Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +1 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Учар аравалар, лаппак тошлар ва эвкалипт афсонаси

Ҳодиса
285 14:18 | 16.12.2024 14:18

Турли манбаларда аллазамонлар кўҳна Миср, Яқин Шарқ, Марказий Америка, Ҳиндистон ва Хитойга, ҳатто жанубий ярим шарда жойлашган энг кичик материк – асосан тубжой аҳоли яшаган овлоқ Австралияга ҳам ўзга сайёраликлар ташриф буюришгани қайд этилган. Инсониятни ҳали-ҳануз ҳайратга солиб келаётган ноёб эҳромлару боши шерникига, танаси одамникига ўхшаш ҳайкалларни синчиклаб кузатсангиз, яҳудийлик ва христианликда муқаддас саналган, диний китоблар мажмуасидан иборат Библиядаги қайдларни мутолаа қилсангиз, эски, жумладан, индейс халқлари сирасига кирувчи майяларнинг ўзига хос иероглифик (сўз-бўғинли) ёзувлари маъносини уқиб, сўнгги тадқиқотлар натижалари билан танишсангиз, бунга ўзингиз беихтиёр ишонч ҳосил қиласиз.


Осмони фалак дурига айланган учоқлар


Қадимги ҳинд афсоналари ва солномаларида турли-туман ғаройиб ҳодисалар қатори ўзга сайёраликларнинг Курраи заминимизга ташрифлари ҳамда ғайритабиий фазо кемалари ҳақида ҳам сўз юритилади. Чунончи, ҳаммамизга маълум “Маҳобҳората” достонида темирдан ясалган, ажабтовур кўринишли учар аравалар тилга олинади. Ишонмасангиз, мана бу назмий сатрлар баёнига эътибор беринг: “Мен биродарим Куберс билан атай жанжаллашдим. Шунда ўзим билмаган жазава исканжасида уни енгдим. Биродарим қўрққанидан муқаддас Кайлас тоғи сари отланди. Мен қасдма-қасдига мўъжизавий аравани эгаллаб олиб, ҳозиргача осмону фалакда сайр қилиб юрибман”.


Ривоятларда уқтирилишича, учар темир аравалар одатда бойлик, донолик ва салтанат, гоҳида ҳасад ва кўролмаслик рамзи ҳам ҳисобланган. Уларга фақатгина илоҳий кучлар эмас, мавриди келганда, одамзод ҳам эгалик қилган.


Талай манбаларда учар араваларнинг ўзига хос белгилари, ҳозирги замон тилида айтганда, техник таснифлари берилган. Бироқ, орадан неча асрлар ўтган бўлса-да, уларни ўқиб, мағзини чақиш аҳли башар учун душворлигича қолмоқда. Айниқса, қадимий қўлёзмалардан шартли равишда “симоб”, “куч-қувват”, “бўрон” деб таржима қилинаётган махсус атамаларнинг асл мазмун-моҳиятини англашнинг иложи бўлмаётир. Қуйидаги жумлаларга бирров кўз югуртирсангиз, бу жумбоқнинг сири нимада эканлигини илғаб оласиз:


“Учар аравалар қай тариқа яратилиши, уларнинг мурват ва қисмлари қандай ясалиши бизга яхши маълум. Лекин бу маълумотларни ҳеч қачон, ҳеч кимга ошкор этмаймиз, имкон қадар сир тутамиз. Негаки, улардан кўпчилик огоҳ топса, оқибати яхшиликка олиб бормайди. Баъзи кишилар учар аравалардан қабиҳ ниятларини амалга ошириш йўлида фойдаланишлари эҳтимолдан холи эмас. Бундай учоқлар енгил жисмлардан жуда мустаҳкам қилиб ясалиши ва юқори қувватли бўлиши шарт! Бунинг учун уларнинг ичига симобли ва темир иситгичли мослама ўрнатилади. Аравага ўтирган киши симоб таркибида мавжуд ва шиддатли оқимни вужудга келтирувчи куч воситасида само бўйлаб олис-олисларга парвоз қилиш имконини қўлга киритади... Симоб шарофати ўлароқ, арава момақалдироқ янглиғ беқиёс қудратга эга бўлади, таъбир жоиз бўлса, бир зумдаёқ осмони фалак ичра бебаҳо дур-гавҳарга айланади”.


Тарихий қўлёзмалардан олинган бу парчаларни замонавий тилга ўгиришда бирмунча хато-камчиликларга ва ноаниқликларга йўл қўйилган, айрим сўзларнинг маъноси изоҳланмаган. Бундан қатъи назар, учар араваларга қизиқувчилар ўтмишда кўп бўлган ва ҳозир ҳам топилади. Масалан, қадимги ҳинд адабий тили тадқиқотчиси, “Кўҳна Ҳиндистондаги учар аравалар” китоби муаллифи Д.Канжилла янги аср арафасида авиация ва фазовий кемалар муҳандис-мутахассислар билан ҳамкорликда изланишлар олиб бориб, учар араваларни қайта тиклашга бел боғлаганди. У амалда қандай натижага эришгани бизга маълум эмас.


