Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +1 +20

  • Yakshanba, 22

    +0 +20

  • Dushanba, 23

    +1 +20

  • Seshanba, 24

    +2 +20

  • Chorshanba, 25

    +3 +20

  • Payshanba, 26

    +4 +20

  • Juma, 27

    +3 +20

  • Shanba, 28

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Марказий шаҳарларда қандай қилиб тирбандликни йўқотиш мумкин?

Жамият
760 15:19 | 04.10.2024 15:19

Дунё тажрибасига назар


Бугун йирик шаҳарларнинг кўпчилигини автомашиналар тирбандлиги «қийнайди». Аммо қатор давлатлар бу муаммога ўзига хос ечим топиб, вазиятни барқарорлаштиришга эришган. Қуйида айрим хориж давлатларининг тирбандликни қандай бартараф этганлиги хусусидаги тажрибаларини ёритамиз.



Германия: қулай жамоат транспорти


Мисол учун, Германияда тирбандликка қарши кураш анча олдин бошланган ва улар муаммога жуда хилма-хил ёндашган ҳолда ечим излашади. Биринчидан, одамларнинг жамоат транспортига ўтиши учун унинг жозибадорлигини оширади. Мамлакатда жамоат транспорти шу қадар аниқ ва яхши ишлайдики, йўловчи белгиланган манзилга етиб келиш вақтини бир дақиқагача билади. Бундан ташқари, ҳукумат доимий равишда ижтимоий реклама кампанияларини олиб боради ва саёҳат учун тўловлар осон ҳамда арзонлаштирилган.


Иккинчидан, немислар йўлларда ҳаракатланиш жараёнини оптималлаштириш учун барча светофорларнинг ишлашини синхронлаштирдилар. Яъни светофорлар рангли чироқлари билан бирга «гапириб ҳам туради». Йўллар эса 4 қатордан 6 тагача кенгайтирилди, қулай тўхташ жойлари яратилди. Бир вақтнинг ўзида транспорт оқимининг олдини олиш учун ташкилотлар иш кунининг бошланиш ва тугаш вақтларини ўзгартирдилар: баъзилари ишга эрталаб 7 да, баъзилари 8 ёки 9 да келади. Шунга кўра, улар турли вақтларда уйга кетишади.



Париж, Лондон ва Дания


Данияда жуда ўзига хос ечим топилган. Аҳолининг 20 фоизи шаҳар бўйлаб велосипедда ҳаракатланади. Англия пойтахтида тарихий шаҳар марказига (тахминан 5 фунт) пуллик кириш тўлови жорий қилинган бўлиб, махсус жиҳозлар учун истисно мавжуд. Марказда яшайдиган аҳоли Лондон марказидаги саёҳат харажатларига 90 фоиз чегирма олди. Тўлов ўз вақтида, соат 22.00 га қадар амалга оширилиши керак, акс ҳолда нарх ошади.


Парижда шахсий транспорт воситаларининг ҳайдовчилари иқтисодий жиҳатдан шаҳар марказидан ва умуман йўллардан сиқиб чиқарилади. Асосий магистраллар асосан жамоат транспорти учун мўлжалланган бўлиб, автобуслар орасидаги оралиқ вақт жуда қисқа. Оқибатда шахсий автомашиналар ҳайдовчилари тирбандликда туришга мажбур бўлишади, чунки жамоат транспорти учун бўлак оддий йўл ҳисобидан қилинган. Натижада йўлда машиналар камайган, одамлар автобусларга ўтган.


Финляндияда махсус мосламалар воситасида йўлнинг ҳар бир қисмидаги мобил телефонлар сонини ҳисоблаш орқали, тирбандлик назорат қилинади. Агар уларнинг сони сезиларли даражада ошган бўлса, бу жойларда тирбандлик юзага келади, деб қаралади ва олдини олиш чоралари кўрилади. Маълумотлар ахборот тахталарига узатилади.


Исроилда тирбандлик ҳақида радио ва электрон дисплейлар орқали хабар берилади ва ҳар қандай ҳайдовчи махсус хизматга қўнғироқ қилиб, тирбандлик ҳақида билиши мумкин.





Америка Қўшма Штатлари – муаммога илмий ечим


Қўшма Штатларда жамоат транспорти жуда яхши ривожланган. У ерда муаммога илмий ёндошув асосида ечим топилади. Махсус ташкилотлар бу соҳада ҳисоб-китоблар ва тадқиқотлар билан шуғулланади. АҚШда мунтазам янги барпо этилган аҳоли яшаш ҳудудлари ёки йўлларда янги чорраҳалар қурилади, аҳоли сонидан келиб чиқиб, ўз вақтида йўллар кенгайтирилади. Сунъий йўлдошлар орқали тирбандликлар кузатиб турилади ва оммага маълумот бериб, транспорт оқимлари йўналтирилади.


Америкада пулли автомагистраллар ва алоҳида қаторлар мавжуд. Агар сиз йўловчиларни, масалан, ишдаги ҳамкасбларингизни ўзингиз билан олиб кетсангиз, уларга чегирма ёки бепул саёҳат ҳуқуқини олишингиз мумкин. Якка тартибдаги ҳайдовчиларга юқори тезликда ҳаракатланувчи қаторларга чиқиш тақиқланади ва бунинг учун жарима солинади. Натижада, йўлда бир нечта бўлса-да, камроқ машиналар бўлади.



Хитой ва Сингапурда машинали бўлиш осон эмас


Пекинда янги машинани рўйхатдан ўтказиш осон эмас. Бу имтиёз фуқарога вафот этган қариндошларидан мерос бўлиб қолади. Расмий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар фақат маҳаллий ҳокимиятнинг махсус рухсати билангина Пекинга кириши мумкин. Тиғиз пайтда Хитой пойтахтига ҳатто меҳмонлар ҳам киритилмайди (улар камералар томонидан назорат қилинади ва катта миқдорда жаримага тортилади; такрорий қоидабузарликлар жарима миқдорини оширади).



Устига-устак, автомобилларга давлат рақамлари жорий қилинган. Масалан, душанба куни 1 ва 5 рақамлари бўлган автомобиллар йўлларда ҳаракатланиши мумкин, сешанба куни – 2 ва 6 рақамлари билан ва ҳоказо. Дам олиш кунларида барчага йўллардан фойдаланишга рухсат берилади. Енгил ва юк машиналари учун ер ости туннеллари тизими жорий этилган. Жамоат транспорти эса энг юқори қисмида қолиши режалаштирилган.



Сингапурда ҳам 90 йиллардан кейин тирбандлик кўлами ошиб кетганди. Шу муносабат билан улар сотиладиган автомобиллар сонини чеклаб, таксилар нархини пасайтирдилар. Сингапурда сотиб олинган машинани рўйхатдан ўтказиш унинг нархидан 1,4 баробар қимматроқ. Улар, шунингдек, импорт қилинган автомобиллар учун жуда юқори, тахминан 41фоизни ташкил этадиган ҳимоя божини жорий қилган. Қонунни бузишга уриниш жиноий жавобгарликка тортилади (олти ойгача қамоқ). Давлат рақамларига эга бўлганлар уларни махсус ким ошди савдоларида катта пулга сотиб олишади. Сингапурда машина ҳайдаш учун ўн йиллик лицензия 10 дан 20 минг долларгача туради. У ерда қоидабузарларга қарши кураш онлайн тарзда олиб борилади. Ҳайдовчиларда махсус карталар мавжуд бўлиб, уларда йўл ҳақи, тўхташ жойи ва бошқа нарсаларни тўлаш учун маблағлар ҳисобга олинади. Маблағлар сизнинг ҳисобингиздан автоматик равишда ечиб олинади. Бу тез ва қулай.


Пойтахтимиз Тошкентда ҳам охирги беш йилликда тирбандликлар мисли кўрилмаган даражада ошди. Аммо ўйлаймизки, бу Пекиндаги каби даҳшатли эмас. Аммо ҳозирги мавжуд тирбандликларни бартараф этиш учун, юқоридаги каби давлатлар тажрибаси жорий этилмаса, тез орада автойўллларимиз энг асаббузар майдонга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.


Зебо Намозова,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2493 16:57 | 05.08.2023