Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +1 +20

  • Dushanba, 23

    +2 +20

  • Seshanba, 24

    +4 +20

  • Chorshanba, 25

    +5 +20

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Таҳлил
1414 16:54 | 05.08.2023 16:54

Чала ишлардан чарчаган каттабоғликлар дардини кимга айтишни билмаяпти


Яккабоғ туманидаги «Каттабоғ» маҳалла аҳли бир неча йилки, турли ташкилотлардан ичимлик сув ҳамда электр энергия таъминотидаги муаммолар ечими юзасидан амалий ёрдам сўрашади.


– Кўчалардаги қўлбола симёғочларни кўрсангиз, қўрқиб кетасиз, – дейди шу маҳаллада яшовчи Ҳусан Зокиров. – Қаттиқроқ шамол эсган вақтда синиб кетган ҳолатлар ҳам бўлди. Кўчаларга бетон устунлар қадаш ва юкламаларни камайтириш учун трансформатор пункти ўрнатиб беришларини сўраб, 5-6 йилдан бери мурожаат қиламиз. «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти директори А.Музапов имзоси билан бир нечта жавоб хатлари олдик.


Жавоб хатидан парча:


«...Маънан эскирган электр қурилмалари Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги «2017-2021 йиллар даврида паст кучланиш­ли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан босқичма-босқич реконструкция-модернизация қилиб берилаётганлиги маълум қилиниб, сиз яшайдиган манзилда таъмирталаб электр тармоқларини 2022 йил 1-чоракда амалга оширилиши мумкинлигини сизга маълум қиламан».


Умуман олганда, амалий ёрдам сўраб, ёзган хатларимизнинг ҳеч бирида муаммога эътироз йўқ. Ҳаммасида ижобий тадбирлар кўрсатилган. Уларга жавобан соҳа мутахассислари маҳалламиз кўчаларига 64 та бетон устун ўрнатишни белгилашди. Шундан ўтган йили бетон устунларнинг ярмини ўрнатишди. Қолгани ҳали йўқ. Ўрнатилган устунларга, орадан бир йил ўтса-да, сим тортилмаган. 300 дан ошиқ хонадонга хизмат қилаётган трансформатор пунктининг қуввати етмаяпти. Аҳоли сонидан келиб чиқиб, яна битта трансформатор ажратишса, яхши бўларди.


Дарҳақиқат, кўчаларни айланар эканмиз, ўрнатилган бетон устунларга кабель тортилмаганининг гувоҳи бўлдик, кетмондастадан йўғонроқ симёғочларни кўриб, уларни тезда алмаштириш зарурлиги, акс ҳолда, бу хавфсизлик талабларига асло жавоб бермаслигининг шоҳиди бўлдик.


– Уч нафар фарзандим бор. Ўзим II гуруҳ ногирониман, – дейди шу маҳаллада яшовчи Шерзод Раҳимов. – Биз ­сувни сотиб олиб ёки ташиб келиб ичамиз. 2021-2022 йилларда ичимлик сув иншоотларини қуриш Инвестиция давлат дастурига кўра, маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Аммо 2021 йилнинг 4-чорагида бошланган иш охирига етмай қолди. Кетма-кет қилинган мурожаатларимиздан сўнг, «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори Х.Усмонов имзоси билан 2022 йил 29 августда қуйидагича мазмунда жавоб хати келди.


Жавоб хатидан парча:


«...Мазкур қурилиш ишлари «Гранд Самир Юксал» МЧЖ томонидан 2021 йилнинг 4-чорагида бошлаб юборилган эди. Маблағ тўлиғича ажратилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари маълум вақт тўхтаб қолганлиги аниқланди.


Ҳозирги кунда маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур қурилиш ишлари жорий йилнинг 4-чорагида тўлиғича тугатилиши, аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши тўғрисида фуқарога тушунтирилди».


Ҳозир 2023 йилнинг ёз фасли. Фуқаро Шерзод Раҳимовнинг айтишича, гарчи маҳалла кўчаларига сув қувурлари ётқизилиб, жўмрак­лар ўрнатилган бўлса-да, сувнинг ўзидан ҳамон дарак йўқ.


Вазиятдан кўриниб турибдики, аҳолининг хафа бўлганича бор. Бетон устун ўрнатилса-ю, сим тортилмаса, «водопровод» жўмраги қўйилса-ю, унда сув бўлмаса, яна нима дейиш мумкин?


Албатта, ҳамма ишни бир йўла қилиб бўлмайди. Ҳар бир тадбир босқичма-босқич амалга оширилади. Аммо бу аҳоли ишончсизлигига сабаб бўлмаслиги­ керак.


Масъуллар буни тўғри тушунишлари ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўришлари шарт!


Акмал АБДИЕВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил