Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 971.00-1.08

  • EUR

    13 308.2584.51

  • RUB

    126.04-0.57

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 05:00

    +1 C

  • 06:00

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 05:00

    +1 C

  • 06:00

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 15

    +1 +20

  • Payshanba, 16

    +3 +20

  • Juma, 17

    +3 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    +0 +20

  • Dushanba, 20

    +0 +20

  • Seshanba, 21

    +2 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қимор камбағаллик келтиради

Кейинги йилларда онлайн пирамидалар, лоторея ўйинлари ҳақида кўп эшитиб қоламиз. Алал оқибат уларнинг аксарият иштирокчилари турли касалликларга дучор бўлишмоқда. Ўз ҳаётига нуқта қўйишмоқда.
Жамият
555 11:52 | 08.09.2024 11:52

Кейинги икки-уч ойда автобусда ҳам, тўй-томошада ҳам бир хил суҳбатга гувоҳ бўлаётгандим.


- Лайк босдингизми?


- Неча долларлик пакетдасиз?


Яқинда интернетдаги фильмларга лайк босиб, даромад қилишга асосланган молиявий пирамида қулади, платформа эгалари хакерлар хужум қилганини айтишди. Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси эса платформага нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.


Ички ишлар органлари эшиги олди “жабрдийдалар” билан гавжум бўлиб қолди. Тез ёрдамда ишлайдиган ҳамширанинг айтишича, ҳар уч чақириқнинг иккитаси молиявий пирамидага пул тикканлиги оқибатида, қон босими ошиб кетган, юраги хуруж қилганлардан.


Кейинги йилларда онлайн пирамидалар, лоторея ўйинлари ҳақида кўп эшитиб қоламиз. Алал оқибат уларнинг аксарият иштирокчилари турли касалликларга дучор бўлишмоқда. Ўз ҳаётига нуқта қўйишмоқда. Ачинарлиси, улар орасида халқимиз зиёли деб ҳисоблайдиганлар ҳам борлигидир.


Яқинда узоқ йиллар мактаб директори бўлиб ишлаган киши оламдан ўтди. Айтишларича, қандайдир “Х” ўйинда жуда катта миқдорда пул тиккан экан. Ютқазиб, юраги хуруж қилиб қолибди. Эртаси куни жон таслим қилибди.


Афсуски, бу биргина холат эмас.


Яна бир аёл ўғли кетма-кет онлайн қиморда ютқазгани оқибатида инсультга чалиниб, ўзига келмаганини айтишди.


Ким уйини, ким машинасини сотган. Ким ҳўкизини. Ким кредит олган, ким қарз кўтарган... Шу инсонларнинг кўпчилигининг уй-эшиги, тайинли иши, етарли даромади бор. Топганига қаноат қилмасдан, яна ва яна бойиш, осон пул топиш истаги уларни бор-будидан айирди.


Пирамида ўйинлари нафсимизни яна бир бор синовдан ўтказди. Кўзимиз очлигини, бу дунё молига тўймаслигимизни кўрсатди. Ҳаромдан хазар қилмаслигимизни, кимгадир панд бериб бўлса-да мўмай даромад қилишга иштиёқимиз баландлигини исботлади. Бу йўлда на қонунларни, на динни тан олмаслигимиз ошкор бўлди.


Энди эса ҳаммага адолат керак бўлиб қолди. Бир-бировни айбдор қилган, бир-бировга мағзава ағдарган. Аслида бу ҳаракатларимиз ҳам виждонимиз қанчалар қашшоқлигининг бир нишонасидир. Нима, сиз, қиморга пул тикаётганингизда таваккал қилаётганингизни билмаганмидингиз? Дунё дунё бўлиб, қиморда ҳеч ким ютмаганини эшитмаганмидингиз?


Янада ачинарлиси нима биласизми, айримлар “Энди қимор ўйнамайман” дейиш ўрнига, янги пирамида чиқса, биринчилардан бўлиб қўшилиш истагида...


Илгарилари қимборбозлар саноқли бўлган. Молиявий пирамидалар юз минглаб юртдошларимизни шошириб қўймоқда. Бу ниманинг оқибати? Эътиқодимиз сустлигими? Жамиятни менсимаслигимизми? Ҳалол йўл билан даромад қилиш имкониятларининг камлигими? Уйини, машинасини, аёлини қиморга тикканлар юртни ҳам бой бермаслигига кафолат борми?!


Қиморга, маишатга муккасидан кетганлигимиз, заиф нуқталаримиз кўплигидан далолат. Демак, миллат зиёлилари лагандарборликни бир четга суриб, маънавиятимиздаги хасталикларга шифо излайдиган фурсат келди (агар ўтиб кетган бўлмаса).


Муҳаббат Тўрабоева
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2672 16:57 | 05.08.2023