Ислом дунёсидаги улуғвор лойиҳа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ташқи ишлар вазирлиги ва WOSCU ҳамкорлигида “Ўзбекистон маданий мероси — бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти” мавзусида анжуман ўтказди.
Марказнинг экспозициясини бойитиш, бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги ҳамкорларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда юртимиздаги дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, меҳмонлар марказ биноси ва ундаги лойиҳалар билан таништирилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ислом дунёсидаги улуғвор мегалойиҳа экспозицияларини бойитиш ва бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш жараёнларига тўхталиб ўтди. Марказ экспозицияларида ўрин оладиган хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликдаги 800 га яқин лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. Мазкур лойиҳаларнинг 430 таси айнан хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилмоқда. |
Марказ биносининг иккинчи қаватида қатор давлатларнинг 100 дан ортиқ илмий институтлари, музейлар ва кутубхоналари филиалларини жойлаштириш режалаштирилгани таъкидланди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0