Лаппак тошлардаги 12 минг йиллик битик


Асосан Хитой ҳудудида ясланган Тибет тоғлигидаги Байн-Кара-Ула ғорида қазишма ишларини олиб бораётган археологлар кутилмаганда ғаройиб воқеанинг шоҳиди бўлишди. Аниқроғи, ўша ердан ўта қадимий 716 дона лаппак тош топишди. Уларнинг сирти тушуниксиз тасвир-белгиларга тўла эди. Барчаси шаклан ҳозирги граммафон пластинкаларига, яъни пластмасса, целлулоида, ацетилцеллюлозадан ясалган ва нутқ, музика ёки ашула ёзиб олинадиган дискка ўхшарди. Қоқ ўртасида тешиги бўлиб, марказидан четига қараб, қўшалоқ изли айланма чизиқлар тортилганди.


Хитой олимлари бу тасвир-белгиларни эски ёзувга йўйишди, илло, уни ўқиб, маъносини билиш учун қарийб 30 йил сарфлашди. Алқисса, шундай бир натижага эришдиларки, Пекин академияси уни оммага ошкор қилиш масаласини тез орада ҳал эта олмади. Узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг беш нафар археологнинг меҳнатлари рўёбга чиқди. Лаппаклардаги белгилар илон изисимон қадимий ёзув бўлиб, фазовий учқичлар тўғрисида бундан 12 минг йил бурун битилган хабар, деган хулоса билдирилди.


Фаразларга кўра, бу учқичлар ёрдамида Чинга гўёки гуманоидлар ирқига тааллуқли аллақандай махлуқлар “меҳмон” бўлиб келишган. Маҳаллий аҳоли уларни дропалар деб аташган (“дропа” тибетча сўз бўлиб, ўзбекчага ўгирганда “якка-ёлғиз”, “алоҳида”, “яйловда яшовчи” деган маъноларни англатади).


“Самовий жонзотлар тонготар маҳали ногоҳон булутлар орасидан ўз ҳаво учқичларида тушиб келишди. Болалар, эркагу аёллар уларни кўриб, ниҳоятда қўрқиб кетишди. Шу боис ғорларга яширинишга мажбур бўлишди. Бу ҳолат то қуёш ётоғидан бош кўтаргунга қадар ўн марта такрорланди. Пировардида туб аҳоли келгиндилар бетиним йўллаётган имо-ишоралар маъносини тушиниб етди ва улар эзгу ниятда ташриф буюришганига ишонч ҳосил қилди”.


Рўй берган воқеаларни лаппак тошларларга муҳрлаган шахси номаълум битикчининг таъкидлашича, фазовий учқичлар ерга қўнар чоғи фалокатга учраб, ишдан чиққан. Кейинчалик уларни созлашнинг иложи бўлмаган.


Изланишларни давом эттирган археологлар Баян-Хара-Ула ғоридаги қабристондан ўн икки минг йил муқаддам дафн этилган марҳумларнинг суяк қолдиқларини ҳам топишди. Аниқланишича, ўша давр одамларининг боши гавдасига нисбатан катта бўлган. Боз устига, суяк тизими яхши ривожланмаган.


Қарангки, лаппак тошларда ўзга сайёраликларга берилган таъриф ҳам ушбу маълумотларга ҳамоҳанг эди. Уларда келгиндилар ташқи кўринишидан нимжон, аммо калласи катта эканлиги уқтирилганди. Бунданам ҳайратланарлиси, Баян-Хара-Ула ғори атрофида ўтган асрда ҳам дропаларга ва калтабақай, хумбош наслларга мансуб қабилалар вакиллари яшашган. Улар кичик жуссали бўлиб, вояга етганларининг бўйи ўртача 130 сантиметрга тўғри келган.


Фазовий ҳодисаларга оид ҳикоятлар Европа таъсиридан батамом холи Хитой халқ оғзаки ижоди намуналарида ва қадимий солномаларда ҳам бот-бот учрайди. Улардан бирида қирқ беш аср олдин яшаб ўтган Хуан-ди, яъни “нур улашувчи ҳоқон” улуғланади. У мулозимлари билан бирга ташриф буюрган пайтда “Катта айиқ” буржидаги Цзи юлдузи ёрқин шуълага чулғангани эслатилади.


Хуан-ди турли соҳаларга оид билимларни теран билиши ила ўз фуқаролари ҳурмат-эътиборини қозонган. Айниқса, баландлиги тўрт метрча келадиган, оғзидан оташ пурковчи, “думи”дан дам-бадам олов чиқариб турувчи аждаҳосимон уч оёқли учоғи билан ҳаммани лол қолдирган. Бу арава ҳоқонни ва унинг ёрдамчиларини қаёққадир обориб-олиб келиб турган. Ёнбошига “Ўтмишни ва бугунни англадим!” “Яхши ва ёмон кунларни ажрата билдим”, “Тинчланишнинг ва кетишнинг уддасидан чиқ”, “Енгил ва оғир туюлаяпти” сингари жумлалар битилган.


Ҳоқон яқин сафарларга отланганда, “ўзиюрар тоғ араваси” хизматидан фойдаланган. У 300 йил умр кўрган. Сиртдан қараганда, ҳукмдорга ўхшамаган. Бўйи 3 метр, кўзи тўртта, қўли олтита бўлган. Асосан жанубий хитойлик Чи Ю ва унинг 80 нафар биродари тамал тошини қўйган усулда жанг қилган.


Афсоналарга қараганда, Чи Ю келбатига кўра, Хуан-дига ўхшаб кетган, биродарлари эса, гарчи одамлар сингари гапирсалар-да, бошлари мисдан, манглайлари темирдан бўлган. Улар тошлар ва қумларни бемалол тановул қилаверганлар. Рақиб қўшинлари эса “олов пурковчи аждаҳолар” билан қуролланганлар.


Ишончли манбаларда қайд этилишича, Хуан-ди афсонавий эмас, балки тарихий шахс бўлган. У эрамиздан аввалги 2698 йилдан 2598 йилгача – роппа-роса бир аср Чин мамлакатига ҳукмронлик қилган. Бу даврда Шимолий Хитой тараққиёт сари юз тутган.


Ҳавода сузган дарахт


Эвкалипт нималигини билсангиз керак. У иссиқсевар ва намсевар улкан дарахт бўлиб, унумдор ерларда яхши ўсади ва 500 йилгача яшайди. Танаси бақувватлиги, баландлиги 80-100 метрлиги, ёғочи қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги, барглари тиббиётда ва парфюмерияда ишлатиладиган эфир мойига бойлиги, доимо ям-яшил бўлиб яшнаб туриши билан алоҳида ажралиб туради. Австралия ва унинг атрофидаги оролларда 500 дан ортиқ тури тарқалган. Тропик ва субтропикларда ҳам кўп экилади.


Австралия маҳаллий аҳолиси орасида оғиздан оғизга ўтиб келаётган ривоятлардан бири бевосита шу дарахтга дахлдор. Марҳамат, ўқинг:


“Осмон худоси ўз ҳукмронлигининг илк даврида икки эркак ва бир аёлни яратади. Эркаклардан бири ўртоғи билан аразлашиб, кунботар томонга бош олиб кетади. Йўл юради, йўл юрса ҳам мўл юради. Ахийри, улкан оқ дарахт олдига етганида, ерга йиқилиб, жон беради. Зум ўтмай, ўша ерда икки кўзи ўтдек ёниб турган мавжудот пайдо бўлади. У мурдани даст кўтариб, дарахт тепасига олиб чиқади-ю, ковакка ташлаб юборади. Худди шу лаҳза қулоқларни қоматга келтирувчи гумбурлаш эшитилади. Водийдан ўтиб бораётган одамлар бу кучли садо туфайли ҳосил бўлган тўлқин зарбидан ерга қулайдилар. Ўринларидан тургач эса, ҳайрат ичра қотиб қоладилар. Негаки, бояги улкан дарахт ердан таг-томири билан қўпорилиб ҳавога кўтарилган ва жануб томон бир маромда учиб бораётганди. У ялтироқ, оловли кўзлар оғушида қолганди.


Дарахт уча-уча фақат оловли икки жуфт кўздан иборат мавжудотга айланади ва инсонлар нигоҳидан ниҳон бўлади...”


Кўриб турибсизки, Кэтрин Лангло-Паркер қоғозга туширган бу афсонада талай қизиқ воқеалар ўз ифодасини топган. Қадимги австралияликлар “улкан оқ дарахт” деганда, парвозга шай ракетани назарда тутган бўлсалар, ажабмас. Ёки “ёниб турган икки жуфт кўз”ни олайлик. Уни ракета дудбуронидан отилиб чиқаётган оловга қиёслаш мумкин.


Ҳа, айтгандай, ортиқча шубҳага бормаслигингиз учун яна бир гапни айтиб ўтай: Кэтрин Лангло-Паркер XX аср бошида яшаганди. У пайтда ҳали фазо кемалари яратилмаганди, бинобарин, одамлар ракетани кўриш тугул, унинг тузилиши қанақа бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдилар...


Абдунаби ҲАЙДАРОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1411 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса