Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +0 +20

  • Dushanba, 23

    +1 +20

  • Seshanba, 24

    +3 +20

  • Chorshanba, 25

    +5 +20

  • Payshanba, 26

    +5 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Калтак, қамоқ, жарима: Ривожланган мамлакатларда ўқувчилар қандай жазоланади?

Интизом, тартиб каби сўзлар энг кўп ишлатиладиган даргоҳлардан бири шубҳасиз – мактаб. Темир интизом қонуниятлари кўпчиликка ёқмаса-да, ўқувчи келажаги учун бу муҳим омиллиги исботланган. Аммо охирги вақтлар ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаролар тез-тез кузатилиб, турли баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Таҳлил
1383 10:47 | 17.11.2023 10:47

Дунё мамлакатларида эса ўқувчини тартибга чорлаш, ҳатто шу мақсадда жазолаш чоралари қўлланилиши янгилик эмас.


Қуйида ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаси билан таништирамиз.


Жисмоний жазо


Жанубий Кореяда ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаши мумкин. Кореялик профессор Ким Сун Ги фикрича, Жанубий Кореядаги мактаб бироз армияни эслатади. Барча мактаб ўқувчилари форма кийишлари шарт, уларнинг соч турмаги ва ташқи кўриниши мактаб қоидаларида аниқ тасвирланган, буни армия қоидалари билан солиштириш мумкин. Шунингдек, бундай тартиб Жанубий Кореядаги таълим муассасаларида жисмоний жазо ҳукм суришини ҳам билдиради. Аммо ҳозирда мамлакатдаги мактабларнинг катта қисми ўқувчиларни жисмоний жазолашдан бутунлай воз кечган.


Шунга қарамай, таълим муассасасида тартиб ва интизомни сақлаш учун жисмоний жазони маъқул кўрадиганлар ҳам етарлича.


Бундан ташқари, Корея таълим тизимида икки хил – якка ва гуруҳий жазолаш усули ҳам бор.


Биринчиси, арзимас хатолар, уй вазифасини бажармаслик ёки дарсдаги одобсизлик учун кўрсаткич таёқча билан тананинг бирор жойига уриш. Бу уриш номига бўлиб, болага оғриқ бермайди ва улар бундан шикоят қилишмайди.


Гуруҳий жазолашда эса бир ўқувчининг хатосини бутун синф бўйнига олади. Бунда кўпинча ўқувчилар жазони биргаликда ўтайди. Масалан, маълум вақт қўлларини юқорига кўтарган ҳолда туриб, жазоланади.


Дарсдан қолдириб юбориш


Америкада ўқувчига қўлланиладиган энг оғир жазо – ўқувчини маълум вақт мактабдан четлатиш. Америкалик мактаб ўқувчиси учун бу – фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади.


Мактабдаги жиддий қоидабузарликлар билан ҳатто полиция ва суд тизими шуғулланади. Агар боланинг айби дарсга қулоқ солмагани бўлса, ота-онаси уни дарҳол психологга олиб боради ва фарзанди ўзини нега бундай тутаётганини аниқлаштиради.


Жарималар


Буюк Британияда ўқувчи сабабсиз дарсга келмаса, бунинг учун у ёки унинг ота-онаси жазоланади. Энг кенг тарқалган жазо тури – жарима.


Қамоқ


Францияда болалар мактабга боришлари шарт. Бу францсуз болаларига ҳам, қочқинларга ҳам тегишли. Бола дарсга бормаса, ота-оналар сабабини таълим муассасаси раҳбариятига тушунтириши керак. Агар ўқувчи тўрт марта дарс қолдирса, директор ўқув гуруҳини чақириш ҳуқуқига эга. Агар муаммо ота-оналар билан ҳал бўлмаса, тегишли органларга хабар қилинади. Бунда ота-оналар жарима тўлашларига тўғри келади. Борди-ю бу каби ҳолатлар боланинг таълим олишига таҳдид солса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ ёки каттароқ миқдорда жаримага тортилиши ҳам мумкин.


Мафтуна КАРИМОВА тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил