Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 21

    +9 +20

  • Juma, 22

    +11 +20

  • Shanba, 23

    +11 +20

  • Yakshanba, 24

    +9 +20

  • Dushanba, 25

    +11 +20

  • Seshanba, 26

    +14 +20

  • Chorshanba, 27

    +15 +20

  • Payshanba, 28

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Фарғона тонг отгунча" водийни қонга ботирган Скобелев сабаб ёзилганмиди?

Бир асар тарихи: Тарихий шахсларни ўтмишдаги мураккаб шароитлар дунёга келтиради. Худди шундай, баъзан буюк асарлар давр тақазоси билан туғилади. Бир аср оша яшаб келаётган, ўлмас ғазал - "Фарғона тонг отгунча" ана шундай асарлар сирасидан.
Ўзгача ракурс
2439 17:33 | 06.11.2023 17:33

“Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча, Ўртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча”, деб бошланадиган ушбу мунгли ғазалнинг ўзига хос, сирли ўтмиши бор. Гап шундаки, бу шеърий битиклар чоризмнинг мустамлака сиёсатини Ўрта Осиёда қон ва қилич билан жорий қилган даҳшатли генерал Михаил Дмитриевич Скобелев номи билан боғлиқлиги айтилади.


Пўлат Қайюмийнинг «Тазкираи Қайюмий» асарида ёзилишича, Қўқон хонлиги генерал-губернатори Михаил Скобелев фарғоналик олим-у фузалоларни йиғиб, рус маданиятини намойиш этиш мақсадида уларга балет қўйиб беради. "Агар миллатни маҳв этмоқчи бўлсанг, уни тилидан ва қадрятларидан жудо қил", деган ғояни илгари сурган Скобелев учун бу каби кечаларни уюштириш янгилик эмасди. Кўп уламолар, табиийки, балет бошланиши биланоқ ерга қараб олишади.


Уларнинг ичида машҳур шоир Ҳазиний ҳам бўлган. Бошлар балет тугаганидан сўнггина кўтарилган. Бу ҳолатдан жаҳли чиққан генерал йиғилганларни жазолашга қарор қилади. Бироқ, генералнинг аёли эътиқод ҳурмати эридан уларни жазоламасликни сўрайди.


Шундан кейин Скобелев: «Майли, тонг отгунча Фарғонани тарк қилсинлар», – деб буйруқ беради. Бундай буйруқдан ғамга тушган Ҳазиний ўша кеча йўл бўйи йиғлаганча ўзининг машҳур «Фарғона тонг отгунча» ғазалини ёзиб, айтиб боради. Бир қарашда севги изтиробидай таассурот уйғотадиган ушбу ғазалда мустамлакачилар сабаб ўз Ватанига сиғмаган зиёлилар қайғуси мужассам.


Маълумки, Скобелев Туркистонда дастлаб фон Кауфман қўл остида хизмат қилиб, Қўқон хонлигини қонга ботирган эди. Кейинчалик у ана шу хизматлари эвазига подшоҳ марҳаматига сазовор бўлиб, водий губернаторлигини қўлга киритади. Эҳтимол, "Фарғона тонг отгунча" Скобелевнинг Туркистондаги қонли қирғинлари рамзи сифатида авлодларга мерос. Зеро, Ватаннинг яхши куни унутилса-да, ёмон куни унутилмаслиги керак.


Ҳазинийнинг чевараси Наргиза Манзурга кўра, ғазал ошиқона, орифона мазмунда ёзилган. Унда ишқ оташида ёнаётган ошиқнинг ёр васлига етгунча кўз ёш тўкиб, оҳ-нола ила сабр этмоқликдан ўзга чораси йўқлиги, тонг отгунча шу изтироб оғушида, ҳатто маконига ҳам сиғмаётгандек бўлаётгани тасвирланган.


Мафтуна КАРИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс