“Республика педиатрия маркази бемор болалар билан тўлгани” ҳолатига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Республика педиатрия маркази бемор болалар билан тўлгани, уларнинг бир қисми янги вирусга чалингани айтилган хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, болаларнинг метапневмовирусга чалингани хусусидаги маълумотлар мутлақо асоссиз эканини таъкидламоқда.
Таъкидланишича, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг жами бешта — Чақалоқларни парвариш қилиш, Чақалоқлар патологияси ва реанимацияси, Гепатология, Нефрология ҳамда Умумий педиатрия бўлимларида профилактик ювиш-тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.
Мавзуга доир: Метапневмовирус: хавотирланишга асос борми?
Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун, 6 январь куни қайта очилганидан сўнг эса табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортиб кетган.
Шунингдек, расмий муносабатда марказ ижтимоий тармоқлардаги хабарларда қайд этилган юқумли касалликларга чалинган беморларни қабул қилиш ва даволашга ихтисослаштирилмагани айтилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0