Валюта UZS
  • USD

    12 136.57-0.53

  • EUR

    14 318.7311.52

  • RUB

    157.70-0.83

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +4 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-February

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +4 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +3 C

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +3 +20

  • Yakshanba, 01

    +2 +20

  • Dushanba, 02

    +5 +20

  • Seshanba, 03

    +7 +20

  • Chorshanba, 04

    +6 +20

  • Payshanba, 05

    +8 +20

  • Juma, 06

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тошкентда Хўжали геноцидининг 34 йиллигига алоқадор хотира маросими ўтказилди

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Хўжали геноцидининг 34 йиллигига алоқадор хотира маросими ўтказилди.
Жамият
71 16:00 | 26.02.2026 16:00

Тадбирда элчилар, жумладан, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусейн Гулиев, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ, ТуркманистоннингЎзбекистондаги элчиси Шадурди Мередов, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Исматулло Насредин, халқаро ташкилотлар вакиллари, диаспорамиз аъзолари, қардош ўзбек халқи вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.
Иштирокчилар аввал Маданият Маркази фоесида Хўжали геноцидига бағишланган фотосуратлардан иборат кўргазма билан танишдилар.



Шаҳидларнинг азиз хотираси бир дақиқалик сукут билан ёд этилгач, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусейн Гулиев сўзга чиқиб, Хўжали геноцидининг тарихий-сиёсий ва халқаро ҳуқуқий моҳияти борасида батафсил маълумот берди. У қайд этдики, 1992 йил 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси Арманистон қуролли кучлари собиқ совет армиясининг 366-мотоўқчи полки иштирокида Хўжали шаҳрига ҳужум қилиб, тинч аҳолига қарши оғир ва тизимли жиноят содир этиб, геноцид актини амалга оширган.
Билдирилдики, бу ҳодиса моҳиятига кўра инсониятга қарши жиноят, оммавий қирғин ва геноцид акти бўлиб, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Хўжали геноциди фақатгина Озарбайжон халқига қарши эмас, балки бутун инсониятга қарши содир этилган ваҳшийлик намунаси сифатида баҳоланиши лозим.



Таъкидландики, Хўжалида 613 нафар бегуноҳ инсон алоҳида шафқатсизлик билан қатл этилган. Улардан 63 нафари бола, 106 нафари аёл, 70 нафари эса кексалар бўлган. 8 оила бутунлай йўқ қилинган, 25 бола ота-онасидан, 130 бола эса отаси ёки онасидан айрилган. Юзлаб инсонлар яраланган, 1275 нафар киши асир олинган ва уларнинг бир қисмининг тақдири бугунги кунгача номаълумлигича қолмоқда. Дипломат геноцид халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларини қўпол равишда эканини таъкидлади ва Хўжали ҳақиқатларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, у Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Хўжали геноцидини тан олганини ва бир қатор давлатлар бу геноцидга сиёсий-ҳуқуқий баҳо берганини билдириб ўтди.



Бошқа сўзга чиққанлар Хўжали геноциди фақатгина Озарбайжон халқига эмас, балки бутун Турк дунёсига қарши содир этилган жиноят эканини билдирдилар. Улар бундай геноцидлар унутилмаслиги ва келажак авлодларга тўғри шаклда етказилиши халқаро ҳамжамиятнинг умумий масъулияти эканини таъкидладилар. Чиқишларда Хўжали ҳақиқатларини халқаро платформаларда янада фаол тарғиб қилиш, ахборот ишларини кучайтириш ва тарихий адолатни таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Маданият марказининг “Хари булбул” театр труппаси аъзолари Хўжали геноциди билан боғлиқ шеърий композицияни ижро этдилар.
Сўнгра Хўжали геноциди билан боғлиқ ҳужжатли филм намойиш этилиб, шаҳидлар руҳига дуо ўқилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5959 16:57 | 05.08.2023