Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Саримсоқ пиёз еганлар трамвайга чиқиши, куёвлар эса қайнонанинг кўзига қараши мумкин эмас - дунёнинг энг ажабтовур қонунлари

Бирор бир давлатга саёҳатга боришдан аввал, бу юртнинг қонунлари билан танишиб чиқиш зарар қилмайди. Чунки айрим мамлакатларда ажабтовур қонунлар борки, эшитиб на кулишни, на йиғлашни биласан. Уларнинг баъзилари тарихий ҳодисалар замирида шаклланган.
Колумнистлар
486 13:46 | 27.05.2024 13:46

Қуйида кишини ҳайратга солувчи қонунлар билан таништирамиз.



Австралия


Австралияда куйган лампани фақатгина сертификатга эга электр устасигина алмаштира олади.


Агар сиз ғарбий Австралияда 50 килограммдан ортиқ картошка сотмоқчи ёки сотиб олмоқчи бўлсангиз, 2000 $ доллари миқдорда жарима тўлайсиз.


Якшанба куни пушти шортик кийиб юриш тақиқланади.



Буюк Британия


Эрталабки 8:00 дан 22:00 гача ташқарида гилам тозалаш мумкин эмас.


Қорамолларни кундузги вақтда шаҳар бўйлаб ҳайдаб ўтишингиз учун рухсатномангиз бўлиши шарт.


Қирол ва қиролича тасвири туширилган купюраларнинг бошини осмондан қилиш мумкин эмас.


Лондон кўчаларида тротуарда велосипед ҳайдаганингиз учун 100 фунт стерлинг миқдорда жарима тўлайсиз.


Агар сиз машинани кўчада жойлаштирганингиздан сўнг, 3 дақиқа давомида моторни ўчирмасангиз, 120 евро миқдорида жарима тўлайсиз.


Маҳаллий аҳоли энг аҳмоқона қонун деб парламент биносида ўлишнинг тақиқланишини кўрсатади. Бу қонун 1313 йили қабул қилинган. Парламент биносида аҳволи оғирлашиб қолган инсонни тиббиёт ходимлари ташқарига олиб чиқиб, кейин биринчи ёрдам кўрсатишади. Парламент биноси давлатга тегишли ва у ерда ўлган одамни дафн қилиш учун давлат бюджетидан пул ажратилади.



Бельгия


Агар Бельгияга қишда боришни режалаштираётган бўлсангиз, қуйидаги қонунни эслаб қолинг. Бельгияда қорбўрон ўйнамаганингиз маъқул. Сабаби 5 йил олдин Бельгияда қор тўпи ва тош бир хил деган қонун қабул қилинди ва бунга амал қилмасангиз, 100 евро жарима тўлайсиз.



Миср


Агар Мисрга борсангиз, аэропорт яқинида дурбин орқали қушларни томоша қилманг. Чунки бу мамлакат аэропортидаги жосуслик деб баҳоланиб, ҳибсга олинишингиз ва ҳатто қамоқ жазосига ҳукм этилишингиз мумкин.



Италия


Италия ҳам тақиқлар бўйича бошқа давлатлардан қолишмайди. Энг машҳурларидан бири бу Илоҳий Марк майдонида кабутарларни боқиш ман этилишидир. Бунинг сабаби оддий кабутарлар ёдгорликларни ифлослантиради ва ҳар хил касалликлар тарқатади. Агар қонунни бузсангиз, 600 доллар миқдорда жарима тўлайсиз.


Италиянинг дам олиш соҳилларида чиғаноқ йиққанингиз учун 25 евродан 250 еврогача жаримага тортиласиз.



Германия


Германияда автомагистралларда тўхташ мумкин эмас.



Сингапур


Сингапур, барчага маълумки, энг тоза шаҳарлардан биттаси. Ушбу давлат бежиз бу қадар юксак натижага эришмаган. Қонунларини ўқисангиз, бунинг сири нимада эканлигини англайсиз.


Сингапурда сиз умумий ҳожатхонадан фойдаланганингиздан сўнг сув қуймасангиз, бир йўла 500 доллар жарима тўлайсиз.


Сингапурга сақич олиб кириш тақиқланган, бу 400 миқдорида жаримага сабаб бўлади, чайнашга алоҳида.



Америка


Сеҳрли диёр Америкада ҳам бемаъни қонунлар талайгина. Мисол учун, Иллинойс штатида каламушларни бейсбол таёқ билан урганингиз учун 1000 доллар жарима тўлайсиз.


Миннисотага киришдан олдин машинангизни яхшилаб тозалаб олинг, бўлмаса 2000 доллар пулингизни жарима учун ундиришади.


Колорадо ҳукумати эса кучукни ўлдирганлик учун 500 доллар жаримага тортади.


Мерилендда эса кинотеатрга шер билан келиш мумкин эмас .


Огайода балиқларга спиртли ичимликни таклиф қилиш қонун билан тақиқланади.


Лос-Анжелисда судда гувоҳлик бериш жараёнида йиғлаш мумкин эмас.


Аляскада айиқларни суратга тушириш учун уйғотиш мумкин эмас.


Индиана штатида саримсоқ пиёзни егандан сўнг 4 соат давомида театрга, кинога бориш , трамвайда юриш тақиқланади.


Аризонада туяларни овлаш йирик миқдорда жаримага сабаб бўлади.


Небраскада денгиз йўқ , лекин кит овлаш мумкин эмаслиги ҳақида қонун бор.


Невада штатида агар сизнинг ерингиздаги итни отишган бўлса, ўша отган одамга ўзингиз жазо беришингиз мумкин.


Денверда ит овчилари ов бошлашдан 3 кун олдин, паркдаги дарахтларга эълон осиб чиқиши шарт .



Швейцария


Алп тоғларида яланғоч ҳолда сайр қилганлик учун 109 доллар жарима бор. Бу қонун 2010 йилдан бошлаб амалга татбиқ қилинган.



Греция


Бу шаҳарда куёвлар қайнонасини кўзига қараши мумкин эмас.



Ирландия


Ирландияда аёл кишини оғир юк кўтарганини кўрган эркак киши такси чақириб беришга мажбур.



Хитой


Хитойлик ўқувчилар дарс давомида егулик тановул қилиши мумкин.



Таиланд


Таиланд кинотеатрларида сеанс бошланишидан олдин қироллик мадҳияси янграйди ва буни ҳамма тик турган ҳолда тинглаши зарур.


Гонконгда қонуний рафиқа эрининг хиёнат қилаётганини аниқласа, уни ҳеч қандай қурол ишлатмасдан, ўлдириш ҳуқуқи бор.


2012 йил Хитойда фарзандлар ота-оналарни тез-тез йўқлаб туриши лозимлиги ҳақида қонун қабул қилинган.


Ҳиндистондан рупияни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш қатъиян тақиқланади.



Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика
факультети 1-босқич талабаси Олтиной Мўминова тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Усмонхон.

14:29 | 27.05.2024

Офарин! Ташаккур.

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар