Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 971.00-1.08

  • EUR

    13 308.2584.51

  • RUB

    126.04-0.57

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 15

    +0 +20

  • Payshanba, 16

    +2 +20

  • Juma, 17

    +4 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    +0 +20

  • Dushanba, 20

    +0 +20

  • Seshanba, 21

    +1 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қуёшнинг ноодатий кўринишлари: қуёш чиқмайдиган ва қуёш ботмайдиган ҳудудлар

Қуёш шарқдан чиқиб, ғарбга ботиши болалигимизданоқ қулоғимизга қуйилган. Мабодо бу ҳақиқат бўлмаса-чи? Ер кутилмаган ҳодисаларга бой ва унда ғалати ҳодисалар содир бўлиб туради. Бугун дунёдаги бошқа қизиқарли фактлар орасида Ердаги қуёш деярли ботмайдиган жойлар мавжудлиги ҳақида билиб оласиз.
Ҳодиса
779 13:34 | 05.09.2024 13:34

Ҳаммерфест ва Шпицберген. Норвегия


Норвегия ярим тунги қуёш мамлакатидир. Шимолий қутб доирасида жойлашган мамлакат гўзал манзараси ва ёрқин қуёши билан машҳур. Норвегиянинг энг шимолий шаҳри бўлган Ҳаммерфест Струвегеодезия ёйи аҳамияти туфайли ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти, деб эълон қилинган. Ҳаммерфестда қуёш 12:43 да ботади ва 40 дақиқадан кейин яна чиқади.


Қуёш Норвегиянинг яна бир минтақаси - Шпицберген оролида узлуксиз 10 апрелдан 23 августгача порлаб туради.


Исландия


Шимолий ёғдулари билан машҳур бу мамлакат – Европадаги Буюк Британиядан кейинги энг катта орол. Ва бу ерда чивинлар йўқ! Чивинсиз тунлардан баҳраманд бўлишни истаганлар учун бу ер ҳақиқий жаннатдир. Июнь ойида бу ерда қуёш ботмагани боис оролда тун бўлмайди. Қутб доирасидаги Гримси ороли ва Акюрейри шаҳри ярим тун қуёши остида юриш учун энг яхши жойлар ҳисобланади.


Юкон. Канада


Давлатнинг иккинчи йирик минтақаси йилнинг кўп қисмида қор билан қопланган. Бироқ ёзда мамлакат шимоли-ғарбий қисмидаги Юконда қуёш кетма-кет 50 кун давомида порлайди. Ёввойи гуллар ва турли хил кўчманчи қуш турлари орқали тоза муҳит яратилган шаҳар ўзининг гўзал осмони ва чексиз ёз ёруғлиги туфайли ярим тунги қуёш макони сифатида танилган.


Каанаак. Гренландия


Гренландиянинг энг шимолида жойлашган бу шаҳарнинг 650 нафарга яқин аҳолиси бор. Шаҳар Арктика доирасининг шимолий қутбида жойлашган, шунинг учун у ердаги қиш қоронғу ва жуда совуқ. Аммо апрелдан августгача ярим тунда кўтарилган қуёш икки ярим ой давомида узлуксиз порлайди.


Бу аҳолидан ухлаш учун қора пардалардан фойдаланишни талаб қилади. Кечалар шунчалик гўзалки, ҳеч бир инсон уни сўз билан таърифлаб беролмайди.


Кируна. Швеция


Швециянинг 19 000 кишилик энг шимолий шаҳрида қуёш йилига 100 кундан ортиқ ботмайди. Қуёшсиз давр эса йилнинг май ойидан августгача давом этади.


Торсхавн. Дания


Фарер оролларидаги Торсхавн шаҳрида одамлар янада булутли ва ноқулай шароитларда яшашади. Бу ердаги иқлим хайрихоҳ эмас: ёмғир, туман ва бўронли шамоллар одатий ҳолдир. Қуёш эса бу жойларда жуда кам учрайдиган меҳмон, уни йилига фақат 35 кун кўриш мумкин.


Интернет маълумотлари асосида
Мадина Пўлат қизи тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1340 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса