Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 21

    +9 +20

  • Juma, 22

    +11 +20

  • Shanba, 23

    +11 +20

  • Yakshanba, 24

    +9 +20

  • Dushanba, 25

    +11 +20

  • Seshanba, 26

    +14 +20

  • Chorshanba, 27

    +15 +20

  • Payshanba, 28

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Инсон ҳаёти билан ҳазиллашиб бўлмайди

Очиғи, сийқаси чиқиб кетган бу мавзуда ёзиш ниятим йўқ эди. Лекин чидай олмадим. Чунки кейинги пайтларда кўчада пиёда ҳам, транспортда ҳам хотиржам юролмайдиган бўлиб қолдик. Мен, айниқса, йўлни кесиб ўтишда жуда қийналяпман. Сабаби барчага аён – айрим ҳайдовчилар светофорнинг қизил чироғига ҳам, яшил чироғига ҳам қарашмайди. Уларнинг наздида пиёдалар гўёки одам эмас...
Ўзгача ракурс
1190 09:14 | 26.11.2023 09:14

Ҳар тонг ишга келаётганимда камида бир марта машиналар тўқнашганини кўраман. Ана шундай лаҳзаларда хаёлимда «Булар қаёққа ва намунча шошишади? Нега йўл қоидаларини бузишади?» деган саволлар ғужғон ўйнайди. Кечқурун қайтаётганимда ҳам кўпинча шунақа кўнгилсизликларнинг шоҳиди бўламан.


Улар билан тортишиш бефойда


Автобусдаман. У светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турибди. Бирдан кетма-кет берилган узундан-узоқ сигналлардан чўчиб тушиб, ўнг томонга қарадим ва уч-тўрт машина ички кўчадан катта йўлга чиқмоқчи бўлаётганини кўрдим.
Ҳолбуки, бунинг сира иложи йўқ эди. Чунки автобуснинг олдида 50 тага яқин, ортида эса ундан ҳам кўпроқ машиналар турибди. Шунга қарамай, бояги автомобиллар эгалари басма-басига сигнал беришарди. Уларнинг хурмача қилиқларидан жаҳлим чиқиб, қўлларим билан «Автобус қаёққа юрсин? Ахир, у ўртада турибди-ку, шунгаям ақлларинг етмайдими?» деган маънода имо-ишора қилдим. Бунга жавобан улар бошларини ойнадан чиқариб ва қўлларини пахса қилиб, нималардир дея бақира кетишди. Бу ҳолатни кузатиб турган автобус ҳайдовчиси «Қўйинг, синглим, улар билан тортишишнинг фойдаси йўқ», дея мени тинчлантиришга уринди.


Россиялик дугонамнинг ҳайрати


Мен билан бирга катта бўлган рус миллатига мансуб дугоналаримнинг кўпчилиги Россияга кўчиб кетишган. Улардан бири – Марина яқинда ота-онасини кўриш ниятида оила аъзолари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди. Шу баҳонада болаликдаги дўстлар ҳам дийдорлашдик. Гап орасида Марина юртимизда машиналар жуда кўпайиб кетганини эслаб қолди.
– Бу демак, ўзбекистонликлар яхши яшаяпти, – деди у мамнун қиёфада. – Лекин мени бир нарса ажаблантирди, у ҳам бўлса, бу ерда кўпчилик йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмас экан. Ҳайдовчилар орасида ҳам ўзаро ҳурмат йўқдек. Пиёдалар ҳақида эса гапирмай қўя қолай... Бизнинг оилада иккита автомашина бор. Бирини эрим ҳайдайди, иккинчисини ўзим. Лекин Ўзбекистонда рулга ўтирмаган бўлардим. Ўйлаб ўйимга етолмаяпман, одамлар пешона тери билан топган пулига ва умрига ачинмайдими?!.


Хорижда кўрганларим


Меҳнат таътили чоғи Таиландга сафар қилдим. Бу мамлакатдаги йўл ҳаракати қоидалари билан танишиб ва ҳайдовчиларнинг бир-бирига илиқ муносабатини кўриб, ҳавасим келди. Машиналар биздагига нисбатан кўп бўлса-да, эгаларидан бирортаси тезликни белгиланганидан оширганини, тартиб-қоидани бузганини ёки бесабаб сигнал чалганини кўрмадим.
Тўғри, икки ҳафта ичида кўз ўнгимда иккита авария рўй берди. Биринчисида «Тойота» ён томонида ҳаракатланаётган мотоциклни оҳиста туртиб юборди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси рулни бошқаролмай йиқилди. Пиёдалар йўлакчасидан кетаётган икки киши югуриб бориб, уни ва уловини дарҳол четга олишди. Машина эгаси эса ундан туша солиб, икки қўлини кўксига қўйганча эгилиб-букилиб жабрдийдадан узр сўрай бошлади.
Иккинчи воқеа ҳам шу зайлда кечди. Аҳамиятлиси, тўқнашувлардан машиналарга ҳам, инсонларга ҳам сезиларли даражада зарар етмади. Шунингдек, бу воқеаларни телефонда тасвирга олаётганлар ҳам кўринмади.


Одам ташиётганини унутиб қўяётганлар


Кунда-кунора «Дамас» русумли йўналишли таксилар фалокатга учраб, ағдарилиб кетгани ёки бошқа транспорт воситаси билан тўқнашгани туфайли салонида ўтирган йўловчилар жабр кўргани ҳақида эшитамиз. Бундай нохуш ҳодисаларга асосан ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилмасликлари сабаб бўлади. Буни Тошкент вилоятида жойлашган уйимдан то пойтахт чегарасигача «Дамас»да келадиган йўловчи сифатида мен ҳам яхши биламан. Ҳайдовчилардан баъзилари ўзларини одам эмас, ўтин ташиётгандай тутиб, тезликни ҳаддан зиёд ошириб юборишади. Мақсадлари сўнгги бекатга тезроқ етсалару, яна одам олиб қайтсалар. Улар йўловчиларнинг «ҳай-ҳай»лашларига парво қилишмайди, светофор чироғига ҳам қарашмайди, йўлда чизиқлар бор-йўқлигига мутлақо қизиқишмайди.
Турган гап, бу янглиғ бебошликлар охир-оқибат автофалокатларни келтириб чиқаради. Устига-устак, ана шундай қалтис дамларда машинасида йўловчиларни олиб кетаётган ҳайдовчи биринчи навбатда уларнинг ҳолидан хабар олиш ўрнига нариги ҳайдовчи билан даҳанаки жангга киришиб кетади. Жабрдийдалар эса аварияга учраган машина ичидан ўзлари бир амаллаб чиқиб, шифохонага ҳам ўзлари боришади...


Ҳайдовчида жавобгарлик ҳисси устун бўлиши шарт!


Автомашинани бошқараётган ҳайдовчи, энг аввало, ўзи ташиётган ҳамда кўча ёки йўлда пиёда бораётган йўловчиларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун жавобгар саналади. Ҳаракатланиш жараёнида бирон кор-ҳол юз берса, у қонун олдида жавоб беради. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатлари унчалик оғир бўлмаса, жарима билан қутулади. Борди-ю, унинг эҳтиётсизлиги ва шошма-шошарлиги бировнинг ўлимига сабабчи бўлса-чи?!. Умрининг қанчадир қисми қамоқда ўтгани етмагандай, фалокат қурбонининг норасида болалари етим қолган бўлса, қонунга биноан, уларга вояга етгунларига қадар товон пули ҳам тўлайди. Виждон азобидан эса умрбод қутулолмайди.


Оч қорним, тинч қулоғим


Мамлакатимизда охирги пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритиляпти. Чекловлар ва жарималар борган сари ортяпти. Лекин бу ўзгаришлар баъзи кишиларга таъсир қилмаяпти. Улар ойига йигирма миллион сўмлаб жарима тўласалар-да, йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиш шартлиги ҳақида ўйлаб кўришмаяпти.
– Дардимни кимга айтишни билмайман, – дейди сартарошхонадаги аёл ҳасратидан чанг чиқиб. – Узоқ йиллар тинимсиз ишлаб пул йиғдик. Унга эзгу ниятда енгил автомобиль сотиб олдик. Аммо шундан кейин ҳаётимиздан ҳаловат, рўзғоримиздан қут-барака йўқолди. Уйимизга ҳар куни жарима хати келади. Унда қайд этилган пул миқдори отнинг калласидай бўлгани туфайли эрим иккимизнинг ўртамизда «жанг» авжига чиқади. Мен «Йўл ҳаракати қоидаларини билмасангиз, машинани ҳайдаманг», деб жиғибийрон бўламан. У эса «Қоидага риоя қилсам, ҳаммадан сўкиш эшитиб, маломатларга қоламан. Сен буни билмайсан-да...» дея жаҳли чиқади. Хуллас, «Оч қорним, тинч қулоғим» деганларидек, кунимиз машинасиз бўлса ҳам, тинчгина ўтгани минг марта яхши эди...


Жазолашнинг антиқа усуллари


Маълумотларга кўра, кўплаб мамлакатларда фуқаролар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишади. Ҳайдовчилар бир-бирларини ва пиёдаларни жуда ҳурматлашади. Акс ҳолда, улар жиддий равишда жазоланади. Баъзи давлатларда бу борада антиқа усуллар ҳам қўлланилади. Улар кўпинча ғурури топталган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилади. Масалан, Туркияда айбдор шартта қурол билан отиб ташланади. Россияда «деловой»нинг машинаси монтировка воситасида чилпарчин қилинади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда ҳам шу аҳвол. Жумладан, пиёдага йўл бермаган ҳайдовчини оддий фуқаро уриб, чалажон қилиб ташлайди.
Албатта, биз бундай хатти-ҳаракатларни маъқулламаймиз, ҳаммаси жорий қонун-қоидалар асосида ва рисоладагидай бўлишини истаймиз.


Ҳеч қурса, пулингизга ачининг!


Одамларнинг кўпчилиги йиллар давомида пул йиғади. Қурби етгани янги машина харид қилиш учун узоқ вақт навбатда туради. Кучи етмагани ижарага машина олади, тўйиб емай-ичмай ва дурустроқ кийинмай, икки-уч йиллаб ўзини ҳам, оила аъзоларини ҳам қийнайди. Машинанинг ижара пулини тўлайман деб яна бошқа қарзларга ҳам ботади.
Хуллас, «машинали бойвачча» бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки пул осонликча топилмайди. Шундай экан, аввало, уни тежамкорлик билан ишлатинг. Машинали бўлгач, уни авайлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузмай ҳайданг. Акс ҳолда, ҳали машина қарзларидан қутилмай туриб, кетма-кет миллионлаб жарима тўлашга мажбур бўлишингизни зинҳор-базинҳор унутманг. Ҳеч қурса, пулингизга ачининг!


Дилором ХУДОЙБЕРГАНОВА
«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс