Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мўъжизалар дунёсига саёҳат ёхуд яна бобосўз изидан...

2022 йили “Бобосўз изидан” китобимнинг тўлдирилган, қайта нашри чоп этилгач, ўзимда қаттиқ толиқиш сездим ва энди бу машаққатли иш билан шуғулланмайман деб, менга кўп қадрдон бўлиб кетган луғатлар ва эски китобларни йиғиштириб “сандиққа солиб” қўйдим.
Колумнистлар
287 21:59 | 16.06.2024 21:59

Сўз билан ишлаш қанчалик мароқли бўлмасин, барибир толиқар экансан-да. Чунки баъзида биттагина сўзнинг илдизини кўриш учун 10-15та китобни титишга тўғри келади. Бунинг устига ўта синчков диққат зарур. Хуллас, бу қийин иш.


Шунинг учун ҳам Владимир Даль бир вақтлар “Ўлимга ҳукм қилинганларни ўлдириб юбормаслик керак, уларни луғат тузишда ишлатиш керак” деган.
Ушбу қароримдан сўнг бир ярим йил давомида севимли ишимдан узоқда бўлдим, қадрдон китобларим билан ошначиликни узиб қўйдим. Лекин... Кейинроқ ичимда сокин бир соғинчни ҳис қилдим. Мени аста-аста яхши кўрган ишимнинг хумори тутаётган эди. Яна қадимий сўзлар, қадимий китоблар сари йўл олдим. Сўнг кўпдан бери йўқотган нарсамни топиб олгандай суюндим. Шу кунларда деярли ҳар куни сўзлар билан ишлаяпман. Сўз инсоният ҳаётидаги ғаройиб мўъжиза, кўп сирларни ўзида яшириб туради.


Яхшиси, гапни кўпайтирмасдан, кейинги вақтларда, аниқроғи, шу кунларда сўзлар билан сўзлашиб ўтириб, нималарни топганимни сизларга ҳавола қилай. Бу топилмалар менга жуда қизиқ, умид қиламанки, сизларга ҳам қизиқ бўлади.


Кўпик устидаги кўприк
Бу икки сўзнинг маъноси ҳақида узундан узоқ изоҳ бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ҳамма танийдиган, ҳамма ишлатадиган сўзлар. Хўш, уларнинг бир-бирига қариндошлиги борми? Ё ака-укадай уйқаш бу сўзлар шунчаки шаклдошми? Айниқса, “кўпик ҳосил қилиш” маъносидаги кўпир феъли кўприк сўзига янада уйғун келади.


Аввало, бу икки сўз илдизидаги кўп сўзига тўхталайлик. Туркий тиллар этимологик луғатида кӧп сўзи “пуфлаш”, ”шиш”, “кўтарил” маъноларини англатади деб изоҳланган. Кўприк, кўпик, кўпир сўзларининг ўзагида шу кӧп сўзи ётади. Яна бир гап, ўтмишда шиширилган мешлар ва саночларни бир-бирига боғлаб дарёга кўприк қилиб ўтиш ҳоллари бўлган.


Яна бир жиҳатга эътибор қилиш керак. “Ат-туҳфа луғати”да идишдаги сут қаймоғи кўпик деб аталгани ҳақида ёзилган. Эътибор қилсангиз, қаймоқ ҳам суюқ сутнинг юзасида бўлади. Кўпик ҳам фақат сув устида бўлади. Кўприк ҳам шундай.
Кӧп сўзи туваликлар тилида “кўпириш“, “пол қопламаси”, қалмоқлар тилида “эгар ёстиғи” маъносини англатади. Маҳмуд Кошғарийда эгар устига кийгизиладиган ёпинчиқ “кӧпчук” сўзида ифодаланган.


Негадир “Алишер Навоий асарлари тили луғати”нинг икки нашрида ҳам қадимий кўпик сўзини учратмадим.


Кўприк сўзи бор:
“Ул дедиким, жамоатики, дарёдин кўпрук била нори юзга ўтубтурлар, чун кўпрук бирдур”. (“Тарихи мулуки ажам”).
***
“Бақраймоқ” сўзининг “бақа” сўзига алоқаси борми?
Бақраймоқ, бақрайди сўзига “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Ҳайрат ва таажжубдан, қўрқув ёки ғазабдан кўзларини катта очиб, чақчайиб қарамоқ” деб изоҳ берилган.
Бир қарашда, бақрайиб қарашни бақа қараш деб ҳам тушуниш мумкин. Чунки, тилимизда қаттиқ ҳайратланишни билдирадиган “бақа бўлиб қолдим” деган ибора ҳам бор. Асли шундаймикин? Ушбу иборадан “бақа ёки қурбақа бўлиб қолдим” деган мазмун чиқадими?


Бу ерда бақа сўзи бошқа маънода келган. “Ат-туҳфа” луғатида “бақа қолди” деган бирикма “ҳайрон қолди” маъносини англатиши ҳақида айтилган:
бақа қалдï – ҳайрон қолди
бақа қалдïрдï – ҳайрон қолдирди
Ҳозирги тилимизда ҳайратланиш маъносидаги бақа қалдï деган гап йўқ. Лекин бу сўз бақрайди феълининг томорқасида яширинибгина яшаб юрибди.
“Ўзбек тилининг этимологик луғати”да “бақрай” сўзининг туб илдизи “синчковлик билан қара” маъносидаги бақ феълидан деб изоҳланган.
***
“Ўт-ўлан”даги ўлан нима?
Ўт-ўлан сўзини кўп қўллаймиз. Лекин бу бирикмадаги ўлан нима эканини билмаймиз. Қадимги тилимизда ҳўл сўзи ўл(ӧл) шаклида, “ҳ” сиз қўлланган, ӧл кейин ҳўл бўлиб кетган. Ҳозирги тилимизда ҳўл сўзининг асл кўриниши ўл фақат ўлан сўзида сақланиб қолган. “Туркий тиллар этимологик луғати”га кўра, ўлан сўзи “яшил ўт” ва “ўтлоқ” маъносини билдирган. Серсув, ёш, ҳўл ўтларни ўлан дейишган. Ўлан айтишдаги ўлан сўзи бошқа мазмунда. Менимча, айтишув пайти гапни гапга улаб кетиш маъносида ўлан (улан) дейишган бўлса керак.


Алишер Навоий ўлан сўзини ўланг шаклида, “ўт ва гиёҳ” маъносида ҳам, “ашула” маъносида ҳам қўллаган:


Вале сувлар бўлуб ойина оҳанг,
Ўланг айлаб аён ул кўзгуда занг.


(“Фарҳод ва Ширин” достонидан).


Дашт узра ўланг сўнггича кеткай,
То мақсаду манзилга еткай


(“Лайли ва Мажнун” достонидан).


Бу ерда биринчи мисолдаги ўланг – ўт, гиёҳ, иккинчи мислолдаги ўланг – ашула мазмунида келаяпти.


Кошғарий ўлнинг ҳўлга айланишини диалектал ҳодиса деб айтган. Тилимиздаги ҳовуч сўзи асли овуч дейилган. Ҳозирги ҳўкиз сўзининг асли ҳам ӧкüз(ўкиз) бўлган. Гарчи, ўт-ўланга ҳўкизни оралатиб юбориш ножойиз туюлса-да, гап келганда ҳўкиз ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтиб ўтсак. Бу сўзнинг бугунги “ҳўкиз” маъносидан ташқари қадимда “чўл одами”, “тўғрисўз, очиқкўнгил киши” маъносида ҳам қўллаганлар. Лекин бунинг акси ўлароқ, қўпол, ахмоқ, бетарбия одамни ҳам ҳўкиз дейишган ва айни сифат ҳозиргача халқ орасида сақланиб қолган.
***


Отнинг майкаси – терлик
Отнинг танасидан чиққан терни ўтказмаслик учун эгар остидан қўйиладиган қалин намат ёпинғични тилимизда терги дейишган. Терги қадимий сўз. Унинг шеваларда чирги шакли ҳам бор.


Маҳмуд Кошғарийда бу сўз терлик шаклида келади ва шундай изоҳланади: тэрliк –жазлик, эгар остидан қўйиладиган намат. Демак терги ёки терлик отнинг майкаси экан-да.


Тилимизга рус тилидан кирган эркакларнинг ички кийимини билдирадиган майка сўзининг ўзбекчасини топишга қийналамиз. Ҳамма бир овоздан майка дейди. Ўзбек тилида бу сўзни ифодалайдиган бирор сўзни топиб беринг десангиз, жавоб ололмайсиз. Аслида терги, терлик сўзлари майка ўрнида бемалол қўлланса бўлади. Чунки майка ҳам бадандаги терни устки кийимларга ўтказмайди.
***
Воронканинг ўзбекчаси нима?
Мен тилимизга рус тилидан кирган воронка сўзининг ўзбекчасини топишга қийналардим. Воронка сўзи ҳатто “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га ҳам кирган: “ичи тешик нарса, найча” деб изоҳланган. “Ичи тешик нарса” дегани аниқ бир нарсани ифодаловчи сўз эмас, яъни от эмас. Найча эса, воронканинг моҳиятини ифодалаб беролмайди. Чунки, найча бошқа нарса. Шунинг учунми, салкам юз йиллик тил тарихида бу идиш катта шаҳарларимиздан чекка-чекка қишлоқларимизгача воронка деб аталиб келди. Бомба ёки замбаракнинг ўқи портлаган жойда ҳосил бўлган чуқурликни ҳам воронка дейишган.


Ҳолбуки, воронка сўзининг муқобили қадимги тилимизда бўлган. Қаюм Каримовнинг “Қадимги туркий тил луғати” китобида аңут (ангут) сўзига шундай изоҳ берилади:


Аңут – май ва суюқликларни қуйишда қўлланадиган, асбоб, идиш, воронка, лейка.


Маҳмуд Кошғарий “Девони”нинг 1-томида “Jурт кiчiк болса аңут бӭдÿк ур – Идиш оғзи кичик бўлса, катта воронка қўй” деган мақолни келтиради ва бу мақол кичик ишни катта қилиб кўрсатадиган кишига нисбатан қўлланади, деб изоҳланган.


Эшқобил ШУКУР,
Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган маданият ходими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар