Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +0 +20

  • Dushanba, 23

    +2 +20

  • Seshanba, 24

    +3 +20

  • Chorshanba, 25

    +4 +20

  • Payshanba, 26

    +5 +20

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Овқатимиз озиқ бўлсин десак...

Овқатланиш бу умумий тушунчада оғиз орқали ейилиб, ошқозон ёки ичакка озиқнинг тушишидир. Озиқланиш эса жонзотнинг ҳаводан, ердан, сувдан, кўпчилигининг қуёш ёрдами билан, яъни, жонли ё жонсиз муҳитдан ўз манфаатини қондириши. Билсангиз, ўнлаб, юзлаб, минглаб йиллар овқатланмасдан, аниқроғи озиқланмасдан ўз ҳаётларини сақлайдиган жониворлар оламлари бор.
Жамият
371 11:21 | 05.10.2024 11:21

Кўпгина микро ҳам макроорганизмларда оғиз, ичак тизими йўқ. Шунинг учун улар фақат маълум муҳит ва шароитда яшашлари, кўпайишлари мумкин. Ушбу муҳит тупроқ, сув ёки ҳаво, совуқ ёки иссиқ, жонли ёки жонсиз бўлиши мумкин. Улар ўз озиқларини яшайдиган муҳитларидан топиб олишади.



Инсон овқатланаётган пайтда нафс устун бўлади. Овқатланиб бўлгандан кейин танамиз озиқланаётганда эса хирс пастга тушади, эндокрин тизим ва ҳис қилиш (кайфият) тизими юқорига чиқади. Бу табиий ҳолат бўлиб, меъёрни унутмаслик учун ушбу жараёнларни ақл бошқариб туриши зарур.


Ҳозирги замонавий тушунчада овқатланиш деганда биз эрталабки нонушта, кейин тушлик, пешинги чой ва кечки овқатни ейишни тушунамиз. Ҳатто баъзи бир ҳолатларда 5-6 марта овқатланиш тавсия қилинади.


Ваҳоланки, Ибн Сино замонларида табиблар ва илмли одамлар бир кеча-кундузда бир маҳал иссиқ овқат ейишни етарли деб билганлар.


Ибн Сино ҳазратлари уч ёки тўрт маҳал овқат еган эмас. У киши бир марта, балки баъзида иккинчи бора тановул қилган бўлишлари мумкин. Боиси табиблар устози бутун ҳаётини илм олишга, беморларни даволашга, билганларини ёзиб қолдиришга сарфлаганлар. Жисмини тутиб, ҳаётини сақлаб туриш учунгина озгина вақтларини овқат ейиш ва ухлашга сарфлаган, халос.


Бугунги кунга келиб эса, кунига уч маҳал иссиқ овқат тановул қилиш оддий зарурат сифатида қабул қилиниб келинмоқда.


Нима учун ҳозирга келиб одамлар кўп овқат ейдиган бўлиб қолишган? Фикримча, бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:


- озиқ-овқатлардаги микроэлементлар - фойдали витаминлар, минераллар, оқсил моддалар, углеводлар камайиб кетганлиги;


- еётган озиқнинг яхши парчаланмай қолиши ёки ортиқча парчаланиши;


- экологиянинг бузилганлиги;


- табиий моддалар камайиб бораётганлиги;


- овқатни сингдириш учун сунъий моддалар кўпаяётганлиги;


- миядаги “очкўзлик маркази” ривожланганлиги.


Бугунги кунда овқатланиш умримиз мазмунига айланиб боряпти десак, муболаға эмас. Театрга боришга, китоб харид қилишга маблағимизни қизғанамиз. Аммо, овқатланишдан эмас. Кимгадир маънавий озуқа бўладиган бирон нарса олишни тавсия қилсангиз, “Ие, бу пулга фалон кило гўшт оламан” дейди. Тўй-томошаларимиз, зиёфатларимиз, ҳатто маъракаларимизнинг ҳам асоси овқат бўлиб қоляпти. Бунинг оқибатида эса танамизга турли касалликлар осонгина эгалик қиляпти. Боиси бетартиб таомланишимиз туфайли овқат бизга озиқ бўлиш, қувват бағишлаш ўрнига ташвиш келтиряпти. Уни хазм қилиш учун спорт билан шуғулланишга мажбурмиз, сурункали касалликлардан халос бўламан деб пачка-пачка дори қабул қиляпмиз...


Овқат ейишни камайтириш, унинг танамизга қувват бўлишини таъминлаш учун юқорида санаб ўтган омилларга қарши курашишимиз, соғлом овқатланишни ўрганишимиз, табиийликка эътиборни кучайтиришимиз керак бўлади. Шундагина овқатимиз озиққа айланади.

Ўктам КАРИМОВ,
шифокор, табиб. Хоразм вилояти


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2493 16:57 | 05.08.2023