Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Паралимпия ўйинлари чемпиони Ҳусниддин Норбеков хонадонида бўлди
Вилоят ҳокими Паралимпия ўйинлари чемпиони Ҳусниддин Норбековнинг ота-онасини табриклаш мақсадида Навоий вилояти Кармана тумани Наврўз маҳалласига ташриф буюрди
Президентимиз таъбири билан билан айтганда бугун Навоийда катта хурсандчилик, байрам. Маррани, мақсадни юқори олган Ҳусниддиннинг киндик қони тўкилган диёр - Навоийнинг халқи дуо қилиб турди. Элу халқи дуосини олган инсон кам бўлмаслигини йигитимиз дунёга исботлади. Биз ҳамиша Ҳусниддин каби полвон йигитларимиз билан фахрланамиз, -деди Нормат Турсунов чемпионнинг ота-онасини табрикларкан.
Ҳусниддин Норбеков пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф35 классида ядро улоқтириш мусобақасида 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди ва ўзбек спортида ўз ўчмас тарихини яратди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0