Иш берувчи талабига мос касб ва ҳунар ўргатувчи тезкор курслар ташкил қилинади
Шунингдек, халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификатини бериш бошланади.
“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади ҳамда 2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар ташкил этилади.
Бу борада Президентнинг “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 мартдан амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибани жорий этиш ҳамда 2026 йил 1 январгача касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) бериш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлгача халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификатини бериш бошланади.
2025 йил 1 мартдан эса:
- Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилади.
- мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0