Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 953.2015.09

  • EUR

    14 058.11-18.55

  • RUB

    151.131.14

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 17-March

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • Dushanba, 17

    +21 +20

  • Seshanba, 18

    +23 +20

  • Chorshanba, 19

    +25 +20

  • Payshanba, 20

    +27 +20

  • Juma, 21

    +28 +20

  • Shanba, 22

    +21 +20

  • Yakshanba, 23

    +26 +20

  • Dushanba, 24

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пластикка айланаётган одам: ҳақиқатми ёки ваҳима?..

АҚШнинг Альбукерке шаҳридаги Нью-Мехико университети олими, фармацевтика фанлари профессори Мэтью Кемпеннинг фикрича, 45-50 ёш оралиғидаги одамларнинг бош мия тўқималари ўрганилганида, унда бир пластик қошиқча тўладиган миқдорда пластик моддалар борлиги аниқланган. Бундан кўринадики, ҳозирги кунда инсон миясида пластик миқдори 0,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Жамият
202 05:55 | 16.03.2025 05:55

Эндиликда кундалик турмушимизни пластик идишлар ва ундан ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Уйга ёки ишхонага овқат буюртирсак, уни бир марталик пластик идишларда етказиб беришади.


Ёнидаги қошиқчаси ва санчқиси ҳам пластикдан. Харид учун дўкон ёки бозорга тушсак, ота-боболаримизга ўхшаб, ёнимизда матодан тикилган сумка ёхуд тўрхалта кўтариб юрмаймиз. Ҳамма нарсани полиэтилен халталарга чиройли қилиб жойлаб беришади.


Чанқовбосди ичимликларни ҳам, арзонроқ, енгилроқ ва олиб юришга қулай бўлгани учун полиэтилен идишдагисини сотиб оламиз.


Лекин кейинги вақтларда ана шу пластик маҳсулотларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида тез-тез фикрлар билдирила бошлади. Айримлар – кўпроқ тиббиёт соҳаси мутахассислари буни жиддий қабул қилса, бошқа бир тоифа – асосан кимё саноати ишлаб чиқариши билан боғлиқ доиралар навбатдаги ваҳима, деб баҳолашмоқда. Келинг, яхшиси, рақамларга, далилларга ва иккала томоннинг даъволарига қулоқ тутамиз ва хулосани ўзимиз чиқарамиз.


Тиббий соҳа мутахассислари олиб борган тадқиқотларнинг кўрсатишича, 2024 йилда вафот этган одамлар миясидаги пластик миқдори 2016 йилда ўлганларникига қараганда, 50 фоизга кўпроқ экан. Бунда 2016 йилда вафот этган 28 нафар ва 2024 йил оламдан ўтган 24 нафар инсон мияси намуналари тадқиқ этилган. Инсон организмининг пластик томонидан бу қадар тезкорлик ва шиддат билан «ишғол» қилиниши инсониятни глобал исиш муаммосидан кўра, тезроқ маҳв этиши мумкинлиги таъкидланмоқда.


АҚШнинг Альбукерке шаҳридаги Нью-Мехико университети олими, фармацевтика фанлари профессори Мэтью Кемпеннинг фикрича, 45-50 ёш оралиғидаги одамларнинг бош мия тўқималари ўрганилганида, унда бир пластик қошиқча тўладиган миқдорда пластик моддалар борлиги аниқланган. Бундан кўринадики, ҳозирги кунда инсон миясида пластик миқдори 0,5 фоизни ташкил қилмоқда.


Деменция (хотира, фикрлаш ва кундалик фаолият бузилиши билан кечадиган касаллик тури)дан азият чекадиган одамлар миясидаги микропластик миқдори соғлом инсонларникидагидан 3-5 марта кўп бўлар экан. Бу эса мутахассислар томонидан пластикнинг хотира ва фикрлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини исботловчи асослардан бири сифатида қаралмоқда.


Пластикнинг оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган заррачалари артерия ва вена қон томирлари деворларида, бош мия иммун ҳужайраларида ўрнашиб олади. Ўрганишлар давомида миядан кўпроқ бир марта ишлатиладиган пакет ва шиша идишлар тайёрланадиган полиэтилен зарралари топилган. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда ишлатиладиган махсус контейнерлар учун қўлланиладиган полипропилен, автомобиллар кўп бўлган катта шаҳарларда шиналарнинг ишқаланиши натижасида ҳавога катта миқдорда чиқадиган синтетик резина парчалари ҳам аниқланган.


Пластикнинг инсон организмига таъсирини тадқиқ қилиш бўйича махсус халқаро комиссия ҳам тузилган. Унинг хулосасига кўра, пластик – ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қўл билан ушлаш, уларга қадоқланган озиқ-овқат ва ичимликларни истеъмол қилиш ҳамда ҳаво орқали одам танасига кириб боради. Унинг микрозаррачалари ошқозон ва ўпкага тушади, юрак-қон томир тизими орқали юрак ва бош миягача етиб боради ҳамда уларни зарарлайди.


Россиялик профессор, тиббиёт фанлари доктори Ольга Макарова бу борада шундай дейди:


– Микропластик заррачалар ўз юзасида турли зарарли бактериялар, моддалар ва оқсилларни тўплаш хусусиятига эга. Одамлар сув ва озиқ-овқатлар, ҳаво орқали мунтазам равишда микропластикни ичга ютадилар. Унинг зарралари туз, шакар, асал, қадоқланган ва водопровод сувида аниқланган. Шунингдек, биз турли ювиш ва ювиниш воситаларидан фойдаланганимизда, микропластик тери орқали ҳам организмга тушиши мумкин. Пластикнинг ҳар хил турлари (унинг мингга яқин тури мавжуд) шампунлар, лаб бўёқлари, лаб ва макияж учун ялтиратувчи воситалар ишлаб чиқаришда қўлланилади.


Лекин бу даъволар жуда улкан ишлаб чиқариш саноати вакилларини ишонтира олмайди. Уларнинг фикри бошқача. Жумладан, Америка Қўшма Штатлари кимё кенгаши «замонавий илмий маълумотлар, тадқиқотлар натижалари озиқ-овқат маҳсулотларида аниқланган пластикни инсон саломатлигига хавф солади, дейиш учун етарли эмас»лигини таъкидлайди. Ишлаб чиқарувчилар тадқиқотчиларни одамларни чалғитадиган нотўғри маълумотларни тақдим этишда айблашади. Пластикнинг янги турларини яратиш билан шуғулланувчи кимёгар олимлар ҳам ишлаб чиқарувчилар тараф.


Инсон организмининг микро ва нанопластик билан тўлиб бораётгани бўйича жиддий ва кенг қамровли илмий тадқиқотлар энди-энди бошланмоқда. Буюк Британияда пластикнинг инсон соғлиғига таъсирини тадқиқ этиш ишларига 15 миллион фунт стерлинг ажратилган. Европа Иттифоқи микропластикнинг ҳомила ва болага, шунингдек, иммун тизимига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга қаратилган тадқиқот дастурларини молиялаштиряпти.


Аммо шу пайтгача аниқланган маълумотлар ҳам кишини ўйлашга, ўйланишга мажбур этади. Биз юқорида тилга олган комиссиянинг хулосасича, болалар ва чақалоқлар учун пластикнинг хавфи, айниқса, юқори экан. Пластик зарраларининг оз миқдори ҳам уларда мияни зарарлаши, саратонни ёки аутизмни келтириб чиқариши, ақлий ўсишда ортда қолишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳужайраларга кириб борган нанопластик уларнинг фаолиятини издан чиқаради.


Ўзбекистонда аҳвол қандай?


Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 10,2 млн. тонна атрофида чиқинди ҳосил бўлса, шунинг 10 фоизидан кўпроғи пластмассадан иборат. 2022 йилга келиб, пластик ҳажми 2013 йилдагига нисбатан 2,5 бараварга ошган ва бу рақам ўсишда давом этмоқда. Лекин бу пластик чиқиндиларнинг ҳаммаси ҳам қайта ишланмайди, у фойдаланиб бўлинганидан кейин ҳам тупроқни, сувни, ҳавони ифлослантиришда давом этади.


Мамлакатимизда пластмассанинг энг йирик истеъмолчилари қадоқлаш, транспорт ва қурилиш соҳалари ҳисобланади. Республиканинг деярли барча ҳудудларида пластмасса буюмлари, жумладан, идиш-товоқ, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун ишлатиладиган бир марталик идишлар ва қоп ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд. Бундан ташқари, мамлакатимизга бир йилда ўртача 158 минг тоннадан зиёдроқ, яъни салкам 500 млн. долларлик пластик маҳсулотлар экспорт қилинади.


Шундай бир шароитда, республикамизда пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш, пластик чиқиндилар миқдорини камайтириш бўйича маълум ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида ҳам ушбу масалага алоҳида урғу берилган. Жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги зиммасига жорий йил 1 ноябрга қадар пластик чиқиндиларни қисқартириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.


Лойиҳада қуйидаги халқаро тан олинган механизмлар ўз аксини топиши керак:


  • пластик чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш;
  • пластик қадоқлар ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга нисбатан «тараларни қайтариш», фуқароларга чиқиндиларни қабул қилувчи махсус ускуналарга топширилган ҳар бир пластик идиш учун тўлов қилиш имкониятини яратиш каби мажбуриятлар жорий этиш.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассисларининг фикрича, мамлакатимизда пластик чиқиндиларни самарали бошқаришга тўсқинлик қилаётган бир қанча муаммолар мавжуд. Улар сирасига, жумладан, қуйидагилар киради:


  • қайта ишлаш инфратузилмасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш талаб этилади. Қайта ишлаш корхоналарининг сони чекланганлиги чиқиндиларни, айниқса, полиэтилен, полипропилен ва полиэтилен терефталат (ПEТ) каби асосий полимерларни самарали қайта ишлаш имкониятини камайтиради;
  • чиқиндиларни алоҳида йиғиш тизими йўлга қўйилмаганлиги қайта ишлаш корхоналарининг мавжуд қувватларидан самарали фойдаланишни сезиларли даражада мураккаблаштиради;
  • аҳолининг экологик маданияти етишмаслиги эса муаммони янада кучайтиради: кўпчилик чиқиндиларни саралашнинг аҳамияти ва пластик ифлосланишнинг салбий оқибатлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмас. Одамларимиз шиша, пластик, қоғоз, озиқ-овқат қолдиқлари – ҳаммасини битта қилиб чиқиндига ташлашга одатланган.

Юқоридагилардан кўринадики, пластик маҳсулотларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида илмий маълумотлар ҳали етарлича эмаслиги бепарволик ва эътиборсизлик учун асос бўлолмайди. Мутахассислар дунё ҳамжамияти, давлатлар мазкур йўналишда бир қатор чораларни ишлаб чиқишлари зарурлигини таъкидлашмоқда. Хусусан:


  • пластикни қайта ишлаш учун мажбурий квоталар ва бир марталик маҳсулотлардан фойдаланишга чекловлар жорий этиш;
  • пластик маҳсулотлар ва идишларни, айниқса, таркибида турли зарарли кимёвий моддалар ва бўёқлар бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни босқичма-босқич камайтириш ва тақиқлаш;
  • шундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятлари тизимини жорий этиш;
  • пластик маҳсулотлар ва идишлар ўрнини босувчи экологик тоза товарларни (биологик парчаланадиган, қоғоз, трикотаж, пахта ва бошқалар) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларни рағбатлантириш.

Хуллас, дунё бўйича йилига тахминан 275 миллион тонна пластик чиқинди тўпланаётган бўлса, унинг яна қанчадир қисми сизу бизнинг организмимиздан жой оляпти. Пластикнинг инсон организмига таъсирини тадқиқ қилиш бўйича махсус халқаро комиссиянинг тавсиясига кўра, ҳар бир инсон ўзини ва оиласини унинг таъсиридан маълум даражада ҳимоя қила олади. Бунинг учун пластик идишга қадоқланган чанқовбосди ичимликларни ёки бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмаслик, мева, сабзавот, гўшт ва бошқа нарсаларни тўғрашда ёғоч тахтакачлардан фойдаланиш, бозор-ўчар учун доим матодан тикилган халта олиб юриш, маиший чиқиндиларни саралашга ўрганиш ва фарзандларни ҳам шунга ўргатиш каби оддий қоидаларга риоя қилинса кифоя.


Дармон ИБРОҲИМОВ
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3645 16:57 | 05.08.2023