Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хорижда ўқишнинг афзаллик ва қийинчиликлари

Кейинги йилларда Ўзбекистон ёшлари чет элларда таълим олаётган талабалар сони бўйича дунёдаги «ТОП-5» ликка кирувчи мамлакатлардан бирига айланди. Бунда Президентимиз 2018 йил 25 сентябрда имзолаган фармонга биноан ташкил этилган Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйи­­ча «Эл-юрт умиди» жамғармасининг ҳам хизматлари катта бўлмоқда.
Колумнистлар
366 14:01 | 12.06.2024 14:01

У халқаро миқёсда Ватанимизнинг ижобий имижини шакллантириш, дунёнинг етакчи университетларига қабул қилинган иқтидорли йигит-қизларнинг ўқиши давомидаги барча харажатларини молиялаштириш борасида ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда. Натижада ёшларимиз ўз истеъдодлари ва интилишлари билан муваффақият қозонмоқдалар. Биз улардан бири – «Эл-юрт умиди» стипендианти, машҳур Stony Brook университети талабаси Лазиза Абдуҳолиқова билан суҳбатлашдик.


– Лазиза, бу ютуқларга қандай эришдингиз?


– 3-синфда ўқиётган кезларим дадамнинг иш жойи ўзгаргани сабабли Жиззахдан Тошкентга кўчиб келдик. Кўп ўтмай янги уйимиз ёнидаги мактабга ўқишга бора бошладим. У асосан француз тилига ихтисослаштирилган экан. Шунинг учун бу тилни чуқур ўрганишга киришдим. Айниқса, Францияда ўқиб келган ўқитувчимнинг ўша мамлакат ҳақидаги ҳикояларини эшитиб, ҳали мактабни битирмасимданоқ дилимда чет элларда ўқиш орзуси ниш урганди. Бундан ташқари, кичкиналигимдан ҳар хил танловларда қатнашишга, бошловчилик қилишга, ҳатто уларни ташкиллаштиришга ва чет тилларини ўрганишга иштиёқим баланд эди. Шу боис мактабимизда бўладиган бирорта ҳам тадбир ёки танловни эътибордан четда қолдирмадим. Қолаверса, инглиз ва рус тилларини пухта ўрганиб, фан олимпиадаларида қатнашдим ва фахрли ўринларни эгалладим. Буларнинг барчаси хориж университетига ўқишга қабул қилинишимда жуда қўл келди.


– Нима учун ўқиш учун айнан AҚШ университетини танлагансиз? Бу қарорингизга ота-онангиз қаршилик қилишмаганми?


– Боя эслатганимдек, менда чет элда ўқиш истаги болалигимдаёқ пайдо бўлган. Бу ҳақда ота-онамга айтганман. Улар аҳдимни унчалик жиддий қабул қилишмаган. Лекин вақт ўтиб, қарорим қатъийлигига ишонч ҳосил қилишгач, рози бўлишди. Шундан сўнг қаерда ўқиш ҳақида роса бош қотирдим. Буни қарангки, коронавирус балоси авж олган паллада Ютубда битта интервью намойиш этилди. Унда россиялик блогер AҚШнинг Стэнфорд университетида ишлайдиган ва ўқийдиган ҳамюртлари билан суҳбатлашди. Ўша кўрсатувни томоша қилгач, мен ҳам шу мамлакат университетларидан бирида ўқийман, деган тўхтамга келдим.


– Шу ўринда AҚШда ўқиш ва университет фаолияти ҳақида ҳам бирров тўхталиб ўтсангиз.


– AҚШда нафақат ҳар бир штат ёки шаҳар, балки ҳар бир университет ўз тартиб-қоидалари, урф-одатлари ва ноодатий кўринишга эга. Мен таҳсил олаётган университет Нью-Йорк марказидан икки соат йўл юриладиган узоқликдаги ўта сокин, кичик шаҳарчада барпо этилган. Унинг бинолари жойлашган ҳудуд шаҳардан ажратилган. Бинобарин, уни ўзига хос Талабалар шаҳарчаси дейиш мумкин.


Одатда, АҚШдаги университетлар «Party school» ва «Not party school» деган тоифаларга ажратилади. Бизнинг университетимиз «Not party school» деб аталади. Чунки у бор диққат-эътибор интизомга ва ўқишга қаратилган энг обрўли университетлардан саналади. Унда қизиқарли тадбирлар ва кўнгилочар байрамлар деярли ўтказилмайди, шанба ва якшанба кунлари бинолари бўш бўлади.


Мен ўзим ўқиётган муҳандислик йўналишидан ва тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, бу ерда SТЕAМ фанлар жудаям қийин. Шу боис университетдаги барча кутубхоналар доимо талабалар билан гавжум.


– «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳақида илк бор қачон эшитгансиз ва унинг стипендиантлигига сазовор бўлишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?


– Дунёнинг нуфузли университетларига имтиҳон топшираётганимда улардан 100 фоизлик грант ютишимга ишонгандим, афсус, ниятимга эриша олмадим. Шунга қарамай, ота-онамни моддий жиҳатдан қийнамасдан хорижда ўқиш ҳақида кўп ўйлардим. Университетларга ҳужжат топширишда менга кўмаклашган танишим кунларнинг бирида «Эл-юрт умиди» жамғармаси борлигини эслатди. Орадан кун ўтмай, ушбу жамғарманинг телеграм каналида ўтказилган онлайн вебинарда қатнашдим. Унда муқаддам жамғарма стипендиантлигини қўлга киритган бир боланинг унга ҳужжат топшириш ва хорижда ўқиш билан боғлиқ таассуротларини эшитиб, мен ҳам айнан шу фондга ҳужжат топширдим. Имтиҳонлар чоғи унчалик қийналмадим, чунки уларнинг ҳар бирига астойдил ҳозирлик кўргандим.


– АҚШ таълим тизими ҳақида қандай фикрдасиз?


– Бу мамлакатдаги барча университетларда баҳолар «5» лик тизимда эмас, балки ҳарфлар билан белгиланади. Синф иши, уйга вазифа, оралиқ ва назорат ишларига алоҳида баҳо қўйилмайди, балки якуний баҳо учун баллар тўпланади. Ҳар бир ўқитувчининг ўз баҳолаш тартиб-қоидаси ва усули бор. Баъзи профессорлар семестр баҳосини фақат уй иши ва имтиҳонларда тўп­ланган балларга қараб чиқаришади, айримлари бу жараёнда талабанинг давомати ва дарслардаги фаоллигини, бошқалари эса жамоавий ишларда қатнашганини ҳам инобатга олишади.


АҚШ университетларида доимо «extra point» (қўшимча балл) учун имкон берилади. Агар семестр охирида талабага бир неча балл етмаётган бўлса, бемалол қўшимча вазифаларни бажариб, баҳосини кўтариб олиши мумкин. Энг муҳими, бу таълим муассасаларида толиби илмнинг шахсияти қаттиқ ҳурмат қилинади ва баҳолар ҳеч қачон барчанинг олдида айтилмайди, ҳамма ўз баҳосини фақат ўзи кўра олади. Машғулотлар чоғи мавзуларни яхши тушунмаганлар учун профессорлар алоҳида қўшимча дарс соатлари ўтадилар. Ўқишни астойдил хоҳлаган, ҳаракат қилган ва изланишда бўлган талабалар имтиҳондан йиқитилмайдилар.


Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, AҚШ университетларида машғулотга кечикиб келган, форма киймаган, тестда яхши балл тўплай олмаган, уй вазифасини бажармаган ёки олдинги дарсга қатнашмаган ёшлар курсдошдари олдида дакки эшитмайдилар. Бундан ташқари, баҳоларни «сотиб олиш»нинг умуман иложи йўқ, чунки профессорлар етарлича маош олишади. Демак, коррупцияга йўл қўйил­майди. Aммо талаба кўчирмакашлиги, плагиаторлиги, ёлғон гапиргани учун уч мартадан ортиқ огоҳлантириш олса, университетдан четлатилиши ҳеч гап эмас. Ҳатто бошқа университетга ҳужжат топшира олмаслиги ва масъулиятли вазифаларга ишга олинмаслиги хавфи ҳам бор. АҚШ таълим тизимида ҳамма фанларга креатив тарзда ёндашилади.


ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси
Гулқумар ЖАҚСИЛИКОВА суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар