Валюта UZS
  • USD

    12 099.7215.62

  • EUR

    14 223.2225.61

  • RUB

    148.902.18

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-October

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • Juma, 03

    +21 +20

  • Shanba, 04

    +24 +20

  • Yakshanba, 05

    +22 +20

  • Dushanba, 06

    +21 +20

  • Seshanba, 07

    +24 +20

  • Chorshanba, 08

    +24 +20

  • Payshanba, 09

    +24 +20

  • Juma, 10

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гувоҳномасиз скутерчиларга жарима: юз минглаб кишиларни норози қилишдан ким манфаатдор?

Мана ўлкамизга кузнинг иккинчи ойи ҳам кириб келди. Янги ойда кўпчилик турли режалар тузади, ширин ташвишлар оғушида бўлади. Аммо Ўзбекистонда октябрни минглаб кишилар кайфиятсиз ва нохуш кутиб олишди.
Жамият
23 17:53 | 03.10.2025 17:53

Чунки, 1 октябрдан бошлаб мопед ва скутер ҳайдовчилари гувоҳнома ва давлат рақами олиши, бунинг учун тегишли бадалларни тўлаши шарт қилиб қўйилди. Ушбу мўжазгина транспорт воситалари кўпчиликнинг узоғини яқин қилаётгани, етказиб бериш соҳасида ишлаётганларга кунлик даромад келтираётган эди. Ҳужжат олишда қилинадиган харажатлар скутернинг ўзидан ҳам қимматга тушиши мумкин экан, во ажаб…


Коронавирус пандемияси вақтида кўп муассасалар ёпилиб, ўрнига етказиб бериш хизматлари ривожлана бошлади. Ҳатто карантин қоидалари бекор қилинганда ҳам улар ўзининг талабгирлигини сақлаб қолди, балки ривожланди ҳам. Бугун Ўзбекистон кўчаларида юзлаб, минглаб скутерчиларга кўзингиз тушади. Улар кимнингдир эҳтиёжини қондириш ва хизмат кўрсатиш ҳаракатида. Улар ҳам солиқ тўлайди, иқтисодиёт двигатели сифатида ҳаракатланади, энг муҳими боқимандалик қилиб бировнинг ҳисобига яшамайди.


Аммо айрим валломатларнинг наздида скутер ва мопедчиларнинг устидан назорат кучайтирилиши керак ва бунинг учун албатта анаъанавий йўлдан бориш керак: бюрократия ва катта тўловлар. Бунинг устида скутерчиларга олабўжига ўхшаб кўрсатиш мақсадида яна бир маълумот эълон қилинди. Эмишки, 2025 йилнинг 8 ойида скутер ва мопед сингари транспорт воситалари иштирокида 300 дан ортиқ ЙТҲ юз берган, улар оқибатида 53 киши вафот этиб, 259 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маълумот берган ЙҲХХ расмийлари оддийгина болалар ўлими статистикасини эълон қилмай келиши жамоатчилик томонидан танқид қилинди. Жамоатчилик ва ОАВга кўра, скутерлар масаласида тегишли идоралар манипуляцияга йўл қўймоқда, масаланинг бир томонини кўрсатиб, қарорни оқлаб олмоқчи. Аммо…


Тўғри, скутер ва мопед ҳайдовчиларидан фаришта ясамоқчи эмасмиз. Уларнинг орасида ҳам йўл қоидаларини менсимайдиганлар учраб туради. Аммо бу уларга катта солиқ солиш дегани эмас. Скутер арзон транспорт. У катта машиналар каби ҳавони ифлосламайди, катта тирбандликлар ҳосил қилмайди. Пиёдаларнинг ҳаёти учун хавф туғдириш эҳтимоли ҳам автомобилларга қараганда жуда паст. Ундан аҳолининг камхарж, эҳтиёжманд қатлами ҳам кенг фойдаланади.


“Мопед ва скутерлар билан боғлиқ ЙТҲлар куннинг қайси пайтида, қайси кўчаларда, қандай шароитларда юзага келмоқда? Биргина рақамнинг қуруқ ўзи билан ҳеч қандай хулосага бориб бўлмайди-ку ахир? Кейинги савол: бутун дунёда автоҳалокатларнинг олдини олиш учун инфратузилма билан боғлиқ ечимлар асосий планда турган бир вақтда, нима учун Ўзбекистонда расмийлар барчани жон-жаҳди билан имтиҳон топшириб, гувоҳнома олишга мажбурламоқда? Яна бир масала: скутер ва мопед учун чиқариладиган давлат рақамларининг таннархи қандай?", дея савол қўяди иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров.


Скутерлар шаҳарда иқтисоднинг бир қисмига айлангани бор гап. Ҳатто ундан қишлоқларда, чекка ҳудудларда ҳам кенг фойдаланишаётган эди. Маълумки, қишлоқларда инфратузилма шаҳарникидай эмас, муҳим объектлар бир-биридан анча узоқда, узоқ йўл босиш машаққати бор. Масалан, катта бир қишлоқ ёки овулнинг бир четидан дўкон, бозор, мактаб ва бошқа муассаларга етиб бориш учун скутерларданам фойдаланишади. Улар орасида ҳатто ўқитувчилар ҳам бор. Улар қулай транспортдан фойдаланиб, ортиб қолган вақтида дам олиши, ўз устида ишлаши ва бошқа ишлар шуғулланиши мумкин эди. Лекин транспорт воситасидан ҳужжатсиз фойдаланишса бир лаҳзада қонунбузарга айланишади.


Қашқадарёлик оддий ишчи Фармон Орзиқулов билан суҳбатлашдик. Маълум бўлишича, Фармонжон тирикчилик илинжида турли жойларда устачилик билан шуғулланар экан. “Уйимдан 5-10 километр узоқликдаги қишлоқларга боришга тўғри келади. Баъзан тонг саҳарда йўлга чиқаман, кечқурун қайтаман. Қишлоқчилик, таксилар бундай вақтларда юриши қийин (одатда кундузи юришади). Скутеримнинг шу вақтда менга катта нафи тегаётган эди. Баъзан у билан шифокорга, дўконга ва бошқа жойларга бориб келардим, юк ҳам ташиганман. Энди минсам, қонунни бузганлигим учун менга жарима қўлланилар экан. Оддийгина скутерга ҳужжат қилиш учун бир ёки бир ярим ой меҳнат қилишим ва ҳамма пулимни сарфлашим керак”, дейди у.


Бугун қишлоқларда скутер, мотороллер каби техникалар муҳим ашёга айланган. Улар трактор каби муҳим транспортни ҳам аста-секинлик билан четга чиқармоқда. Чунки улардан фойдаланиш қулай ва самарали. Энг асосийси камхарж (эди).


Муаммони кўтарганда, кўпчилик ечим бер деб оғизга уради. Агар масъуллар ростан ҳам халқни ўйлаётган ва қайғураётган бўлса. Бундан осонроқ ва самаралироқ йўллар кўп эди. Афсус, улар бу масалани жамоатчилик билан бўлишиб ҳам ўтиришмади.


Мисол учун, Телеграмдаги Давлетовуз канали қуйидаги таклифни илгари сурди: “қисқа муддатда (бир ҳафталик, 10 кунлик) ортиқча бюрократик талабларсиз ўқитиб, скутер ва мопед ҳайдовчилик гувоҳномаси нархларини чўнтакбоп қилиш, зарур бўлса, бюджетдан компенсация қилиш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ. Чунки мопед ва скутерга ҳашаматли транспорт воситаси эмас, балки меҳнат қуроли сифатида қараш керак". Жўяли таклиф. Чунки, скутер бу қимматбаҳо автомобил ва улкан юк машинаси эмас. Уларнинг барчаси бирдай тўлов ва тартиблар белгиланишини адолатли деб бўлмайди.


Шунингдек, бу каби воситаларни бошқаришни қийинлаштириш, президент Шавкат Мирзиёев анчадан буён изчил олиб бораётган камбағалликдан чиқариш сиёсатига мутлақо зид саналади. Президент ҳар доим халқнинг бирини икки қилиш, иш билан таъминлаш, даромадини ошириш ҳақида гапиради. Янги қоида эса, юз минглаб кишиларнинг тирикчилик манбаини сўроқ остида қолдирмоқда. Ўйланиб қоласан киши, қарор чиқараётганлар президентнинг нутқлари ва ташаббусларидан бехабарми?


Бир маълумотга кўзим тушди: “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланибди. Унга кўра, камбағал оилаларга кредит асосида скутер ҳам олиб берилар экан (албатта тирикчилик қилиш илинжида). Мақсад аниқ: кам даромадли аҳолининг вазиятини яхшилаш, уларга балиқ эмас, қармоқ бериб бири икки бўлишига кўмаклашиш. Хўш, кредитга скутер олган камбағал кейин фалон сўмга уни ҳайдаш учун ўқиб чиқадими? У гувоҳнома ва рақам харажатларини қаердан топади, ахир бу кам таъминланган кишининг ҳолатини баттар оғирлаштириш эмасми?


Мақолани ёзиш асносида бошқа бир маълумотга кўзим тушди: “права”сиз юрган скутерчиларни ушлаб, жарима ёзиш бошланибди. Балки, қанчадир киши аллақачон скутерини бир четга улоқтириб, узоқ шимолий ўлкаларга ишлаш учун кетишни мўлжаллаётгандир. Бу, албатта биз учун фойда эмас, каттагина зарар бўлади. Шу ўринда имтиҳонлар ҳақида бир истеҳзоли гап: яқинда пиёдаларга ҳам йўлларда тўғри юриш қоидалари бўйича имтиҳон топширтиришмаса ва тўлов жорий этишмаса гўрга эди...


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5069 16:57 | 05.08.2023