Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +27 +20

  • Payshanba, 20

    +29 +20

  • Juma, 21

    +28 +20

  • Shanba, 22

    +28 +20

  • Yakshanba, 23

    +29 +20

  • Dushanba, 24

    +29 +20

  • Seshanba, 25

    +27 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мен билиб билмаган устозлар

Устоз деса, бир фильмда кўрганим манзара эсимга тушади. Ўқувчи бола ҳар куни дарсга кечикиб келади ва индамай бориб, қаттиққўл устозга қўлларини тутади. Устоз унинг қўлларига ўлчагич билан уриб жазолагач, ўрнига ўтиришга рухсат беради. Бундай ҳолат эртасига, индинига, ундан кейинги кун ҳам давом этади...
Жамият
364 08:36 | 05.11.2023 08:36

Бир куни эрталаб устоз ишга келаётиб, кечикувчи ўқувчисини кўриб қолади, у онаси ўтирган ногиронлар аравачасини етаклаб югуриб борарди. Устоз тўхтаб кузатиб туради. Болакай ногирон онасини унга ғамхўрлик қилгувчи кимнингдир қўлига топшириб, мактабга томон югуради.


Устоз велисопедда бўлгани учун синфга олдинроқ етиб боради, бола яна дарсга кечикиб киради. Одатдагидай бориб, жазо олиш учун қўлларини устозга тутади. Устоз энди ўлчагични унинг қўлларига бериб, ўз қўлларини тутади ва “ур!” деб буюради. Сўнг болани қучоқлаб йиғлайди, ундан кечирим сўрайди...


Яна бир ибратли воқеани эслайман. Ўқувчининг отаси йўқ, онаси эса касалманд эди. У камхаржлигидан музейга бориш учун чиптага пул бера олмади. “Боргим келмаяпти”, деб қўяқолди қисиниб. Устоз сабабини сезди, танлов уюштирди ва атай ўша ўқувчиси биладиган саволни ўртага ташлади. Бола саволга тўғри жавоб бериб, ўқитувчидан музей чиптасини ютиб олди...

Орадан йиллар ўтиб, бола бадавлат инсонга айланди. Ўша музей чиптасининг пулини эмас, ўша ғамхўрликни, одамийликни қайтариш учун тўлиб-тошиб устозини излаб келди.


Энди эса бошимдан ўтган воқеаларни эслайман. Ёлғиз онам билан қийналиб яшайдиган пайтларимиз эди. Битирув имтиҳонларида ҳамма ўқувчилар навбати билан овқат пишириб ёки бошқа егуликлар кўтариб боришарди. Бир ҳиссиз ўқитувчим ош пишириб келиш навбати меники эканини айтиб қолди. Онам бечора етти болани боқиш учун куну тун ишларди. Уйда гўшт йўқ, ўзи гўшт емаганимизга ҳам неча ойлар бўлганди. Дўкончидан қарзга колбаса олиб ош пиширдим ва ўша ош билан ҳайъат аъзоларининг халқумини тўлдирдим.


Кейинги имтиҳонда ўша ўқитувчим бошқа бир ўқувчига ош пишириб келишни тайинлаётиб, синфдошларимнинг олдида деди: “Яна Фалончига ўхшаб колбаса солиб пишириб келма, баҳоларинг тушиб кетади бўлмаса!” Мен – ҳамиша мақталган, мақтовга кўниккан аълочи ва ибратли ўқувчи, дунёни бошқараётган бир парча қоғозга бориб тақалган муаммо туфайли синфдан мулзам бўлиб, йиғлаб чиқиб кетдим...


Ўша воқеа туфайли болаларимни мактабда кам қилмасликка уриндим. Устозга совға учун йиғиладими, “просмотр” (ҳар чоракда ўтказиладиган имтиҳон кўргазма)да унинг кўнглини олиш учун йиғиладими, синф фонди учун йиғиладими, ҳаммасига пул беравердим.


Яқинда қисмат тақозоси билан юролмай қолдим, умуртқамдан операция бўлдим, бир неча ойлаб ётишимга тўғри келди. Республика ихтисослаштирилган санъат мактабида ўқийдиган кичик ўғлимни ҳар ҳафта душанба куни ўқишга, яъни Учтепага олиб бориб, жума куни Дўрмонга олиб келиш ҳам катта муаммога айланди. Баъзан яхши одамлар, хусусан яқинда танишганим Фотима опам ўғлига илтимос қилиб олиб бориб ташлайди. Баъзан ётоқхонадаги тарбиячиси Юлдузга илтимос қиламан, барака топсин, таксига чиқариб юборади.


Шундай оғир кунларда ўғлимнинг мутахассислик устозига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим. Ҳозирча бориб хабар ололмаслигимни, қандай муаммо бўлса, телефонда ҳал қилишимизни айтдим. Ўғлим ёз бўйи касал онасига қараб сиқилиб кетганини ҳам қистириб ўтдим, унга эътиборлироқ бўлишни илтимос қилдим. У “хўп” деди. Аввалига ҳаммаси яхши эди.


1 октябрь – устозлар байрами олди оналардан бири телеграмдан совға учун пул йиғишаётганини ёзиб қолди, мен аҳволни тушунтирдим ва бу сафар беролмаслигимни билдирдим. Табиийки, байрамда устознинг чўнтагига солиб қўйилган конвертга ўғлимнинг исми ёзилмади. Ҳаммаси ана шундан бошланди!

Аввал энг кичик сабаблар билан қўнғироқ қилсам ҳам телефонни кўтарадиган, батафсил жавоб берадиган устозга энди муҳим саволлар билан қўнғироқ қилсам ё кўтармайди, ё дарс пайтида безовта қилганимдан норози бўлади, ё ишдан ташқари вақтда тинчини бузганим ёқмайди. Ўғлим “просмотр”га тайёр эмаслигини, фалон-писмадон ишлари йўқлигини телеграмдан ёзиб юборди. Мен рассом эмасманки, тушунсам, уйда дарс тайёрлатсам. “Опа, коллаж нима? Намуна ташлай оласизми?” деб сўрайман. “Ўзи билади, дарсда тушунтирганман”, деб жавоб беради. “Компановкани тушунмаяпти, шамоллаб дарсга бормаган пайти ўтган экансиз, эртага тушунтириб беринг, илтимос”, деб ёзаман. “Эртага синфда перед просмотр бўлади, дарс эмас”, деб жавоб келади. “Комрон иккита натюрмортни ҳам ишлаган экан, синфда йўқолибди, папкасининг орасидан чиқмабди” десам, “Нега менга айтмади?” дейди. Ўғлим эса “Айтувдим, излашмади”, деб йиғлайди.


Мен нима қиларимни билмайман, ётган жойимда иложсиз уҳ тортаман, кечалари ухлай олмайман, тан оғриғимга қалб оғриғи қўшилади. Атрофимдаги яхшиларнинг ғамхўрлиги, асраб-авайлаши туфайли мен бу дардга чидаб ётганимни яққолроқ ҳис этаман. Қани энди соғлом бўлсаму, фикрим кезиб юрган жойларга оёғим ҳам етиб борсаю, аввалгидек муаммони жойида ҳал қилсам, дея уксинаман.


Ва ўйлайман: йўқ, бу бориб ҳал этадиган муаммо эмас. Муаммо бизнинг ўзимизда! Бечора устозларнинг иши оғир, ойлиги кам деймиз, имкон қадар сийлаймиз ва улардан кўпчилигининг мақсади ўқувчига билим бериш эмас, уни ота-онасининг сийловига қараб сийлаш бўлиб қолади. Одамийлик илмидан сабоқ бериш тугул, буни ҳали ўзи тушуниб етмаган кимсани устоз тутиб, боламизни ҳам ана шундай тарбия топишига кўмаклашиб юборамиз. Устозлар миллатнинг тузлари, гўштни айниб қолмаслиги учун тузлаб асралади. Биз ноўрин “саховатимиз” билан ўша тузларнинг ўзи айнишига йўл қўйиб берамиз. Туз ҳам айниб тамом бўлса, кейин миллатни айниб кетишдан ким асрайди?

Жаҳлим чиқди, қийналсам ҳам, ўғлимга устозидан кўра яхшироқ рассомни репититор қилиб олдим, суратлари аввалгидан анча яхши ишлана бошлади. Рўйхатда кўрсатилган ишларнинг ҳаммасини, ҳатто ошиғи билан ишлаб улгурди. Шунга қарамай, 1-2-3-синфлар давомида ўн иккита “просмотр”нинг ҳаммасидан “5-5-5” билан ўтиб келган ўғлимнинг баҳосига энди “4” оралади, чунки синфда ишланган ва йўқолган ишлардан намуна йўқ эди қўлимизда...


Гап баҳода эмас, бу аён. Гап навниҳол боламнинг таълим-тарбиясини кимларга ишониб топшириб қўйганимда. Ҳассага таяниб ўрнимдан турдим, турмасам бўлмади! Мектабга бордим, ўғлимнинг мутахассислик устозини алмаштириш ҳақида ариза ёздим. Ёзаётиб, ич-ичимдан ҳадик туйдим: бу замонда мен орзу қилганим каби нафсига қул бўлмаган устоз бормикан ўзи? Болаларга йиқилганни тепиш эмас, турғизиш кераклигини ўргатгувчи устоз, нафақат билими, ўз хатти-ҳаракати, қилган ишлари билан ҳам одамийликдан сабоқ бергувчи устоз, бу дунёни жаҳолатдан қутқаргувчи устоз бормикан?


Шундай ҳадик ила ҳассага таяниб, ўғлимнинг синф раҳбари, унга ҳарф танитган устози Анна Сергеевнанинг хонасига кириб бордим. Оёққа турганимни кўриб, унинг кўзлари яшнаб кетди. “Келинг, қандай яхши, Комронбек билан ҳеч муаммо йўқ, жуда яхши ўқияпти”, деди у кўнглимни кўтариб. Табелга қўл қўяётиб, ҳаммаси устози айтганчалик яхши эмаслигини, боланинг назоратсиз қолгани барибир билинганини тушуниб етдим. Баҳоларга қараб тўхтаб қолганимни кўриб, устоз кайфиятимни англади, шекилли, “Рус тилидан “3” олибди, ҳечқиси йўқ, бола ётоқхонада яшаб, рус синфда ўқиб шунча эплаб юрибди-ку, – деди мени овутмоқчидай. – Озгина шуғулланса, кейинги чоракда яхши баҳо олади”.


“Продлёнкадан қарзимиз йўқми?” деб сўрадим. “Йўқ, - деди устоз, - Комрончик бу чорак продлёнкага кирмади”. Ўғлим қўшимча дарсга кираётганини айтганди, шуни эслаб, ҳисоб-китоб дафтарига қараб кўришини сўрадим устоздан. Дафтардан қарзларимиз борлиги чиқиб келди, устоз эса у пулни олишдан бош тортди.


Мен ўйлаб қолдим: ахир байрамда бу устозга ҳам совға қилмагандим-ку! Дарвоқе, боламга эътиборлироқ бўлинг, деб тайинлаганим ҳам йўқ эди унга. Нега дунё мавжудликда давом этаётганини, нега ҳалигача Қиёматнинг келмаганини тушунгандай бўлдим.


Ойдиннисо


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0