Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +17 +20

  • Chorshanba, 20

    +12 +20

  • Payshanba, 21

    +13 +20

  • Juma, 22

    +13 +20

  • Shanba, 23

    +10 +20

  • Yakshanba, 24

    +2 +20

  • Dushanba, 25

    +9 +20

  • Seshanba, 26

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ақлга сиғмас бойликлар ва мисли кўрилмаган қашшоқлик уйғунлашган давлат

Кўпчилик кишилар мамлакат табиий бойликларини жамият фаровонлиги гарови сифатида кўради. Бироқ бу жуда нисбий тушунча. Жаҳонда табиий бойликларга жуда камбағал бўлган, аммо ўзи биринчи дунёга тегишли ривожланган давлатлар бор.
Таҳлил
1051 10:00 | 30.12.2023 10:00

Япония, Жанубий Корея ва айрим Европа давлатларини бунга мисол сифатида келтирса бўлади. Ҳатто АҚШ ва Хитой каби давлатлар ҳам сўнгги вақтларда катта даромадларни ақлий ва интелектуал бойлик ортидан кўрмоқда.


Жаҳонда яна шундай давлатлар борки, табиий бойликлар захираси миқдоридан ақлингиз шошади. Аммо улардаги тараққиёт, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигига ҳавас қилиб бўлмайди. Ана шундай давлатларга ёрқин мисол – Венесуэла.


Факт: Бир ватқлар Венесуэла аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот бўйича 4-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич Япониядан 4 баробар, Хитойдан 12 баробар кўп бўлган.


Бир пайтлар фаровон давлат эди


Венесуэланинг энг катта бойлиги бу нефтдир. Нефт захираси бўйича ҳатто араб мамлакатлари ҳам унга ета олмайди. Жаҳондаги қора олтин захирасининг қарийб 20 фоизи ушбу давлатга тўғри келади (300 млрд баррелдан зиёд). Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистонида бу миқдор 16,7 фоизни ташкил этади (253 млрд баррел).


Жаҳонда кўп давлатлар қашшоқ ўтмишга эга, уларнинг аксарияти бугун ривожланган ва тўқ. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида вазият бошқача эди. Биргина рақам Венесуэла 1970-йилларда қандай иқтисодий ҳолатда бўлганини кўрсатади: шу даврда мамлакатда бир киши бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдори 10 600 доллардан ошарди. Ўша пайтда Лотин Америкасининг яна бир жадал ривожланаётган давлати Аргентинанинг кўрсаткичи 7 минг доллар атрофида эди. Венесуэла иқтисодий ўсиш ва фаровонлик бўйича барча қўшниларини ортда қолдирганди.


Умуман олганда, мамлакатнинг гуллаган даврлари 1950-1980 йилларга тўғри келади. 1950 йилда, бутун дунё Иккинчи жаҳон уруши оқибатларидан қутулишга ҳаракат қилганда, Венесуэла аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот бўйича 4-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич Чилидагидан 2 баробар, Япониядан 4 баробар, Хитойдан 12 баробар кўп бўлган.


1950 йилдан 1980 йилларнинг бошигача Венесуэла иқтисодиёти барқарор ўсишни кўрсатди. 1982 йилга келиб, мамлакат Лотин Америкасидаги энг бой иқтисодиёт бўлиб қолди. У ўзининг улкан нефт бойликларини соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва озиқ-овқат субсидиялари каби ижтимоий дастурларни молиялаштириш учун ишлатган. Венесуэлалик ишчиларнинг иш ҳақи минтақадаги энг юқори маошлардан бири эди.


Афсуски, Венесуэланинг гуллаб-яшнаши узоқ давом этмайди ва нефтга ҳаддан ташқари қарамлик тез орада иқтисодий ҳолатнинг кутилмаган ёмонлашувига олиб келади.


1980 йилларнинг ўрталарида Венесуэлада иқтисодиёт чўка бошлади. Жаҳон бўйлаб нефт нархининг тушиб кетиши 95 фоиз экспорти нефтга тўғри келадиган мамлакатга улкан зарба берди. Афсуски, иқтисод нефтга “ўтириб қолган”, нархнинг ўзгариши аҳволни тобора оғирлаштирарди. Нефт ортидан келаётган даромадга зарур интфратузилма яратилмади, мамлакатда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари фалажлигича қолаверди. Оқибатда 90-йилларда Венесуэла қашшоқ мамлакатга айланиб борди.


Нўноқ бошқарув


Мамлакатнинг яқин тарихидаги инқироз илдизлари марҳум президент Уго Чавес ва амалдаги президент Николас Мадуролар бошқаруви даврида бориб тақалади. Кўпчилик ҳозирги вазиятда Мадурони айблайди, аммо мамлакат нотўғри йўлда экани Уго Чавес давриданоқ маълум бўлиб улгурганди.


Уго Чавес 1998-2013 йилларда ҳукмронлик қилди, у дастлаб фаровонлик ва демократияни ваъда қилганди. Аммо бунинг ўрнига мамлакатда авторитаризм ва замон талабларига мос бўлмаган эскича мафкура ўрнатилди. “21-аср социализми” деган дастурни эълон қилган Чавес барча йирик хусусий корхоналарни давлат тасарруфига ўтказа бошлади. Дунё коммунизмдан воз кечиб бўлган вақтда, Венесуэлада пролетарча қарашлар илдиз ота бошлади.


Яна бир ёмон томони, мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган АҚШ билан муносабатлар жиддий тарзда ёмонлашди. Чавес Вашингтон билан муносабатларни яхшилаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Ваҳоланки, Венесуэла нефтининг 40 фоизга яқинини Қўшма Штатлар сотиб оларди. Мисол учун 2016 йилда Венесуэла АҚШга 30 млрд долларлик маҳсулотлар экспорт қилди. Шундай бўлсада, ўртадаги таранг муносабатлар, АҚШ ҳукумати қўйган чекловлар Жанубий Америка республикаси иқтисодига салбий таъсир кўрсатди.


2013 йилда давлат тепасида Николас Мадуро келди. У Уго Чавеснинг издоши бўлиб, бу арбобдан янгилик ва катта ўзгаришларни кутиш амримаҳол эди. Кутилганидек, аҳвол баттар ёмонлаша бошлади. Биринчи навбатда гиперинфляция мамлакат иқтисодини остин-устун қилиб юборди. 2018 йилга келиб пулнинг қадрсизланиши 1 300 000 фоизни ташкил этди. Нархлар ҳар икки ҳафтадан икки баробарга ошиб кетарди. Мамлакат ҳатто ҳожатхона қоғозини хориждан импорт қилишгача борди.


Бунинг устига Мадуро жуда агрессив ва ёпиқ сиёсат олиб борди. Кўплаб оммавий ахборот воситалари ёпиб ташланди, сиёсий мухолифатчилар қамалди. Ҳатто йирик газета El Nasional нашрининг ҳам тиражи кескин тушиб кетди.


Венесуэлада 2017 йилларда озиқ-овқат танқислиги, йирик очарчилик бошланди. Ўша даврда ўтказилган сўровномалардан бирида 63 фоиздан ошиқ иштирокчи бир йилда 11,7 кг вазн ташлагани ҳақида маълумот берган.


Аҳволнинг ёмонлашишига нефт қазиб олишнинг кескин қисқариши ҳам сабаб бўлди. Биргина мисол: 2009 йилда мамлакат 150,6 млн тонна нефт қазиб олган бўлса, бу рақам 2014 йилда 139,3 млн, 2018 йилда 75,6 млн тонна, 2019 йилда эса 46,6 млн тоннани ташкил этди.


Мамлакатни миллионлаб кишилар тарк этмоқда


2014-2019 йиллардаги инқироз сабаб уч миллиондан ошиқ киши мамлакатдан чиқиб кетди. Уларнинг катта қисми қўшни Колумбия давлатига бориб жойлашди.


Халқаро Миграция Ташкилотига кўра, умуман олганда Венесуэлани сиёсий нотинчликлар, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик ва давом этаётган гуманитар инқироз шароитида 6 миллиондан ортиқ одам тарк этган. Бу Лотин Aмерикасининг замонавий тарихидаги энг йирик миграция инқирозидир.


Мамлакат жиноятчилик ўчоғига айланди. Пойтахт Каракас бир неча бор дунё рейтингларида жаҳоннинг энг хавфли шаҳри дея топилди. Шаҳарда кунига ўнларча одамлар жиноят қурбонига айланади, 70 фоиз аҳоли хароба уйларда истиқомат қилади. Каракас кўчаларида ёлғиз юриш ўз ҳаётини катта хавф остига қўйиш сифатида баҳоланади.


Санкциялар


АҚШ томонидан Венесуэлага нисбатан киритилган санкциялар ҳам вазиятни оғирлаштирди. Санкциялар 2005 йилдан бери киритиб келинади. 2015 йил айниқса Венесуэла учун оғир йил бўлди.


Оқ уй Венесуэланинг Aмерика молия бозорларига, Марказий банкига - доллар ва халқаро транзакцияларга киришини ёпди, мамлакат раҳбарияти инсон ҳуқуқларини бузиш, сайловларда фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва валюта фирибгарлигида айбланди. Мадуро, унинг рафиқаси, ўнлаб амалдорлар ва давлат компаниялари санкцияга учради. Кейинчалик Қўшма Штатлар Венесуэла давлат қарзи билан операцияларни ва Petroleos de Venesuela (PdVSA) давлат нефт компанияси билан бизнес юритишни тақиқлади. Бу Мадуро 2018 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин содир бўлди, AҚШ ва Европа Иттифоқи сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди.


2019 йилда мамлакатда қўшҳокимиятчилик юзага келди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Хуан Гуайдони Венесуэланинг қонуний президенти дея тан олди. Россия, Хитой ва Туркия каби давлатлар Мадурони қўллаб-қувватлади.


2020 йилда АҚШ Мадурони мамлакатни наркотерроризм ўчоғига айлантиришда айблади, Давлат департаменти ҳатто уни ушлаган ва қамоққа олганлар учун 15 миллион доллар мукофот ваъда қилди.


Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида энергетика секторидаги юз берган ўзгаришлар туфайли Ғарб Венесуэлага нисбатан киритилган чекловларни юмшатиш хусусида ўйлай бошлади. Жумладан, 2022 йил мартида АҚШ ва Венесуэла расмийлари ўзаро учрашди. Аммо, бу учрашув кутилган натижани бермади.


Сўнгги хабарларга кўра, АҚШ ҳукумати Мадуро 2024 йилги сайловларни демократик руҳда ўтказса, чекловларни юмшатиш борасида таклиф берган. Аммо таклиф ўз натижасини беришини вақт кўрсатади.


Венесуэла сўнгги бор яна бир салбий хабар билан ОАВ марказига тушди: бу давлат раҳбарияти қўшни Гайананинг нефтга бой Эссекибо ҳудудига кўз олайтиргани ва очиқ урушга тайёрлангани билан боғлиқ. Ҳартугул бу уруш бўлмади ва муваққат бўлсада келишувга эришилди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил