Тошкент-Оҳангарон автомагистралида "Юксалиш" гимназияси очилди
Ушбу таълим муассасаси 11 йиллик таълим тизимига асосланган бўлиб, унда шинам ва замонавий жиҳозланган хоналар, зарур шароитлар ҳамда 400 ўринга эга бўлган ётоқхона мавжуд.
— Дарслар эрталаб соат 9:00 дан 17:30 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади, — дейди гиназия асосчиси Муҳаммадали Эшонқулов. — Бунда ихтисослаштирилган ҳамда Давлат таълим стандартидаги фанлар, китобхонлик, қўшимча тўгараклар ҳамда робототехника фанидан машғулотлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Шунингдек, инглиз, корейс, рус ва араб тиллари тўгараклари, китобхонлик, кечки пайтларда спортнинг таеквондо, шаҳмат, гимнастика турлари бўйича тўгараклар, замонавий касбларга ўргатиш ҳам ўрин олган.
Бинода замонавий жиҳозланган IT, 3D, СММ, дастурлаш хоналари, спорт зал, футбол майдончаси ҳамда китоблар билан бойитилган кутубхона ҳам мавжуд. Бундан ташқари, болаларга 3 маҳал овқат ҳам берилади.
Маълумотларга кўра, ушбу таълим масканида қадриятларга асосланган тарбия муҳити, китоб мутолаасини одат тарзига айлантириш муҳим жиҳатлардан биридир.
Янги ўқув йилида барча замонавий шароитларга эга бўлган ушбу гимназия аҳоли учун катта совға бўлди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0