Валюта UZS
  • USD

    11 996.14-25.47

  • EUR

    14 051.08-41.85

  • RUB

    148.54-1.9

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 22-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Dushanba, 22

    +3 +20

  • Seshanba, 23

    +5 +20

  • Chorshanba, 24

    +6 +20

  • Payshanba, 25

    +5 +20

  • Juma, 26

    +3 +20

  • Shanba, 27

    +8 +20

  • Yakshanba, 28

    +8 +20

  • Dushanba, 29

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Титаник”даги муваффақият билан чекланмаган: “Йил актёри” Леонардо ди Каприо

Бу актёр ҳақида сўз кетганда машҳур “Титаник” фильми, келишган йигитча ва кеманинг чўкиши билан боғлиқ драматик саҳналар ёдга тушади. Фильм ди Каприони том маънода оламга танитди. Кўпинча ижрочилар ўз фаолиятида бир ёки икки фильмдаги катта машҳурлик орқали эсда қоладилар. Аммо Леонардода ундай бўлмади. У аллақачон эллик ёшдан ошган бўлса ҳам, томошабиннинг меҳрини қозонишда давом этди. Бир неча кун аввал Time журнали уни “Йил актёри” деб эълон қилди. Санъаткор Голливудда ҳозирда ҳам талабгир ва номи кўп тилга олинадиган шахслардан бири бўлиб турибди.
Ҳодиса
225 09:45 | 21.12.2025 09:45

Леонардо Вилгельм ди Каприонинг ҳаёт ҳикояси 1974 йил 11 ноябрда бошланган. Унинг она томондан бувиси Елена Инденбиркен 1915 йилда Россия империясида туғилган. Елена болалигида Германияга кўчиб борганди. Ўз навбатида ди Каприонинг онаси АҚШга кўчган ва у ерда бўлажак актёрнинг отасини учратган. Афсуски, бола туғилгач, никоҳ узоқ давом этмади, оила парокандаликка учради. Бўлажак актёрга Леонардо да Винчи шарафига исм қўйишган эди. Ёлғиз она Лос-Анжелесдаги қийин муҳитда фарзандини улғайтиришга мажбур бўлди.


Дастлаб, унинг ота-онаси ўғлини рассом бўлади деб ўйлашди, лекин Лео ёшлигиданоқ актёрликка қизиқиш кўрсатди - у ҳаммага тақлид қилишни ва мимикани яхши кўрарди. Беш ёшида у “Ромпер хонаси” болалар телекўрсатувида роль ўйнади. Бироқ, бу узоққа чўзилмади: уни ўзбошимчалиги учун ҳайдаб юборишди. Боланинг кино карьераси тўхтаб қолди. Лекин ўгай акасининг рекламада ўйнаб, катта пул ишлаб топгани унга тинчлик бермади. Ўшанда Ленардо актёр бўлишга ва қашшоқликдан қутулишга қарор қилди. Актёрликни бошлаш учун бола ақл бовар қилмайдиган қатъиятни намойиш этди: у 160 та тинглов ва экран синовларидан ўтди, лекин ҳеч қачон битта ролга туша олмади. 14 ёшида ниҳоят Лео реклама ролигида пайдо бўлди. Унинг истеъдоди сезила бошлади. У “Лессининг янги саргузаштлари” (1989) сериалида рол ўйнади. Ўсмир ўзининг биринчи машҳур ролига афсонавий “Санта-Барбара” сериалида эришди, беш эпизодда ўсмир Мейсон Капвелл ролида кўриниш берди.


1996 йил Ди Каприо фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлди. “Марвин хонаси” фильмида у Мерил Стрип, Роберт Де Ниро ва Дайан Китон каби юлдузлар билан бирга рол ўйнади, бу эса унинг машҳурлигини янада оширди. Таниқли эксперименталист Баз Лурман режиссёрлигидаги “Ромео ва Жульетта” фильмида классик воқеалар 1990-йиллар Америкасига кўчирилган ва муаммолар замонавийлаштирилди. Мазкур фильмдаги ижро ҳам Леонардони машҳур бўлишида муҳим аҳамият касб этди.


Леонардони юлдузга айлантирган фильм Жеймс Кэмероннинг Титаник фильми эди. Метю Макконахи дастлаб пулсиз рассом Жек Доусон ролини ўйнаши керак эди, аммо синов пайтида режиссёр уни роль учун жуда кекса деб қарор қилди. Ди Каприонинг ўзи дастлаб фильмда суратга тушиш таклифларини рад этган эди, бироқ режиссёр уни кўндира олди.


