Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 844.21-11.72

  • EUR

    13 508.26-62.46

  • RUB

    127.35-0.81

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 09:00

    +4 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 23-November

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 09:00

    +4 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Shanba, 23

    +3 +20

  • Yakshanba, 24

    +0 +20

  • Dushanba, 25

    +1 +20

  • Seshanba, 26

    +5 +20

  • Chorshanba, 27

    +2 +20

  • Payshanba, 28

    +3 +20

  • Juma, 29

    +6 +20

  • Shanba, 30

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мақсад тартибга солиш эмас, пул ундиришга ўхшаяпти – яна автожарималар ҳақида

Йўл қоидаларини бузганлик учун қўлланилаётган жарималар доим омма диққат марказида. Бунинг асосий сабаби мазкур чора жамиятнинг мудом ҳаракатдаги ва нисбатан ижтимоий фаол қатлами бўлган ҳайдовчиларга таъсир кўрсатади. Аммо, уларнинг таъсири борган сари кўпроқ саволлар туғдирмоқда ва шубҳа ўйғотмоқда.
Ўзгача ракурс
1258 12:26 | 21.11.2023 12:26

Охирги мисол ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди. Меҳрож исмли йигитча “Жарималарни коллекция қиламан, биринчи куниёқ уч марта радарга тушдим, “Кобальт”да 175 тезлик билан тушганман, битта жаримамнинг ўзи 2 млн 970 бўлган, бир ойда менга 40 млн сўмга яқин жарима белгиланган” дея очиқдан-очиқ мақтанади. У қизил чироқда ўтгани ва бошқа қатор қоидаларни ҳам қўпол равишда, нописандларча бузгани маълум.


Албатта, бу ўринда ЙҲХХ ходимлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида ва қонуний чора кўришган, яъни ҳар бир қоидабузарлик учун белгиланган жаримани қўллашган. Аммо, шу ўринда қонун адолатни топтаб кетмаяптими? Пули бор одам истаганча қоида бузиши мумкин ва бунинг учун жаримани тўласа басми? Қоида бузиши билан мақтанаётган бу потенциал қотилга кўриладиган ягона чора шуми?


Бу йигитча ёлғиз эмаслиги аниқ, катта эҳтимол билан истаганча қоида бузадиган ва жарималарни тўламай юрадиганлар кўп. Улар маза қилиб юришлари учун қонуний лазейка ҳам бор ҳатто. Жарималар бир уюм бўлганда “ГАИ”даги акахонларидан бири пора олиб, секин ҳаммасини бости-бости қилиб юборади. Бу қийинчилик туғдирса, ҳеч ким эътироз қила олмайдиган иккинчи усул бор – барча жарималар тўпланиб судга олиб чиқилади. Судда у шоввоз ўзини бечораҳол қилиб кўрсатади, судьянинг ҳам бунга ишонгиси келиб кетади - минимал жазо (дейлик 1 БҲМ) қўллайди. Иш битди, ҳаммаси қонуний!


Аслида жарималар қўллашдан якуний мақсад йўл ҳаракати маданиятига ўргатиш, қоидалар бузилишининг олдини олиш. Бироқ, бу каби ҳолатлар шуни кўрсатадики, амалда жарималарни қўллашдан ягона мақсад – пул ишлаш!


Борди-ю тартибга солиш бўлганида эди, аллақачон прогрессив, яъни кучайиб борувчи жазо чоралари қўлланилар эди. Мисол учун белгиланган муддатда дастлабки ўн қоидабузарлик учун жарималар, кейинги бештаси учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маълум вақтга маҳрум қилиш, ундан кейинги учтаси учун автомобилни мусодара қилиш ёки қамоқ!


Бунга шошилмай турилибдими, демак асосий шубҳа кучаяверади – қоидага риоя қилишга интилувчи, жазолардан қўрқувчи фуқаро эмас, жарималарни кўпроқ тўловчи ҳайдовчи керак.


Қоидаларни бузиш динамикасига кўра 1 дан 12 балгача шкалада жазо чораларини қўллаш тўғрисида роса бонг урилди. Аммо негадир бу ташаббус қумга томган томчидек сингиб, йўқолиб кетди.


Видеоси тарқалган бу ҳолат кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди:


“Нега бу йигитчанинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинмаган? Қани янги тизим: 12 балл йиғилса, боланинг гувоҳномаси 1 йилга бекор бўлиши керак эдику?” – дея фикр билдиради журналист Азиза Қурбонова.


* * *


“Фақат жаримага тортиш чора эмас. Бу билан хазиналарнинг кам-кўсти тўлар балки. ЙТҲлар бўйича статистикамиз эса йилдан йилга ёмонлашяпти. Чоралар комплекс бўлиши керак. Яъни яхши йўл инфратузилмаси, ўз ўрнида ўрнатиладиган йўл белгилари, ҳайдовчилик гувоҳномаси беришни қийинлаштириш... Ҳайдовчилик маданияти бир аҳвол бўлиб ётган Ўзбекистонда комплекс чоралар қаторига кескин жазо ҳам қўшилиши ҳам шарт. Айтилганидек, балли тизим ишлаб, автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишгача олиб бориш керак” – дейди Сардорбек Усмоний.


Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳам жим туришмаган:


Зулҳорбек Турапов: “Авваламбор Аллоҳ инсоф берсин ҳар бир бандага. Каттароқ фалокат юз бермасдан ота-боланинг ҳайдовчилик гувоҳномасини бутун умрга бекор қилиш керак. Муттасадилар жиддийроқ ёндашади, деб умид қилиб қоламиз...”


* * *


Йигитали Нур: “Шу бўлари бўлса бир куни ўзи автоаварияга учрайди. Пули ошиб-тошиб кетган бўлса ҳам инсонлар ҳаёти билан ўйнашишга ҳаққи йўқ. Бу болани бу онги билан автомобиль бошқаришга яқинлаштирмаслик керак”.


* * *


Алишер Ҳасанович: “Бунақаларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини 5-10 йилга бекор қилиш керак, шундагина эси кириб қолади”.


* * *


Холида Қувватова: “Пешона тери тўкилмаган, меҳнат қилиб нон топмаган болада...”


* * *


Насиба Бекчанова: “Блогерларга, вайнчиларга, “Миллион”, “Дизайн” ва яна алламбало гуруҳларга мавзу топилди. Балки бу боланинг мақсадиям асли шудир. Отаям ўғилни танилишига ёрдам бермаяптимикан? Барибир яхшимас!”


* * *


Раъно Умирова: “Бу болада ақлий заифлик бор шекилли. Завқ оладиган нарсасини қаранг”.


* * *


Жаҳонгир Мирзаев: “Узр, қўпол бўлсада падарига минг лаънат бундай фарзандни. Ҳали вақти келиб ота-онасини куйдиради бу бола фарзанд”.


Шу ўринда бошқа давлатларда қандай жарималар қўлланилиши билан қизиқдик.

Буюк Британия


Бу давлатда прогрессив шкала амал қилади. Яъни қоидабузарлик тури ва такрорланишига қараб жарималар ортиб бораверади. Тезликни бироз ошириш 100 фунт стерлинг билан жазоланса, айрим қоидабузарликлар учун 8000 фунт стерлинггача жарима қўлланилиши мумкин.


Португалия


Португалиядаги жарима қўллаш тизимининг ўзига хослиги шундаки, полициячилар тўлов терминалларини ўзлари билан олиб юришади. Тезлик оширилгани қайд қилиниши билан жарима шу онда тўланиши лозим. Жарималар эса анча жиддий – 1800 еврогача.


АҚШ


Бу давлатдаги турли штатларда турлича жарималар қўлланилади. Умумий олганда тезликни ошириш 1000-2500 долларгача жаримага сабаб бўлиши мумкин. Бошқа қоидабузарликлар одатда суд ҳукмига ҳавола қилинади.


Канада


Канададаги жарималарнинг ўртача кўрсаткичи 1000 доллардан бошланади. Аммо юқори диапазон анча баланд – 25 000$.


Финляндия


Энг қизиғи шу давлатда. Қоидабузарлар жарималарни даромадларига мутаносиб тарзда тўлайди. Ким қанча бой бўлса, шунча кўп жаримага тортилади. Аммо камбағалга ҳам шафқат йўқ – жарималар 1500 евродан бошланади ва 200 минг еврогача етиши мумкин.


Бу фақат кўп учровчи қоидабузарликлар учун жарималар. Аксарият давлатларда инсонлар жароҳатланиши ёки ўлими билан тугайдиган қоидабузарликлар учун қамоқ жазоси муқаррар.


Жарималар мавзуси “Ишонч”нинг доимий нигоҳида. Мазкур таъсир чораси кутилган самарани бермаётгани ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ янграмоқда. Чунки кирада юриб аранг тирикчилик қилаётган ҳайдовчилар қатлами узлуксиз жарималарни тўлай олмай норози бўлишса, пул ортидан босар-тусарини йўқотган қатлам жарималарни писанд қилмай қоида бузишда давом этяпти. Демак бу соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш ҳар қачонгидан кўпроқ ва тезроқ зарур.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс