba, 15

    +5 +20

  • Yakshanba, 16

    +4 +20

  • Dushanba, 17

    +6 +20

  • Seshanba, 18

    +7 +20

  • Chorshanba, 19

    +9 +20

  • Payshanba, 20

    +9 +20

  • Juma, 21

    +11 +20

  • Shanba, 22

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Чинор остидаги дуэль” суратга олинган  қишлоқ ва қишда ҳам гўжа ичиладиган маскан – Форишдаги Қоратош қишлоғидан фоторепортаж

Ўзгача ракурс
77 08:40 | 15.03.2025 08:40

– Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида онам шу ерда гўжа сотарди, – дейди Иқлима опа. – Ўша вақтларда бир коса гўжа 40-50 тийин эди. Қишлоғимиз момолари азалдан гўжа тайёрлашга уста бўлишган. Бу анъана авлоддан- авлодга ўтиб келмоқда. Бизда гўжа тўрт хил маҳсулот, яъни буғдой, маккажўхори, жўхори ҳамда гуручдан тайёрланади. Сотувчилар олдига борганимизда бир ҳолат эътиборимизни тортди. Гўжачи аёллар харидорлар олдига югуриб чиқиб, «клиент» талашмас экан. Кимнинг навбати келган бўлса, фақат у гўжа сотаркан.


«Чинор остидаги дуэль» фильмини кўрмаган одам бўлмаса керак. Ўша машҳур кино Фориш туманининг Қоратош қишлоғида суратга олинган.



Тоғлар этагида жойлашган қишлоқда қирлар, булоқлар кўп. Туман марказига йўл шу қишлоқдан ўтган. Йўловчи ларнинг аксарияти марказга бориш ёки қайтишда гўжачилар чайласи олдида тўхтаб, гўжа ичиб кетишади. Иқлима Эгамова қиш лоқдаги энг тажрибали гўжа тайёрловчилардан бири. У гўжа тайёрлашни онасидан ўрганган.


– Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида онам шу ерда гўжа сотарди, – дейди Иқлима опа. – Ўша вақтларда бир коса гўжа 40-50 тийин эди. Қишлоғимиз момолари азалдан гўжа тайёрлашга уста бўлишган. Бу анъана авлоддан- авлодга ўтиб келмоқда. Бизда гўжа тўрт хил маҳсулот, яъни буғдой, маккажўхори, жўхори ҳамда гуручдан тайёрланади. Сотувчилар олдига борганимизда бир ҳолат эътиборимизни тортди. Гўжачи аёллар харидорлар олдига югуриб чиқиб, «клиент» талашмас экан. Кимнинг навбати келган бўлса, фақат у гўжа сотаркан.



– Бизнинг ўз қонун-қоидамиз бор. Ёз кунлари олтмишга яқин аёллар савдога чиқишади. Айтайлик, бир кун ўттиз нафар хотин-қиз гўжа олиб чиқса, эртаси куни қолган ўттиз нафарининг навбати. Ҳар куни сотаман, деган гап йўқ. Агар омадимиз келса, бир кунда 20-25 коса гўжа сотамиз, айрим кунлари умуман сотилмаслиги ҳам мумкин.


Қиш кунлари 2-3 коса сотамиз, совун пули бўлиб турибди, ҳарна-да, – дейди Умида Умирзоқова. Биз гўжани тайёрлаш машаққати, келида маккажўхори донини эзиш жараёни ҳақида ҳам билиб олдик. Маҳсулотни майдалаш ва тозалашга ўртача икки-уч соат вақт кетар экан. Таом пишгунча етти-саккиз соат қайнатиларкан. Бу юмушларни қиш кунлари печкада қилишнинг ўзи бўлмаса керак, албатта. Ҳозир бир коса гўжанинг нархи беш минг сўм. Аммо таомни тайёрлаш машаққати, сарфланадиган меҳнат ва таомга солинадиган маҳсулотнинг нархини ҳисобга олсак, қиммат эмас.



Суриштириб билдикки, қишлоқда гўжа ҳамда айронни бир неча хил усулда, ўзига хос тарзда тайёрлаш кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Замонавий дунё, инновацион ёндашувларнинг гўжа пиширишга алоқаси йўқ. Қоратош қишлоғи хотин-қизлари кўприк ва булоқ ёқасида камида қирқ йилдан бери гўжа сотишар экан. Гўжа ва айрон сотиб, оиласига барака келтираётган аёллар томонидан жорий қилинган тартибда ўзига хос адолат бор. Ҳамма маҳсулотини навбат билан сотади, мижоз талашиш, бақир-чақир йўқ. Узрли сабаб бўлмаса, ҳеч кимга имтиёз ҳам берилмайди. Хуллас, ҳеч кимнинг савдоси синмайди. Агар Форишга йўлингиз тушса, Қоратошга тўхтаб ўтинг. Тўйимли, мазали ва фойдали гўжадан ичинг... Ўшанда менинг гапларим қанчалик рост эканига амин бўласиз. Айтганча, «Айрончи қиз» деган қўшиқ бўларди. Ўша қўшиқни эшитиб, айрон ёки гўжа ичсангиз, бошқача кетади-да ўзиям.


Муқимбой Исмоилов,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс