Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +13 +20

  • Shanba, 23

    +13 +20

  • Yakshanba, 24

    +11 +20

  • Dushanba, 25

    +12 +20

  • Seshanba, 26

    +16 +20

  • Chorshanba, 27

    +15 +20

  • Payshanba, 28

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашшоқликдан одамларнинг ҳаётини ўзгартиришгача: Дейл Карнеги ҳаёт йўли

Бу йил ноябр ойида АҚШлик машҳур ёзувчи, педагог Дейл Карнегининг таваллудига 135 йил тўлди. У нутқ ва муомала маданияти, одамлар билан мулоқот қилиш, низоли вазиятларда ўзини тутиш, бугунги кунда турмушимизда кўп учраётган мотиваторликка оид китоблари, тавсиялари билан машҳурдир.
Ўзгача ракурс
1541 10:26 | 27.11.2023 10:26

Хўш Карнеги ким эди? У нега машҳур ва нима ишларни амалга оширган? Қуйида шу саволларга жавоб излаймиз.


Камбағал фермернинг фарзанди


Дейл Карнеги 1888 йил 24 ноябрда Мэривилл (Миссури штати) шаҳри чеккасида, камбағал фермер оиласида туғилди. Бўлажак омадли инсоннинг болалиги кўпам қувончли бўлмаган: улар келажакка ижобий қараш тугул, нон топиш ва очдан ўлмаслик ҳақида ўйлашарди. Оиланинг ягона умиди болалар эди. Карнеги ёши улғайгач, оддий ўқитувчиларни тайёрловчи коллежга ўқишга кирди, чунки у ерда таълим бепул эди. У ўзининг нотиқлиги билан ажралиб турарди. Йигитча аста-секин турли дебатларда қатнаша бошлади.


Лекин у коллежни тугатиб, ўқитувчи бўлмади, балки савдо агенти бўлиб ишлай бошлади. Айнан шу давр унга китобларида илгари сурган кўп нарсаларни ўргатди: камроқ баҳслашиш, кўпроқ табассум қилиш, бошқаларнинг танловини мақташ, уларни кўпроқ тинглаш.


Нью-Йоркка “юриш”


У ўзидаги нотиқлик қобилиятидан фойдаланишни истарди. 1911 йилда Нью-Йоркка келиб, бир йилда тингловчилар учун курс очди. Дастлаб унинг муваффақиятига кўпчилик шубҳа кўзи билан қаради.


Лекин Карнегига омад кулиб боқди. Ўша пайтда АҚШда ўз устида ишлаш ва ривожланиш курсларига талаб ошиб кетди. Карнеги одамлар билан мулоқот қилиш, савдо ва муомалага оид курслар ўтарди. Ҳатто 1914 йилда келиб курсларидан ҳафтасига 500 доллар маблағ топишга муваффақ бўлди. Бу ўша давр учун жуда катта пул эди.


20-йилларга келиб аллақачон АҚШнинг бир нечта шаҳарларида унинг нутқ мактаблари очилганди. Шу йилларда у “Нотиқ санъати: тадбиркорлар учун амалий курс” китобини ёзди. Лекин Дейл Карнегига ҳақиқий шуҳратни 1936 йилда ёзилган “Дўстларни қандай ютиш ва одамларга таъсир ўтказиш” китоб келтирди. Китоб тезда бестселлер асарга айланди ва бир йил ичида миллиондан ошиқ нусхада сотилди.


Китобда қуйидаги тавсиялар мавжуд: “Тез-тез табассум қилинг ва одамларни исми билан чақиринг. Одамларга ва уларнинг севимли машғулотларига қизиқиш билдиринг. Суҳбатдошингизни кўпроқ тингланг ва ўзингиз камроқ гапиринг. Одамларни танқид қилмасликка ҳаракат қилинг, лекин уларни тез-тез мақтанг”.


Карнеги ёзади: “Танқид бефойда – у одамни мудофаага мажбур қилади, ўзини оқлашга уринишларни рағбатлантиради. Танқид хавфлидир, чунки у инсоннинг ғурурига зарба беради, ўзини ўзи қадрлаш туйғусига путур етказади ва уни хафа қилади.


Мунозарада устунликка эришишнинг ягона йўли – ундан қочишдир. Бошқа одамларнинг фикрларига ҳурмат кўрсатинг, ҳеч қачон ноҳақ эканини юзига солманг. Ҳар қандай вазиятга бошқа одамнинг ҳам нуқтаи-назаридан қарашга ҳаракат қилинг...”.


Диққат қилинг, Карнегининг бу ўгитлари бугунги кунда, инсоният ижтимоий тармоқлардаги баҳсга шўнғиган даврда қанчалик ўринли.


Унинг ҳар хил мухлислари бор


Дейл Карнеги икки марта уйланган, 1955 йил 66 ёшида вафот этган. Вафоти вақтида унинг китоблари нақ беш миллион нусхада сотилишга улгурганди. АҚШнинг 750 дан ошиқ шаҳарларида унинг курслари очилиб, 450 минг киши уни тугатишга улгурганди.


Таъкидлаш жоизки, унинг ўқувчилари, мухлислари орасида турли кишилар бор эди. Жумладан, миллиардер Уоррен Баффетдан тортиб, ашаддий қотил Чарлз Мэнсонгача. Собиқ иттифоқнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв ҳам Карнеги асарлари унга кўп фойда берганини қайд этган. АҚШни бошқарган Линдон Жонсон ҳам бир пайтлар Карнеги мактабларидан бирида билим олган.


Карнеги ва унинг асарларини ҳаммаям яхши кўрмайди. Унинг танқидчилари ҳам кўп эди. Улар муаллифни носамимийликда, суҳбатдошга ён босиш ва ҳатто фирибгарликда ҳам айблашарди.


АҚШлик ёзувчи Синклер Льюис Карнегини фирибгарликда айблаб чиққан. Унинг фикрича, Карнеги ғоялари одамлардан нимадир фойда олиш учун ўзини ижобий шаклда кўрсатиш ва табассумга мажбурлашдан иборат. Психолог Эверетт Лео Шостром эса Карнеги ғояларига қарши “Манипулятор одам” номли асар ёзди.


Танқидчиларга кўра, Дейлнинг тавсиялари юзаки мулоқот ва сохта дўстлар орттиришга хизмат қилади. Албатта, катта шахсиятлар ҳақида зиддиятли фикрлар бўлиши табиий. Улар ҳақида қандай хулоса чиқариш зукко ўқувчининг ўзига ҳавола.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс