Каттақўрғонда Рамазон ойи шарафига арзонлаштирилган савдо ярмаркаси иш бошлади
Шаҳар “Деҳқон бозори” ҳудудида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ички бозорларда нарх-навони барқарор сақлаш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарка давомида аҳолига сабзавот ва полиз маҳсулотлари, мевалар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, ун ва нон маҳсулотлари, шунингдек, шакар-қандолат ҳамда бошқа турдаги кундалик истеъмол товарлари белгиланган тартибда арзонлаштирилган нархларда сотувга чиқарилди.
Мазкур савдо ярмаркасини ташкил этишдан асосий мақсад аҳоли, айниқса кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда Рамазон ойи давомида фуқаролар учун муносиб шароит яратишдан иборат.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0