Суратга олишнинг биринчи куни қийин саҳна кўриниши билан бошланди - Роуз портретини чизиш. Леонардо ижодий жараённи шу қадар реал тасвирлаганки, ҳийла-найрангни ҳеч ким пайқамасди. Кейинчалик маълум бўлишича, кадрдаги қўллар ди Каприони эмас, балки Кэмеронники экан. У ҳам чизмани яратган. Фильм танқидчиларнинг юқори баҳосини олди ва 11 та Оскарни қўлга киритди, бироқ бош рол ижрочисининг ўзи номзод бўлмаган. Бу факт Леонардони ранжитди, у тақдирлаш маросимига эътибор бермади. Шунга қарамай, “Олтин глобус” номинациясини олган актёр Голливуднинг энг кўп маош олувчи юлдузлари қаторига қўшилди.


Муваффақиятли фильмдан кўп ўтмай, People нашри Леонардони дунёдаги энг гўзал 50 кишидан бири деб атаган. Бироқ, танқидчилар ва журналистлар ҳар доим ҳам меҳрибон бўлишмаган — Ди Каприо “Пляж” филмидаги роли учун “Энг ёмон актёр” номинациясида “Олтин малина” мукофотига сазовор бўлган.


Лекин тез орада актёр ўзини қўлга олди ва вазиятни ўнглади. Унинг фильмографияси детектив трагикомедия, триллер, қора юмор, вестерн комедияси ва драма каби турли жанрлардаги машҳур лойиҳалар билан кенгайтирилди. Айниқча унинг “Уолл-стрит бўриси” филмидаги фирибгар Жордан Белфорт роли қайта-қайта мақтовга сазовор бўлди. 2015 йилда Леонардо, Том Харди, Уилл Поултер ва Домналл Глисон иштирок этган фильм чиқди. “Омон қолган” деб номланган фильм қадим америкаликларнинг ҳужуми ва айиқ билан жангидан омон қолган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилади. Фильм экстремал шароитларда суратга олинган — режиссёр Алежандро Г. Инярриту кўпчилик саҳналар учун табиий манзаралардан фойдаланган. Актёр учун йигирмата захира кийим тикилган, чунки мато каскадёрларнинг ҳаракатларига бардош бера олмади. Қаҳрамоннинг айиқ билан курашаётган саҳнаси алоҳида эътиборга лойиқ эди — каскадёр Гленн Эннис йиртқич ролини ўйнади, бироқ у кейинчалик анимацион версияга алмаштирилди. Бу фильм нафақат актёрнинг мухлислари сонини оширди, балки Ди Каприонинг “Оскар”даги мағлубиятли сериясини ҳам йўққа чиқарди: ҳакамлар ҳайъати Леони энг яхши актёр деб топди. Мукофот олганида у 42 ёшда эди.


2019 йилда Леонардо тўрт йиллик танаффусдан сўнг катта экранга қайтди. У Квентин Тарантинонинг “Бир пайтлар... Голливудда” драмасида 1960 йиллар охиридаги “орзулар фабрикаси”да суратга тушган. Фильмда Ди Каприо собиқ Ғарб юлдузини тасвирлаган. Шунингдек, филмда Брэд Питт ва Маргот Робби каби машҳурлар ҳам қатнашди. Фильмдаги роли учун Ди Каприо қаттиқ парҳез тутиши ва ҳар куни жисмоний машқларини бажариши керак эди. 2021 йилда ҳам Ди Каприо кинодаги фаолиятини давом эттирди. У Женнифер Лоуренс билан бирга “Тепага қарама” илмий-фантастик комедиясида рол ўйнаган. Фильмда Леонардонинг қаҳрамони, астроном Рендалл Минди Ер хавф остида эканлигини, сайёрага хавфли комета яқинлашаётганини аниқлайди.


Ди Каприо кинодаги фаолиятида ташқари ҳам фаол саналади. Хайрия актёрнинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Леонардо ёввойи табиатни асрашга иштиёқи баланд бўлган машҳурлар қаторига киради. 1998 йилда у Леонардо Ди Каприо жамғармасини ташкил этди, 20 йил давомида 40 мамлакатда 70 та экологик лойиҳани молиялаштирди. БМТ унинг саъй-ҳаракатларини эътироф этди ва уни 2014 йилда иқлим бўйича глобал элчи этиб тайинлади.


Лео вегетариан саналади. Шунингдек, у расман бўйдоқ ва бефарзанд. Актёрнинг шахсий муносабатлари ҳақида эса маълумотлар кам.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3246 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса