Валюта UZS
  • USD

    12 051.7188.93

  • EUR

    14 008.91121.32

  • RUB

    154.690.75

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +4 C

  • 17:00

    +3 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 20-January

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +4 C

  • 17:00

    +3 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Seshanba, 20

    0 +20

  • Chorshanba, 21

    +0 +20

  • Payshanba, 22

    +0 +20

  • Juma, 23

    -0 +20

  • Shanba, 24

    4 +20

  • Yakshanba, 25

    +4 +20

  • Dushanba, 26

    +2 +20

  • Seshanba, 27

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мутахассис фойдасига қарийб 1 миллиард сўм ундириладиган бўлди

Тошкент шаҳрида таълим тизимида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига доир яна бир резонансли хабар тарқалди. Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди АКТ соҳасида ­фаолият юритган мутахассис фойдасига жами 997 миллион сўмга яқин маблағ ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Жамият
170 11:06 | 20.01.2026 11:06

Воқеанинг мухтасар тафсилоти қуйидагича: Нажибулло Жўраев қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгашига мурожаат қилди. Унинг шикоятини меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, у 2021 йил 1 апрелдан Янгиҳаёт тумани мактаб­гача ва мактаб таълими бўлимида АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бўйича методист лавозимида ишлаб келган.


Президентимизнинг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, давлат органлари ва бюджет ташкилотларида АКТни жорий этиш учун масъул ходимларга лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча устама тўланиши шарт. Аммо амалда ушбу тартиб-қоида бир неча йил давомида бажарилмаган.


Жумладан, Н.Жўраевга 2021 йил апрелидан 2025 йилнинг октябригача жами 207 миллион 883 минг сўм устама ҳақ тўланмаган. Бундан ташқари, иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган ҳолатлар учун Меҳнат кодексининг тегишли бандига асосан, 789 миллион 123 минг сўм компенсация ҳам мавжуд.


Федерациянинг Тошкент шаҳар кенгаши юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ва фуқаронинг манфаатини кўзлаб, тегишли тартибда судга даъво-ариза киритди. Янгиҳаёт тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг судга тақдим этган маълумотномасида келтирилишича, устама ва қўшимча тўловлар учун сметада маблағ кўзда тутилмаган, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар етарли эмас.


Суд бу важларни асоссиз деб топди. Чунки молиявий қийинчиликлар иш берувчини қонун талабларини бажаришдан озод этмайди.


Шунга кўра, иш берувчидан Н.Жўраев фойдасига 207 883 000 сўм устама ҳақи, 789 123 000 сўм компенсация пули ундириладиган бўлди.


Аксарият фуқароларда касаба уюшмаси ҳақ-ҳуқуқларимизни етарлича ҳимоя қилмайди, деган тушунча мавжуд. Аслида бу нотўғри. Негаки, касаба уюшмаси меҳнат қонунчилигига оид шикоятларнинг биронтасини ҳам эътибордан четда қолдирмай, қатъий назоратга олади. Натижада ишдан ноҳақ бўшатилган ходимларнинг кўпчилиги уюшманинг саъй-ҳаракати билан ўз вазифасига тикланмоқда, қанчасига устама ҳақи, компенсация пуллари ундириб берилмоқда. Н.Жўраевнинг иши бунга яққол мисол бўла олади.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5652 16:57 | 05.08.2023