Тиббиёт ходимлари ҳуқуқини ким ҳимоя қилади?
Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2023 йил биринчи ярмига бағишланган ҳисоботига кўра, ўтган олти ой давомида ҳал қилув қарори чиқарилган ишларнинг 1165 таси айнан ишга тиклаш масаласида бўлган. Жойларда меҳнат низолари кўп учраётгани рақамлардан ҳам кўриниб турибди.
Кузатувларимизда яна шу нарса аён бўлдики, айрим ҳолатларда ишчи-ходимлар иш ўрнини йўқотиш ёки маошини вақтида ололмаслик каби ҳолатлар юзага келганда, иш судгача бориб етмасидан аввал кимга ва қаерга мурожаат қилишни билмайди. Ваҳоланки, бу бўйича шуғулланадиган меҳнат инспекторлари бор. Ва бугун биз улар амалиётда ходимларга қандай ёрдам бераётгани ҳақида тўхталамиз. Мақсадимиз – меҳнат ҳуқуқлари борасидаги билимларингизни оширишга кўмаклашиш. Мавзуни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши меҳнат инспекторлари фаолияти мисолида ёритишга ҳаракат қиламиз.
— Касаба уюшмаларининг олдида иккита муҳим вазифа бор, – дейди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши бош юрисконсульти Озод Одилов. – Биринчиси – ишчи-ходимларни маънавий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлса, иккинчиси уларни ҳимоя қилишдир. 2023 йилнинг биринчи ярмида республикамиз бўйича жойлардаги меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат техник инспекторлари 331 та ташкилотда жамоатчилик назорати ўтказиб, 54 134 нафар ходимнинг ҳуқуқини тиклади ҳамда 7 млрд. 921 млн. дан ортиқ пул маблағларини ундириб берди. Бундан ташқари, келиб тушган 847 та мурожаат қонун доирасида ўрганиб чиқилди.
Натижада, 2894 нафар тиббиёт ходимининг ҳуқуқи тикланиб, улар фойдасига ундирилган маблағлар 6.242. 819.815 сўмни ташкил этди.
Зебо НАМОЗОВА.
Оператор: Саидакбар АБДУРАИМОВ
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0