Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +0 +20

  • Dushanba, 23

    +1 +20

  • Seshanba, 24

    +3 +20

  • Chorshanba, 25

    +5 +20

  • Payshanba, 26

    +5 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Давлат назаридан четда қолган муаммо: ижара нархи яна қанча ошади?

Ўзбекистонда, айниқса пойтахт Тошкентда ижарада яшовчилар сони мунтазам ортиб бормоқда. Бу эса ушбу секторда талаб ва таклифнинг мутаносиб равишда ривожланиши кераклигини англатади.
Таҳлил
1206 12:23 | 04.11.2023 12:23

Ўзбекистонда, айниқса пойтахт Тошкентда ижарада яшовчилар сони мунтазам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг ёзида бироз пасайгандек туйилган нарх куз келиши билан яна шиддатли кўтарила бошлади ва ўсиш бўйича ўтган йилларни ҳам ортда қолдиряпти. Ижарада яшовчилар тобора кўпроқ даромадларини бошпана тўлови учун беришга мажбур бўлишяпти. Энг аянчлиси – бу жиддий муаммо ечими бўйича бирор аниқ дастур, зиммасига олган мутасадди йўқ.


Қизиқарли факт: Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 50 минг долларга квартира сотиб олинса ва ижарага берилса, у ўртача 10 йилда сарфланган пулни чиқаради. Оддий ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз: 2023 йилнинг кузидаги нархлар бўйича 50 минг долларга уй олиш мумкин. Лекин айни шу вақтда 400 долларга ижара уй топиш муаммо. Бу йилига 4,8 минг, 10 йилда эса 48 минг доллар демакдир. Аммо муҳим жиҳат бор – амалдаги тенденция бўйича олсак, ижара нархи йил сайин ошаверади. Чунки ўтган йили шундай уйлар 300 доллар атрофида бўлган. Агар 450-500 доллар ҳисобласак, 8-9 йилдаёқ харажатлар қопланиб кетади.


Хўш, нима қилибди, дерсиз? Гап шундаки, бу ўзига хос иқтисодий кўрсаткич бўлиб, дунёнинг йирик шаҳарларида мазкур кўрсаткич 20-30, ҳатто 40 йилни ташкил қилади. Яъни Ўзбекистон пойтахтида бу борада номутаносиблик бор.


Номутаносиблик яна бир жиҳатда яққол кўзга кўринади. Бу даромаднинг ижарага йўналтирилган фоизи.


Маълумот учун: Ижаранинг ойлик даромадга нисбати бутун дунёда ўзига хос индекс ҳисобланади. Агар инсон ўз даромадининг 30 фоизини ижара учун сарфласа, ўзини иқтисодий жиҳатдан мустақил ҳисоблаши ва оиласи бюджетини ривожлантириши мумкин. Агар ижара даромаднинг 40 фоизидан ошса, оғирлик қила бошлаши, 50 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичларга чиқиши инсонни мураккаб вазиятга тушириши аниқланган.


Шубҳасиз, Тошкентда ижарада яшаётганларнинг мутлақ кўпчилигига ижара тўлови энг камида оғирлик қила бошлаган ёки у туфайли мураккаб вазиятга тушилган.


Нега шундай?


Талаб ва таклиф қонуни тўғри ишламаяпти. Яъни талаб мунтазам ошиб боргани ҳолда таклиф кўпаймаяпти. Фақат ижара билан шуғулланувчи бизнесменлар, ташкилотлар мутлақо йўқ. Ижарага мўлжалланган уйлар қуришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаяпти. Давлатда бу борада қандайдир режанинг, бирор дастурнинг ўзи йўқ.


Ҳолбуки бошпана муаммоси барча ривожланган давлатларда биринчи даражали масалалардан бири ҳисобланади. Чунки инсон эрталаб яшаб турган уйидан чиқиб кетаётганида кечқурун қайтадиган ошиёни тинч бўлишига амин бўлсагина, хотиржам ишлай олади.


Аммо Ўзбекистоннинг ёввойи қонунлар асосида ишловчи ижара бозори нафақат ижарага олувчининг, балки мулк эгасининг ҳам ҳуқуқларини бот-бот поймол қилиб туради.


Келинг, ижарада яшовчи қаҳрамонлардан иқтибослар ўқиймиз:


“13 йил ичида 24 та уйга кўчдик. Уй эгаларининг яхшилариям, ёмонлариям бор. Қиш кунларида, совуқда сарсон бўлиб, томидан чакка ўтиб турган уйда яшаган пайтларимиз бўлди. Участкавойларнинг текшир-текширидан безган, қўшниларнинг “вилоятлик, келгинди” деб сиғдирмаган кунларни кўрдик. Бу ҳам майли, ижарага аранг уй топиб, ботиб ётган уйни йиғиштириб тозалаганимиздан кейин уй эгаси келиб, “уйни ижарага бермайдиган бўлдик”, деганда ҳеч жойга сиғмай кетганман”.


* * *


“Ўзим олий маълумотлиман, давлат ишида 18 йилдан ортиқ ишлаганман. Мактабда, лицейда, институтда... Ҳатто жуда нуфузли ташкилотларда ҳам. Аммо шуни тушундимки, мен каби уч фарзандли, боқувчисини йўқотган аёл 18 йил эмас, 180 йилда ҳам пул йиғиб ўзига уй ололмас экан. 2013 йилдан буён, яъни 10 йилдирки ижара уйларда яшаб келаман”.


* * *


“Ижарадаги “стаж”им 17 йил! Эҳҳее, қандай уйларда яшамадим. 1990 йилда талабаликдан бошланган ижара ҳаётим 2007 йилда катта қийинчиликлар, қарзлар ёрдамида уй олишимгача давом этган”.


* * *


“6,5 млн сўм маош оламан. Лекин ижарага қанча тўлашимни биласизми? 450 доллар! Бу 5,5 млн сўм дегани. Мен бойлигим туфайли қиммат уйда турмайман. Бу уйнинг баҳоси ўзи 250 доллар эди. Аммо ижара берувчи қисқа муддат ичида икки марта кўтарди ва ҳозирги нархга олиб келди. Аёлим ҳам олий маълумотли, лекин 2,5 млн сўм ойлик олади. Ватанимизни севамиз, лекин баъзан унга сиғмай кетаётганимизни ҳис қиламиз...”


Эътиборли жиҳати, бу сўзларнинг бирортаси ўйдирма эмас, барчаси реал қаҳрамонларнинг кечмишлари. Улар бу шафқатсиз ҳаёт билан мунтазам курашиб келмоқдалар.


Хўш, ечим нимада?


* Давлат миқиёсида айнан ижарага мўлжалланган уйлар қурилишини рағбатлантириш керак. Тасаввур қилинг, 100 хонадонли кўп қаватли уй ва ҳаммаси ижара. Нархлар ижтимоий, яъни ҳамёнбоп, аммо бизнес эгаси учун мунтазам даромадли;


* Туркия тажрибаси бизга яхши ўрнак бўла олади. Бу давлатда ҳам ижара нархларининг кескин ошиши кузатилганида давлат ижарага олувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қатор қонунлар қабул қилган. Жумладан, тўлов фақат миллий валютада бўлиши, белгиланган муддат давомида нарх ўзгартирилмаслиги, ижарачи билан келишмаган ҳолда кўчмас мулк сотилмаслиги каби.


Бундан ташқари ҳукумат фақат маъмурий буйруқбозлик йўлини тутмай, ўзи ҳам ижтимоий уйлар қурилишини кенг кўламда молиялаштирган. Яъни давлатнинг ўзи ижарага мўлжалланган кўплаб уйлар қурган ва қуряпти. Бу эса бозорга таъсир қилади албатта;


* Пулдор инсонлар бюджет нархлардаги кўчмас мулкларни харид қилиб, ижарага беришни кўпайтиришлари мақсадга мувофиқ. Бозорда таклиф кенгайиши нарх барқарорлигига олиб келади. Қолаверса, пул тикканлар даромадли бўлишади;


* Бўш ётган уйларни маълум вақтдан кейин ижтимоий ижарага бериш мажбуриятини юклаш керак. Албатта, бу қонунларга мос келмайди, мулк эгаси истаса, уйини бўм-бўш қўйиб чиритиб ташлаши мумкин. Лекин қонунлар омма эҳтиёжлари, жамоатчилик фикрини ҳам акс эттириши шарт. Бу борада солиқ инструментидан фойдаланиш мумкин, яъни бўш турган уйлар кўпроқ солиққа тортилса, ижарага берувчилар кўпаяди;


* Ҳомийликни кўпайтириш зарур. Имкони борлар ижарада+муҳтожликда яшаётганларни қўллаб қувватлашни йўлга қўйишлари, яна бундай ҳаракатни тарғиб қилишлари лозим.


Энг муҳим жиҳат – давлат янги қурилаётган ва қўлдан-қўлга ўтаётган уйларнинг бир ҳовуч гуруҳлар ўртасида айланавермаслигини турли услубларда назорат қилиши зарур. Чунки ижарада яшовчи ўрта қатламнинг норозилиги ижтимоий таранглик келтириб чиқаради.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил